* * *
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
198
Пайғамбарлар Султони жанобимиз (с.а.в.) Ясрибга кўчиб келиб, бу шаҳарни
шарафлантирган кунларда Бани Назир қабиласи кўчаларида чопқиллаб ўйнаб юрган бир қиз
бўларди. Исми Сафиййа эди, Бани Назир яҳудийлари раиси Хуйайй ибн Аҳтобнинг қизи эди.
Шу Сафиййа ҳижратнинг илк кунларига оид бир воқеани ўшандан бери хотирасида сақлаб
қолган. Пайғамбар деб овозаси чиққан бир одамнинг Маккадан Ясрибга (Мадинага) келгани
хабарини эшитиб, дадаси билан амакиси уни кўришга боришган, лекин ниҳоят даражада ўйга
ботиб, ҳасратга кўмилиб қайтишган эди. Анчагача улардан сас чиқмади. Оғизларини пичоқ
билан ҳам очиб бўлмайдигандек эди гўё. Охири акаука бир-бири билан дардлашди. Ўша куни
Сафиййа дадасининг оғзидан Ясрибга кўчиб келган пайғамбарга у фақат яҳудий бўлмагани
учунгина битмастуганмас кин ва адоват сақлаяжагини эшитган эди.
Сафиййа тушунмади: борйўғи бир марта кўрган одамига қандай қилиб қаҳрғазаб ва
душманлик туйиш мумкин? Ахир, ҳамма ҳам яҳудий бўла олмайди. Дунёда фақат яҳудийлар
яхши, яҳудий бўлмаганга душманлик қилиш керак, дейиш ҳам инсофсизлик эмасми?!
Орадан йиллар ўтди, аммо Сафиййанинг отаси бу туйғуларидан воз кечмади.
Пайғамбарларнинг энг буюгига нисбатан унда пайдо бўлган хусумат туйғулари ортса ортди,
аммо камаймади. Бир куни яҳудийлар қилган хиёнат туфайли Сафиййа ҳам қавми билан бирга
туғилиб ўсган тупроқларни тарк этиб кетишга мажбур бўлди ва Хайбар қалъасини отаси билан
иккинчи ватан тутди.
Отаси бу ерда ҳам тинч ўтирмади. Маккага бориб, Қурайшнинг пешволарига учрашди, ўн
минг кишилик лашкарнинг тўпланишига ва Хандақ жангининг рўй 6еришига сабаб булди.
Лекин бу жангнинг охирида қурайшийлар билан бирга боши кесилиб жазосини топди
Сафиййа балоғатга етгач, уни амакисининг ўғ
ЛИ
Кинонага турмушга беришди. Янги
келинлик кунларининг бирида эрининг тиззасига бош қўйиб ухлаб қолди Тушида ой ва
юлдузлар пирпир порлаган бир кечада кўрди ўзини. Кейин ўн тўрт кунлик ой ерга тўғри
сузилиб келдида, Сафиййанинг қўйнига кирди. Бу туш Жаноби Пайғамбаримизнинг Ҳайбар
яқинига келган кунлари арафаларида кўрилган эди.
Сафиййа хаяжон ила уйғонди. Кўрган туши ўзига яхшилик ва бахт келтиражагига ишончи
комил эди. Хурсандлигини ва севинчини эри билан ўртоқлашмокчи бўлди. Қаршисига ўтиб
ўтирди ва:
— Менга қара, эй амакимнинг ўғли, — дея кўрган тушларини бир-бир айтиб берди.
Лекин Кинона бирдан кўпирди. Сафиййанинг юзига тарсаки тортиб юборди. Яна, яна
солди. Қандай балога йўлиққанини билмаган Сафиййа кўкларга етгулик фарёдларла ёрдам
истаркан, еган бу тарсакиларининг сабабини эндиэнди англай бошлади. Кинона ёввойи бир
овозда бақирарди:
—Демак, сен унга тегишни истаяисан, шундайми? Кейин англади, эри «у» деганда назарда
тутган одам мадиналик пайғамбар Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) экан. Бу калтакланиши қалбини
тушига янада кўпроқ боғлади, эри Кинонага нисбатан муросасизлигини кучайтирди.
* * *
Ҳабашлик бир қул бор эди. Уни ҳайбарлик яҳудийлар сотиб олишган, ўзларига чўпон
қилиб қўйишган эди. Мана, неча йилдир, сурувни олдига солиб, у тепалик сеники, бу тепалик
меники, дея айланиб юрарди.
Бир куни қалъа атрофининг ўралаётганини кўрди. Ҳайбар кўчалари ҳаяжонли
чопачопларга саҳна бўлиб қолган. Юзларда даҳшат ва қўрқув. Силоҳини оласолиб, одамлар
қаёққадир шошилишар эди.
— Нималар бўляпти?.. Нима қиляпсизлар?.. — деб сўради.
— Нима бўлаётганини кўряпсанку, куролланяпмиз, урушамиз.
—Ким билан?
—Пайғамбарликни даъво килиб чиккан одам билан.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |