Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
187
личларингиз ҳам қинида туриши керак. Маккада фақат уч кун юрасизлар, бу уч кун биз 
Маккани ташлаб, ташқарига чиқиб турамиз, — деди. 
Жаноби Расулуллоҳ бу таклифларни ҳам битимга киритганларидан сўнг ўзлари модда 
қўшдилар. 
— «Истаганлар биз билан, истаганлар Курайш билан ахднома тузиб, ҳимояси остига 
кириши мумкин». 
Суҳайл бунга эътироз қилмади. Шу тариқа битим тайёр бўлди. Бу ахдномага гувоҳлар 
сифатида мусулмонлардан Абу Бакр, Умар, Али, Абдураҳмон ибн Авф, Абдуллоҳ ибн Суҳайл, 
Саъд ибн Абу Вақкос, Маҳмуд ибн Маслама (розийаллоҳу анҳум) ёзилишди. Мушриклардан 
фақат иккита гувоҳ — Микраз ибн Ҳафс билан Ҳувайтиб ибн Абдул Уззо номлари ёзилди. 
Айни шу паллада ҳаяжонли бир воқеа содир бўлди: аҳднома энди имзоланай деб турганида 
Суҳайл ибн Амрнинг ўғли Абу Жандал оёғига боғланган занжирларни сурғалайсурғалай келиб, 
ўзини мусулмонлар орасига ташлади. Ҳолсиз ва паришон эди. 
Исломни қабул қилгани учун яқинда отаси уни қамаб қўйган, занжирбанд этиб, қийноққа 
солган эди. Отасининг Маккада йўқлигидан фойдаланиб, қамоқдан қочди. Жонини ҳовучлаб, 
Набиййи акрам жанобимизнинг ҳузурларига етиб олишни ўйларди. Орқамдан биров келиб 
тутиб олмасинда, деган хавотир ҳамда оёғидаги оғир занжирлар берган азоб ичида келакелгунча 
буткул ҳолдан тойган, адо бўлган эди. 
Аммо нима бўлса бўлсин, энди жонини қутқарди, дин қардошлари сифатида бағирларига 
оладиган инсонлар орасига етишдику! Бундан бу ёғига гўзал кунлар эшигида ҳис этарди ўзини. 
Лекин ҳақиқий қувонишга ҳали эрта эканини, севинчи эса, туғилмасиданоқ сўнишини 
билмасди. 
Дарҳақиқат, ўғлининг қочиб келганини кўргач, Суҳайл ибн Амр роса кўпирди, ғазабга 
минди: 
— Эй Муҳаммад! Битимимизга биноан ўғлим Абу Жандални қайтариб беришингни талаб 
қиламан! — деди. Ўрнидан сапчиб туриб бориб, Абу Жандалнинг юзига қаттиқ бир тарсаки 
туширди ва бўға бошлади. 
Бу манзара қаршисида Расулуллоҳ (с.а.в.) теран бир қайғуга чўмдилар. 
— Биз ҳали бу битимни имзолаганимиз йўқ, — дедилар. 
Суҳайл кескин бир ифода билан сўзларини кесди: 
— У ҳолда, қасам ичаманки, сен билан ҳеч қандай битим тузмайман! Асло тузилмайди 
ҳам!.. 
— Уни менга бағишлашингни сўрайман. 
— Йўқ, бағишламайман! 
— Ҳеч бўлмаса, уни ҳимоянгга ол. 
— Бундай ҳам қилолмайман. Микраз ибн Ҳафс ўртага тушди: 
—Ё Муҳаммад, сенинг хотиринг учун уни мен ҳимоямга оламан, — деди. 
Абу Жандал қутулиш умиди қолмаганини ҳис этиб, йиғлай бошлади: 
—Эй мусулмонлар, мусулмон бўлиб келганим холда мушрикларнинг қўлига 
топшириляпман. Бошимга келган фалокатларни кўрмаяпсизларми?! — дея хайқирарди. 
Бу ҳол барча мусулмонларни паришон қилган эди. Шунинг учун Жаноби Пайғамбаримиз: 
— Сабр қил, эй Абу Жандал ва олажагинг маънавий мукофотни кут. Оллоҳ сенга ва сенинг 
ёнингда бўлган заифларга бир кенглик ва қутулиш йўли ҳозирлаяжакдир. Биз Қурайш билан 
бир сулх битими туздик. Уларга Оллоҳ номидан сўз бердик. Ваъдамизни бузолмай 
миз, — дедилар. 
Сўнгра Абу Жандални судраб олиб кетишди. 
Ҳазрати Умар (р.а.) жойидан сапчиб турди. Абу Жандалнинг ёнида бораётган бўлиб, 
қиличининг қабзасини унинг қўлига яқинлаштираркан: 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish