Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
197
ифодалар эди. 
— Қани, нима дейсизлар? Жим ўтирган билан иш битмайди. Бир қарорга келайлик: ё 
бориб урушайлик, ё юртимизга қайтиб, болачақамизни ва мулкимизни қўриқлайлик, — деди 
яна биттаси. 
Шунда қабила раиси ўз қарорини айтди: 
— Мен орқамга қайтаман. Ким Ҳайбарга боришни истаса, унга биз монеъ бўлмаймиз. 
Раис туясига минди ва Ғатафонга қараб кетаверди. 
Қабила аҳлидан Ҳайбарга боришни хоҳлаган битта ҳам инсон чиқмади. Худди бир айланиб 
келиш учунгина йўлга чиққандай, ҳаммалари яна юртларига қайтишди. 
Буюк Мавло яҳудийларга келадиган ёрдамни шу тариқа кесган, эътиборли бир қўшинни 
кўнгилларга солган қўрқув ила тўхтатиб, орқага қайтарган эди. 
* * * 
Юриш давом этаркан, бир бадавий Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) мурожаат қилиб қолди: 
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари! Мен сенга имон келтирдим. Изн берсанг, сен билан бирга 
Мадинага ҳижрат этишни истайман, — деди. 
Зоти Рисолат жанобимизнинг муборак юзларида мамнуният излари балқиди. Бадавий 
қўшинга киритилди ва туяларга қараб туриш вазифаси топширилди унга. 
Сафарнинг охирги кечаси ҳам ўтиб бораётган эди. Анас (р.а.) ўгай отаси Абу Талҳанинг 
туясига мингашиб олган, Пайғамбар (с.а.в.) билан ёнмаён борар эди. Бир пайт туялари бир-
бирига шундай яқинлашдики, Анас оёғига Жаноби Расулуллоҳнинг муборак оёқлари 
ишқаланганини ҳис этди. 
Сал вақт ўтарўтмас тонгнинг илк ёруғлигида Ҳайбар қалъалари кўринди. Шу пайт Анас 
(р.а.) Саййидул анбиёнинг (с.а.в.): 
—Оллоҳу акбар!.. Мавҳ бўлди Ҳайбар! Биз бир қавмнинг майдонига чиққан вақтимизда 
азоб хабарини олганларнинг тонги жуда оғир келади, — деяётганларини эшитди. 
Қўшин шу якин ўртага қўнди. 
* * * 
Қуёш чиқарчиқмас ҳайбарликлар қўлларида деҳкончилик асбоблари, елкаларида 
замбиллар билан боғ ва экинзорларига ишга йўл олишган эди. Қаршиларида кўрган манзарадан 
тараша бўлиб қолишди. 
— Валлоҳи, Муҳаммадку! Муҳаммад қўшин тортиб келибди!.. — дея ҳайқираҳайқира 
қўрғонларига қочиб кетишди. 
Ислом лашкарининг хабари бирпасда ёйилди. Халқ ёпирилиб, қалъаларнинг деворлари 
устига чиқди ва мусулмонлар қўшинини ҳайрат ва даҳшат ичида томоша қилди. 
Дархол раислари, пешволари тўпланиб, нима қилишни маслаҳатлаша бошлашди. 
Ичларидан Абу Зайнаб деган бири сўз олди: 
— Уларнинг қаршисига чиқиб, қаҳрамонларча савашмоғимиз керак! Биласизлар, 
Муҳаммад ҳозирга қадар қайси калъани қамал қилган бўлса, таслим этган. Бўйсундирилганлар 
эса, ё сургун, ё асир қилинган, ё ўлдирилган. Ўзимиз гувоҳмиз бу ишларга. 
Ҳеч ким Абу Зайнабнинг сўзларига қулоқ солмади. Анчадан бери тажрибаси ва Исломга 
қарши душманлиги билан танилган Саллам ибн Мишкам ҳам айни таклифни такрорлади. Энг 
тўғри йўл қалъадан чиқиб савашиш эканини уқтирмоқчи бўлди. Аммо: 
— Бизнинг қалъаларимиз мустаҳкам, озиқовқатимиз ҳам етарли, — дейишди. 
Шундай қилиб, улар ўзларига мудофаа жангини танлашди. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish