Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
183
Энди бу ерда дам олиниши англашилди. 
Қўнишди. Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) таҳорат ола бошладилар. Саҳобийлари улкан бир 
издиҳом бўлиб тўпланишди. 
— Ҳа, нима гап? — деб сўрадилар. 
— Ё Набийаллоҳ, бор сувимиз қўлингиздаги мешдадир, бошқа сувимиз йўқ, — деб жавоб 
қилишди. 
Султони анбиё жанобимиз қўлларини мешкобнинг ичига суқдилар. Ҳамманинг кўз ўнгида 
бармоқлари ораларидан сув отилиб чиқа бошлади. Худди ердан билқиллаб отилиб чиқаётган 
булоқ каби. Бутун ўрда оламларга раҳмат қилиб жўнатилган Жанобимизнинг бармоқлари 
орасидан қайнаб чиқаётган бу сувдан тўйибтўйиб ичди. Мешларини тўлғазди. Ҳайвонларини 
суғоришга ҳам сув олди. Ўрдада бу сувдан насиба олмаган битта ҳам жон қолмади. 
Кейин пайғамбарлар Имоми жанобимиз (с.а.в.) муборак қўлларини сувдан чиқардилар. 
Сувнинг қайнаши тўхтади. Чекилган заҳматларни унуттиргувчи, кўнгилларни тозалагувчи, 
қалблардаги имонни кучайтиргувчи бир мўъжиза бўлган эди бу... 
Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) у кунларда янги уйланган бир йигит эди, орадан узоқ йиллар 
кейин сочлари оқарган бир қария ўлароқ бу ҳодисани худди кўз ўнгида бўлаётгандек айнан 
гапириб беражак. 
Ўша кеча роса чиройли бир ёмғир ёғди. Бунақа холатларда Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) 
Билолга буюрардилар, у эса «Намозларингизни ўз жойларингизда ўқинглар!» деб овоз берар 
эди. 
Ёмғирли ҳавода, оёқ остини кўрмасдан, лойга ботибнетиб келишнинг машаққати бу тариқа 
ўнгланди, ҳар ким намозини туясини чўктирган жойда ўқиди. 
Бомдод азони эшитилди. Мўминлар намозга ошиқишди. Намоздан кейин Ҳазрати 
Расулуллоҳ (с.а.в.): 
— Биласизларми Раббингиз нима деди? — деб сўрадилар. 
— Оллоҳ ва расули билади, — дейишди. 
— «Қулларимдан бир қисми менга ишонган, бир қисми эса инкор этган ҳолда тонгга етди. 
Биз Оллоҳнинг раҳматила ва эҳсонила ёмғирга етишдик, деганлар менга ишонган, юлдузнинг 
қудратини инкор этгандир. Аммо, биз фалон юлдуздан ёмғир олдик, деганлар эса, юлдузга 
ишонган, менинг кудратимни инкор этгандир», деб марҳамат қилди, — дедилар. 
Ўша кеча ёққан ёмғирдан ҳар тарафда ҳовузчалар майдонга келди. Халқ уларнинг тепасига 
келиб, ҳовучлабҳовучлаб ичарди. Аммо бу ҳам етарли эмасди. Расули акрамга (с.а.в.) аҳволни 
тушунтиришди. Жанобимиз келиб, чуқурроқ бир ҳовузчанинг бошига бордилар. Одамлар у ерда 
тўпланган сувни ҳам пакқос бўшатиб қўйган эди. Расулуллоҳ чуқурнинг чеккасига ўтирдилар. 
Сув сўрадилар, узатишди. Бир микдорини оғизларига олиб, чуқурга пуркадилар. Дуо қиларкан, 
идишда ортган сувни чукурга серпидилар. Бир ўқ олиб, Нажийа исмли чўпонга бердилар, 
чуқурга тушиб санчиб қўйишга буюрдилар. Амр бажо келтирилди. Шу пайт ердан худди бир 
қувурдан отилиб чиққандек, сув отила бошлади. 
Юзларни севинч қоплади. Нажийа чуқур ичида туриб олиб тўлатиб бераверди, одамлар 
мешкобларини узатаверишди. Яна бир неча киши чуқурга инди. Шунга қарамай, сув тобора 
кўпайиб борарди. Атрофга тошар ҳолга келганида чуқурдан чиқишди. Шу кундан то 
Ҳудайбияда туришган муддатгача энди сувсизлик азобини чекмайдиган бўлишди. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish