www.ziyouz.com кутубхонаси
200
келди. Қалъа раиси, машҳур жангчи Марҳаб олдинга чиқди, яккама-якка олишувга бир мард
истади. Мўминлардан Амир ибн Акво унга даъвогар бўлди. Бир неча бор ўзаро ҳамлалар
қилинди. Шундай ҳужумлардан бирида Амирнинг калта қиличи Мархабнинг қалқонидан
қайтиб, ўзининг оёғини кесиб юборди. Амир ерга қулади. Биродарлари чопиб келиб, уни
майдондан олиб чиқиб кетишди. У ҳам орқага жўнатилди.
Кўп ўтмай, Маҳмуд ҳам, Амир ҳам Жаноби Ҳақнинг рахматига қовушишди. Фахри коинот
(с.а.в) иккисини бир гўрга кўмдилар.
Замонлар ўтар, эҳтимол уларнинг ҳеч зиёратчиси бўлмас, ҳеч кимнинг йўли улар ётган
гўрнинг яқинидан ўтмас, аммо, айни чоқда, оламларга рахмат қилиб юборилган олий шонли
Пайғамбарнинг муборак қўллари билан жаннат боғларидан бирига жойлаштирилишганининг
ўзи улкан фазлдир. Улар Жаноби Мавлонинг азиз меҳмонлари сифатида икром кўришади,
Расулуллоҳга хизматларининг, Исломга мадад бўлганларининг мукофотини олишади, жаннат
дастурхонларида эъзоз топишади.
* * *
Қамал бошланганига анча кун бўлган, қўлдаги озиқовқат тугаб бормоқда. Абдуллоҳ ибн
Муғоффал қалъадан бир тугун учиб тушганини кўриб қолди. Югуриб бориб, энди қўлига олган
эди, устига ўлжаларга масъул шахс етиб келди.
— Жойига қўй, биродар, у ўлжа ҳисобига киради, деди.
Абдуллоҳнинг эса бергиси йўқ эди.
— Валлоҳи, мен буни ҳеч кимга бермайман!..
Иккиси шу тариқа тортишиб туришганида Жаноби
Расулуллоҳнинг нигоҳларини ҳис этишди. Тўхташди. Пайғамбаримиз кулимсираб, ўлжа
йиғувчига боқдилар.
— Майли, бер унга, — дедилар.
Абдуллоҳ тугунни кўтарганича, нигоҳлари ер чизиб, биродарларининг ёнига келди. Бирга
ўтириб, тугун ичидаги ёғ ва гўштни биргалашиб ейишди.
Бу орада очликни кетказиш учун бир таом ҳозирланаётган, хонаки эшаклар сўйилиб,
қозонларга солинган эди. Атрофни пишаётган гўшт иси тутиб кетди. Расулуллоҳ (с.а.в.):
— Нима бу? — деб сўрадилар.
— Гўшт пишириляпти, ё Набийаллоҳ.
— Ниманинг гўшти?
— Хонаки эшаклар сўйилди.
Сал ўтиб қўшин узра бир нидо янгради:
— Билиб қўйингларки, Оллоҳ таоло ва пайғамбарисизларга хонаки эшакларнинг гўштини
ман қилади, тўкиб ташланглар!..
Пишиб турган гўштдан бир луқма ҳам емай, тўкиб 338
ташлашди. Очлик давом этса этсин. Оллоҳнинг ва пайғамбарининг амри оёқости
бўлмасин. Қўшиндан баъзилари кўпчиликнинг дардини арз этишди:
— Эй Оллоҳнинг расули, очликдан тоқатимиз кесилди. Егани бир нарсамиз қолмади, —
дейишди.
Лекин Расули акрамда (с.а.в.) ҳам уларга бергани бир нарса йўқ эди. Қўлларини очдилар:
— Эй Оллоҳим, буларнинг ҳолларини билиб турибсан. Кучлари тугади, қувватлари
қолмади. Менинг ҳам уларга берадиган ҳеч нарсам йўқ. Буларга Ҳайбарнинг энг бой,
озиқовқати энг мўл бўлган қалъасининг фатҳини насиб эт, — дея ниёз қилдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |