* * *
Қурайшийлар Расули акрамнинг (с.а.в.) Ҳудайбияда қўноқланганларини эшитишган эди.
Музоқара учун Ҳузоа қабиласидан Будайл ибн Варқони йўллашди.
Пайғамбар жанобимиз:
— Уруш мақсадида келмадик. Байтни тавоф қиламизу қайтамиз, — дедилар ва аввалроқ
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
184
Усфонда Бишр ибн Суфёнга айтган гапларини илова қилдилар.
Будайл қурайшийлар ҳузурига мусбат бир қаноат билан қайтди.
— Сизлар Муҳаммад ва унинг дўстлари ҳақида шошқалоқлик ила хулоса қиляпсизлар, —
деди. — Улар бу ерга Байтни тавоф этиш мақсадидагина келишибди.
Курайш унинг гапини кесиб қўйди:
— Урушиш учун келган бўлмаса ҳам, у зўрлик билан бу ерга асло кира олмайди. Араблар:
«Муҳаммад Маккага билагининг кучи билан кирди», деб айтишини хоҳламаймиз.
Курайш номидан яна бир неча марта музоқарага келишди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳар бирига ниятларини такрорладилар. Элчиларга қурбонлик учун
белги қўйилган туяларни ҳам кўрсатишар ва улар кўрганэшитганларини Қурайшга етказишар
эди.
Бу музоқаралардан бир иш чиқавермагач, Расули кибриё (с.а.в.) «Саълаб» лақабли
туяларига Хирош ибн Умаййани (р.а.) ўтирғизиб, мақсадимизни бевосита ўзимиздан
эшитишсин, деб Маккага юбордилар.
Хирош шаҳарга кириб келгач, уни бир гуруҳ одам қаршилади, туянинг оёқларига қилич
солиб, бечора ҳайвонни ерга қулатишди, ўлдиришди. Навбат Хирошни ўлдиришга келганида
Аҳодиш қабиласидан бир гуруҳ киши ўртага тушиб, у бир ўлимдан қолди. Орқасига қайтиб,
Жаноби Пайғамбаримизга воқеани айтиб берди.
Бу орада Қурайш яширин жўнатган ва мусулмонларнинг тинчини бузиш вазифаси
юкланган бир тўда қўлга туширилди. Айбларини бўйинларига олишди. Оламларга рахмат
бўлган Жанобимиз (с.а.в.) ҳаммасини афв этдилар ва қўйиб юбордилар.
Сўнгра Ҳазрати Умарни (р.а.) чорладилар. Маккага бориб, мақсадимизни тушунтириб
келасан, дедилар.
Ҳазрати Умар:
—Ё Набийаллоҳ, Қурайш мени ўлдирмаса, деб қўрқаман. Чунки улар менинг уларга
душманлигимни билиб туришибди. Қолаверса, қабилам Бани Арийдан мени қутқариб
қоладиган бирор кимса йўқ. Аммо мен сизга Қурайш қадрлайдиган бир одам сифатида Усмон
ибн Аффонни тавсия этаман, — деди.
Ҳазрати Умарнинг (р.а.) ғоят ўринли бу таклифи қабул этилди. Усмон ибн Аффон йўлга
чиқди.
Ҳазрати Умар бу масалада жуда ҳақли эди. Уни ушлаб олса, тилкапора қилиб ташлаши
мумкин бўлган Қурайш Усмонга нисбатан юмшоқ муомала қилиши мумкин эди.
Дарҳақиқат, шахарга кираверишда Абон ибн Саид Усмонни кўриб қолиб, туясига
мингаштириб, Маккага олиб кирди. Ҳазрати Усмон (р.а.) уларга мақсадни англатди.
—Эй Усмон, хоҳласанг, бориб Каъбани зиёрат қилишинг мумкин, — дейишди унга.
—Йўқ, — деди Усмон (р.а.). — Расулуллоҳ (с.а.в.) тавоф қилмагунларича асло тавоф
қилмайман!
Вазифасини адо этгач, орқага қайтмоқчи бўлди. Изн беришмади. Уни азиз бир асир
сифатида тутиб қолишди. Иззат-икром кўрсатиладиган, аммо чиқиб кетишга йўл
қўйилмайдиган бир асир.
Бир неча кун ўтганига карамай Усмоннинг қайтмагани ҳар хил гапсўзларга сабаб бўлди.
Уни Қурайш ўлдирибди, деган мишмиш тарқалди. Расули акрам (с.а.в.) ҳам ғоят маҳзун эдилар.
Бир дарахт тагига ўтирдилар, асҳобларни чорладилар. Тарихда «Байъати Ризвон» номи ила
машҳур буюк аҳдлашма қилинди. Мўминлар биттабиттадан келиб, найғамбарлар ичра энг буюк
Пайғамбарнинг (с.а.в.) қўлларидан тутишар ва: «Эй Оллоҳнинг расули! То ўлгунимча ё зафар
қозонилгунча қочмасдан жанг қилишга сўз бераман!», дейишар эди.
Бу пайтда Ҳазрати Умар нарироқда нимадир иш билан банд эди. Расулуллоҳ
жанобимизнинг бир дарахт тагида ўтирганларини, одамлар биттабитта келиб, қўлларидан
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |