Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
202
бўлиб қоламан, деб ўйлар эди. Бир неча ҳамлалардан кейин Ҳазрати Али бир қилич солган эди, 
Марҳабнинг қалқони иккига бўлиниб кетди. Иккинчи уришида боши то жағларигача крқ 
ўртасидан ажралди. Ҳайбар қалъасини бурчакбурчакларигача чинқиратиб юборган бир 
ҳайқириш ила думаларкан, бу пайтда азоб фаришталари унинг ёқасига ёпишган эдилар. 
Марҳабнинг ўлими яҳудийларни зир титратди. Қўли букилмаган, елкаси ер искамаган 
унингдек бир йигитнинг бундай ўлим топиши ҳамда ўз қалъаси ёнгинасида ерга чўзилиши 
ҳазилакам иш эмасди. 
Мусулмонлар тобора устун келиб, савашни авжига чиқаришарди. Буюк Пайғамбар (с.а.в.) 
кеча оқшом: «Оллоҳ унинг сабабила фатҳ эҳсон этажакдир», деб таърифлаган Ҳазрати Алининг 
(р.а.) жасурона ҳаракатларини кўриб, янада ғайратга келишар, ғалабага қадамбақадам 
яқинлашаётганларини кўриб туришгандай эди. Ниҳоят, Оллоҳнинг ёрдами етишди. Натат 
қалъаси қўлга киритилди. 
Бу ерга келганларининг еттинчи куни Ҳазрати Али «Ҳайбар фотиҳи» номини қозонди. 
 
* * * 
Қалъадан ўлжа олинган ғанимат тақсимланди. Ҳайбарга келган ҳаммага ҳисса ажратилди. 
Ҳатто сафар асноси йўлда Расулуллоҳга учраб, Мадинага ҳижрат қилмоқчилигини айтган 
бадавийга ҳам улуш берилди. Аммо у ҳиссасига тушган туяларни олдига солиб ҳайдаб, 
пайғамбарлар Имомининг (с.а.в.) ҳузурларига келди. 
— Булар нима, эй Оллоҳнинг расули? — деб сўради. 
— Булар ғаниматдан сенга ажратилган улушдир. 
Бадавий бошини сараксарак қилди. 
— Мен сизга шуларни деб эргашмадим, — деди. Сўнгра қўли билан бўғизига ишорат 
қилиб, сўзини давом эттирди: — Менинг тилагим мана шу еримга санчиладиган ўқ билан 
шахид бўлиш ва жаннатга киришдир. 
Бу сўзларга нима деб жавоб бериш мумкин?! Ичиташи бир бўлган, тили билан эмас, юраги 
билан гаиирадиган, туяларга эмас, жаннатдаги меваларга кўнгил берган бу одамга нелар деса 
бўлади?! 
Фахри коинот (с.а.в.) унинг самимиятидан жуда мамнун бўлдилар. 
— Агар сўзларингда содиқ бўлсанг, Оллоҳ сени тасдиқ этажакдир, — дедилар. 
* * * 
Ўша кунлари Мадина ўз бошларича Ислом динини қабул қилган бир гуруҳ кишини кутиб 
олиш билан машғул эди. 
Давс қабиласидан бир гуруҳ киши мусулмон бўлиш ниятида йўлга чиқиб, бу диннинг азиз 
пайғамбарини кўриш орзуйида узоқ йўл босиб келишди. Бомдод намози ўқилаётган паллада 
масжидга киришди. Имом намознинг илк ракатида Марям сурасини, иккинчи ракатида 
Мутаффифин сурасини ўқиди. Мусофирлар шунчалик чарчоқларига қарамай, Қуръон 
оягларини диққат билан тинглашди. 
Намоз тугаганида Давс қабиласи аҳлини бир ҳаяжон қоплаб олган эди. 
— Оллоҳнинг расули намоз ўқиб берган кишими? — деб сўрашди улар. 
— Йўқ. 
— Хўп, бизга уни кўрсатасизларми? 
— Оллоҳнинг иайғамбари Мадинада эмаслар. Ҳайбар қалъасида яҳудийлар билан 
урушяптилар. 
Бу хабар мусофирларга унча хуш келмади. Қисқа бир суҳбатдан кейин қарор берилди. 
— Биродар, бизга Ҳайбар қалъасининг йўлини кўрсатиб юбормайсанми? — дейишди. 
— Сизлар ҳам Ҳайбарга бормоқчимисизлар? 
— Албатта. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish