* * *
Ортиқ Ҳайбарда қиладиган ишлари қолмади. Қайтиш амри берилди. Йўлда илк кўринган
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
206
жойда Расулуллоҳ (с.а.в.) Сафиййага уйланиш истагини билдирдилар, лекин таклифлари қабул
этилмади.
— Эй Оллоҳнинг расули, ҳозир бир нарса дея олмайман, — деб жавоб қилди Сафиййа.
Иккинчи марта Суддус саҳбо деган жойга қўнишганида яна оғиз солдилар, бу гал Сафиййа
рози бўлди. Жанобимиз Умму Сулаймни чақириб, Сафиййани келинликка ҳозирлашни
топширдилар. Умму Сулайм уни кийинтириб, безантирди. Сочларини таради, хушбўйлар
суртди. Ва шу кеча Сафиййа Жаноби Расулуллоҳнинг хотинлари бўлди.
Тонг отгач, Пайғамбар (алайҳиссалом) ташқари чиқиб, атрофда Абу Аййуб Ансорийга
(р.а.) кўзлари тушди. У қўлда қилич ила айланиб юрган экан.
—Нима қилганинг бу, эй Абу Аййуб? — деб сўрадилар.
—Ё Набийаллоҳ, бу хотиннинг отаси билан эрини биз ўлдирдик. Уларнинг интиқомини
олишга ҳаракат қилувчилар чиқиб қолмасин, деган хавотирда кечаси билан қўриқлаб чиқдим,
— деди у.
Абу Аййубнинг бу самимий иши ва бу сўзлари Жанобимизни бениҳоя мамнун қилиб
юборди. Қўлларини очдилар:
— Оллоҳим! Мени пойлаб чиққани каби сен ҳам Абу Аййубни ҳимоянгда сақла! — деб
дуо қилдилар.
Ҳеч бир манфаат кутмасдан, фақат Оллоҳ ризолиги учун, фақат Расули кибриёга севги ва
ҳурмати юзасидан қилинган иойлоқчилик ва бунинг эвазига олинган мукофот!..
Ҳеч бир пойлоқчи у кеча Абу Аййуб пойлаб чиққан зотдан ҳам кўра қимматли зотни
пойлаган эмас. Бу дуони ҳам ҳеч бир кўнгил Расулуллоҳданда гўзал туйғулар билан қила
олмайди. Ҳеч бир инсон бу дуони қилган Буюк Пайғамбар каби Мавлосига яқин бўла олмайди.
Абу Аййуб Жаноби Расулуллоҳнинг бу дуоларига сазовор бўлиш учун бир кеча эмас, бир ой
севасева ухламай пойлоқчилик қилиб чиқишга ҳам рози бўлиши мумкин эди'.
Набиййи мухтарам Анасга (р.а.):
— Атрофдагиларни чақир, — дедилар.
Бир рўмол ёйиб, устига хурмолар сочилди. Бир миқдор сариёғ қўйилди. Хурмо, ёғ ва унинг
қоришмасидан тайёрланадиган бу емакни араблар «хайс» дейишарди. Бу мутавозеъ дастурхон
Расули акрам жанобимиз билан Ҳазрати Сафиййа онамизнинг (р.а.) никоҳ кечалари шарафига
тортилган эди.
Жаноби Пайғамбаримиз аввалги қўноқ жойда нега уйланиш таклифини қабул этмагани
ҳақида сўраган эдилар, Сафиййа деди:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, у ер Ҳайбарга жуда яқин эди. Бирортаси сизга ёмонлик
етказиб қўйишидан қўркдим. Энди эса улардан узоқдамиз.
Мукаммал бир жавоб бўлди. Фахрул мурсалин (с.а.в.) унинг фаросатидан севиндилар,
Ҳуйайй ибн Аҳтобдай шафқатсиз бир яҳудийнинг қизи бўлиб етишган ва неча кундан бери
қабиласи аҳлидан жуда кўпининг ўлдирилганини кўрган бир аёл бу сўзларни шундай бир
самимият билан айтдики, уни табрик ва тақдир этмасликнинг сира иложи йўқ эди!..
Пайғамбари зишон Сафиййа онамизга никоҳланганлари жойда уч кун туриб қолишгани
ҳақида ривоят қилинади.
Қўшинга юриш амри берилди. Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) туяларини чўктириб, завжалари
Ҳазрати Сафиййани миндирдилар, олдига ўзлари миндилар. Йўлга тушилди.
Бу орада қўшин ичида бир мавзу — Ҳазрати Сафиййа чўри сифатида қоладими ёки
«Уммул муъминин» (Мўминларнинг онаси) тоифасига қабул қилинадими, деган масала
муҳокама қилина бошлаган эди. Охири шунга келишилди: «Кўрамиз, агар юзини ёпса, демак,
мўминларнинг оналаридан бири бўлади, ёпмаса, чўри сифатида қолган бўлади», дейишди. Бу
борада Пайғамбаримизнинг нима қилишларини кутишга қарор беришди.
Султони анбиё валмурсалин жанобимиз туяга минган заҳотлари завжаларининг юзини
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |