Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
186
— Сени пайғамбар деб тан олсак, сенга қарши урушармидик?! Меникидек, отангнинг
номини ёздир, — деб туриб олди.
Ҳазрати Али Жанобимиз айтганларидек ёзаётган эди. Расули кибриё унга «Оллоҳнинг
расули» кисмини ўчиришни, ўрнига «Абдуллоҳ ўғли» деб ёзишни буюрдилар.
Сулҳ жараёнини кузатиб турганлар орасида хавотирланиб ва асабийлашиб ўрнидан туриб
кетганлар бўлди. Норози бўлишар, ўчиртирмаймиз, бошқа сўз ёздирмаймиз, дейишар эди.
Ҳазрати Али ҳам Пайғамбари зишоннинг бу амрларини адо этмади.
— Валлоҳи, мен «Расулуллоҳ» калимасини ўчирмайман! — деди.
Чунки у Зотнинг (с.а.в.) расулуллоҳ эканларига бутун борлиғила ишонган, шу
ишонч
асосида яшашга азм қилган эди. Шуни деб жангларга кирди, яна такрортакрор кириши мумкин.
Энди қандай қилиб у сўзни ўчиради?!
Ҳазрати Али ва унинг дўстлари бунга Пайғамбар жанобимизнинг амрлари сифатида эмас,
Суҳайл ибн Амрнинг орзуйи сифатида қарашаётган эди. Ҳазрати Али ўчирмасликка қасам
ичгач, Жаноби Пайғамбар «Расулуллоҳ» калимаси қайси бири эканини кўрсатишни сўрадилар.
Олиб, ўз қўллари билан ўчирдилар. Ўрнига «Абдуллоҳ ўғли» деб ёздирдилар. Бу иш асҳоби
киромни яхшигина асабийлаштирди.
— Сизлар ишонмасаларингиз ҳам, ёлғонга чиқарсаларингиз ҳам, мен Оллоҳнинг
расулиман, — дедилар Суҳайлга Фахри коинот (с.а.в.).
Сўнгра Ҳазрати Алига юзландилар:
— Бир куни бундай ҳолат сенинг ҳам бошингга тушажак. Сенга ҳам шундай бир иш
таклиф этилажак ва, эй Али, сен ҳам у таклифни қабул қилажаксан, — дедилар.
«Муҳаммад ибн Абдуллоҳ» деб ёзилгани билан Жанобимизнинг пайғамбарликлари инкор
этилган бўлмасди. Зотан, пайғамбарликкача «Абдулмутталибнинг невараси» ё «Абдуллоҳнинг
ўғли» бўлиб келганлар.Агар «Муҳаммад ибн Абдуллоҳ» сўзи пайғамбарликларига соя
соладиган бўлганида эди, бунга ҳаммадан олдин ўзлари қарши турардилар.
Аҳдноманинг илк моддасини Жанобимиз олдин келишиб олинганига мувофиқ ёздирдилар:
«Икки тараф ўн йил муддат ичида бир-бирига қурол кўтармайди,
одамлар бир-биридан
хотиржам бўлади».
Суҳайл бу моддага илова киритди:
— Шу шарт билан: бнздан бир киши сизларнинг динингизга кириб ораларингизга борса,
ақрабоси талаб қилган тақдирда уни бизга топширасизлар. Аммо сизлардан кимдир
динларингиздан қайтиб бизга қўшилса, қайтиб бермаймиз.
Хавотирли кўзлар яна Сарвари оламга қадалди. «Йўқ!» дейишларини кутишарди. Ҳеч
бўлмаса, биздан сизга ўтганларни ҳам қайтаришларинг лозим, дейишларини кутишди. Аммо
Жанобимиз эътироз қилмадилар. Суҳайлнинг сўзларини айнан матнга киритишни буюрдилар.
Оёққа туриб кетганлар бўлди, овозини баландлатганлар бўлди. Ҳазрати Умар (р.а.)
чидаб
туролмади:
—Эй Оллоҳнинг расули, бу моддани ёздирасизми? — деб юборди. Ўзича Жанобимизнинг
диққатларини жалб этмоқчи бўлди.
Яъни, биз бу моддага қаршимиз, ёзилишини истамаймиз, бу модда ҳақида бизнинг ҳам
фикрларимизни олсангиз бўларди, демоқчи эди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) унга:
— Ҳа, ёздираман. Биздан уларга ўтиб кетадиганларни Оллоҳ йироқ қилсин. Биз қайтиб
берганларимизга эса, Оллоҳ ўзи бир чиқиш йўлини кўрсатажакдир, — деб жавоб қилдилар.
Модда айнан ёзилди. Суҳайл яна сўзида давом этди:
— Сизлар бу сафар қайтиб кетасизлар. Байтни келаси йил зиёрат қиласизлар.
Чунки биз
арабларнинг: «Муҳаммад келиб зўрлик билан Маккага кирди», дейишларини истамаймиз.
Келаётганда йўлчи силоҳи бўлган қиличдан бошқа бир қурол кўтариб келмайсизлар. Қи