www.ziyouz.com кутубхонаси
188
— Булар мушриклардир. Валлоҳи, уларнинг қони кўппак қонидан фарқсиздир!.. — дерди.
Бу билан «Отангни ўлдиришинг мумкин, бир итни ўлдирган бўласан, холос», демоқчи эди.
Абу Жандал унинг мақсадини англади, аммо бу ишни қилмоқчи эмас эди.
Абу Жандал билан уни ўлимга кузатгандек ғамга ботиб хайрлашганидан сўнг Ҳазрати
Умар (р.а.) ортига кайтди. Набиййи акрам жанобимизнинг ёнларига келди.
— Сиз Оллоҳнинг чин пайғамбари эмасмисиз?! —деди.
—Ҳа, мен Оллоҳнинг чин пайғамбариман.
— Биз ҳақ устида эмасмизми?! Душманларимиз ботил устида эмасмилар?!
—Ҳа, шундай.
— У ҳолда нимага динимизга пастликни раво кўряпмиз?
— Мен Оллоҳнинг расулиман, унга қарши туролмайман.
— Хўп, Сиз бизга, Байтга борамиз, уни тавоф қиламиз, демаганмидингиз?
— Ҳа, шундай дедим. Аммо, бу йил борамиз, дедимми?
— Йўқ, демадингиз.
— У ҳолда, эй Умар, сен Байтга келасан ва уни тавоф қиласан!
Ҳазрати Умар Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларидан чиқиб бораркан, асаби ҳали ҳам таранг эди.
Хаёлида, қани энди ёнида юз киши бўлсаю Маккани босса, ишғол этса. Ҳазрати Абу Бакрнинг
ёнига борди. Ундан ҳам Жаноби Пайғамбаримиздан сўраган саволларни сўради ва айни
жавобларни олди.
Маккага бу йил кирилмаслиги қатъиййан маълум бўлди. Мадинага қайтилади энди. Фахри
коинот жанобимиз асҳобга:
— Туринглар, қурбонликларингизни сўйинглар, сочларингизни олинглар, — деб
буюрдилар.
Ҳеч кимса ўрнидан турмади. Худди эшитмагандек. Набиййи акрам (с.а.в.) иккинчи дафъа
такрорладилар. Яна ўшаўша ҳол. Буйруқ учинчи бор қайтарилганида ҳам аҳвол ўзгармади.
Расулуллоҳ (с.а.в.) жуда хафа бўлиб кетдилар. Маҳзун, чодирларига кирдилар. Умму
Салама онамиз у зотнинг ғамга ботганларини кўриб, ташвишга тушдилар.
— Менга нима бўляптики, Оллоҳнинг расулини хафа ҳолда кўряпман, — деб кутиб олди.
Жанобимиз уч марта такрорлаганларига қарамай, буйруқлари адо этилмаганини айтдилар.
Умму Салама онамиз Пайғамбаримизга тасалли берди:
— Кўнглингизни хуш тутинг, эй Оллоҳнинг расули. Улар ўзлари кўрган бу воқеанинг
таъсиридалар ҳозир. Мақсадлари Оллоҳнинг расулига қарши бориш эмас. Сиз уларнинг итоат
этишини истасангиз, чиқингда, ҳеч кимга бир сўз демасдан, қурбонлигингизни сўйинг ва
сочингизни олинг, — деди.
Жанобимиз ташқари чиқдилар. Одамларга индамай, қурбонликка келтирган туяларини
сўйдилар, сочларини олдилар.
Асҳоби киром Жанобимизнинг ишларини кўриб, ўрниларидан туришди. Ҳар ким
қурбонлигини сўйди, бир-бирининг сочини тарошлади. Айримлари бошларини тақир қилиб
олдиришди, айримлари сочларини калталатиш билан кифояланишди.
Энди ортга қайтиш вақти етган эди. Набиййи акрам (с.а.в.) бир дуо қилдилар. Дуо орасида,
сочларини олдирганларга марҳаматингла муомала қил, дедилар.
— Эй Оллоҳнинг расули, сочларини калталатганларга ҳам, деб қўшиб қўйинг, — деб рижо
қилишди.
— Эй Оллоҳ, сочларини олдирганларга марҳаматингла муомала қил, — дедилар.
Яна такрор айни илтимосни қилишди. Жанобимиз ҳам яна айни дуони қилиш билан
кифояландилар. Асҳобни қайғу босди, ичларини пушаймонлик тўлдирди. Набиййи акрам
жанобимизнинг соч олдирганларни исрорла дуо қилишлари, сочларини челпиганлар бу дуога
кирмайди, деган маънони ифодаларди. Уларнинг бу ишларини ёқтирмаганлари маълум эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |