Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
* * * 
Бир куни Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) роҳатсизландилар. Байроқни Ҳазрати Абу Бакрга 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
201
(р.а.) бердилар, унинг қўмондонлигида жанг қилинди. Натижа чиқмади. Эртасига байроқ 
Ҳазрати Умарга (р.а.) берилди, яна аҳвол ўзгармади. Кейин ансорлардан бирига берилди, яна 
бўлмади. Олтинчи куни оқшомида Жаноби Саййидул анбиё (с.а.в.) бундай ният қилдилар: 
— Байроқни эртага шундай бир кишига бераманки, у Оллоҳни ва иайғамбарини севади, 
Оллоҳ ва пайғамбари ҳам уни севади. Оллоҳ унинг қўли билан фатх насиб этажакдир, — 
дедилар. 
Бу сўзлар мусулмонлар орасида буюк бир ҳаяжон қўпишига сабаб бўлди. Ким экан у 
толеъли?.. Ҳар ким бу ерга Оллоҳни ва расулини севгани учун келган, лекин Оллоҳга ва 
расулига севимли бўлиш... бундай бир соадатга номзод бўлишни истамайдиган одам 
бормикан?.. 
Кечаси билан зеҳнлар шу ўй билан банд бўлди. Тонгда уйғонилганида илк хаёлга келгани 
яна шу ўй бўлди. Ўзига вазифа берилишини умри давомида борйўғи икки дафъа жуда орзу 
қилган Ҳазрати Умар бир боқишдаёқ кўзга ташланиб турадиган йирик гавдасига қарамай, 
борлигини сездириш мақсадида яна олд сафга туриб олиб кутарди. 
Ниҳоят, Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) чодирларидан чиқиб келдилар. Ўша атрофда ҳозир 
бўлганларни кўздан кечирдилар ва: 
— Али қаерда? — дедилар. 
Қалбларда жўш урган хаяжонлар бир ондаёқ сув сенилгандай босилди. Тонгга қадар 
зеҳнларни чулғаб турган масала — толеъли инсоннннг ким эканлиги масаласи ҳал бўлди. 
— Эй Оллоҳнинг расули, Али кўзларидан нолияпти, кўзлари оғрияпти, — дейишди. 
— Чақириб келинглар. 
Ҳазрати Алини (р.а) кўзи ожизларни етаклагандай қўлидан тутиб олиб келишди. 
Жанобимиз туфукларидан пича олиб унинг кўзларига суркадилар ва дуо қилдилар. Бир онда 
кўзлари очилди. Беркилиб паришон ҳолга келган кўзлар худдики бу кўзлар эмасди. Ва яна, 
келгусидаги ўттиз йилдан мўл ҳаёти бўйича ҳам у кўз оғриғи нималигини билмай ўтажак. 
Байроқ унга топширилди, чекинмасдан олға босишга ва жанг қилишга амр этилди. Ҳазрати 
Али (р.а.) бир неча одим юриб тўхтади, орқасига қарамай: 
— Улар билан нима учун урушаман, ё Набийаллоҳ? — дея сўради. 
— Улар билан токи «Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Муҳаммад Оллоҳнинг расулидир», дея 
гувоҳлик бермагунларича жанг қил. Агар гувоҳлик келтирсалар, молларини, жонларини 
қутқарган бўладилар. Фақат Исломнинг ҳаққи қолади. Ҳисоблари эса, Оллоҳга оиддир. Тўғри 
уларнинг олдига бор. Исломга даъват қил. Оллоҳ таолонинг ҳаққини уларга хотирлат. Қасам 
ичаман, сенинг қўлинг билан бир инсонни Оллоҳ ҳидоятга солиши сен учун қирмизи туяларга 
молик бўлишингдан ҳам хайрлидир, — дедилар. (Муслим, 4/1872.) 
Ҳазрати Али аскарлари билан бирга яҳудийларнинг қўрғони сари юрди. Жаноби 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) амрларини бажо келтириш учун уларни Исломга даъват қилди. Лекин 
фойдаси бўлмади. 
Ҳайбар аҳли қалъадан ташқари чиқиб, мусулмонларга ҳужум қилишди. Зубайр ибн Аввом 
билан Абу Дужона арслонлар каби жанг қилишарди. Бир пайт Зубайр ўзи савашиб турган 
яҳудийга Ҳазрати Алининг ҳамла қилмоқчи бўлаётганини кўриб қолди ва: 
— Оллоҳ ҳаққи, орамизга кирма! — деб уни нари кетказди ва душманига қайтадан хужум 
қилди. Бир неча ҳамлалардан кейин ҳалиги яҳудий қонлар ичида ерга чўзилди. Ҳолбуки, у 
ҳайбарликларнинг умидишончи ва ҳурмати баланд, Ёсир исми билан машҳур йигитларидан эди. 
Бу орада Ҳазрати Али ҳам Ҳайбар қалъаси қўмондони Марҳабнинг укаси Ҳорисни 
ўлдирди. Марҳаб укасининг ўлдирилганини кўрган заҳоти қони қайнаб, савашга отилиб чиқди. 
Ўзининг шаънига мақтовли шеърлар айтиб, майдонга кирди. Ҳазрати Али ҳам унинг устига 
бостириб бораркан, «Мен онам Ҳайдар (арслон) деб атаган йигитман!» дерди. 
Олишув бошланди. Марҳаб шу кунга қадар мағлубият аламини тотмаган, яна шундай 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish