Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
109
хўжайинининг амакиваччаси бўлмиш бошқа бир яҳудий уни сотиб олди ва биргаликда Ясрибга 
жўнадилар. Салмон қул бўлиш эвазига бўлса ҳам, борган ери таърифланган жойга уйғун 
эканлигини кўриб, ғоят қувонди. Буюрилган ишларни бажонидил бажариб, руҳоний келишидан 
хабар берган Буюк Пайғамбарни кута бошлади. 
ЯҲУДИЙ ОЛИМЛАРИ 
Шом томонларда Ҳазрати Мусонинг динини қабул қилган, илм ва ибодат билан баравар 
шуғулланадиган билимдон яҳудий бор эди. У кичик ёшидан бошлаб тоатибодатга берилган, 
замонасининг етук олимларидан сабоқ олган, бундан ташқари, мустақил равишда билимини 
оширишдан эринмайдиган инсон эди. 
Бир куни қўниқўшнилари ва дўсту биродарлари унинг сафарга ҳозирлик кўраётганига 
шоҳид бўлдилар. 
— Қаерга, эй Ҳаййибон, йўл бўлсин? — дедилар. 
— Кўчиб кетаётирман. Ҳижоз томонларга бориб яшамоқчиман. 
— Нега энди дабдурустдан, эй Ҳаййибон? Нега бизни ташлаб кетасан. Бу ерда биздан 
ёмонлик кўрдингми? 
Йўқ, асло. Ҳеч кимдан ёмонлик кўрмадим. Аммо кўнглим ўша томонларга чорламоқда. 
— Нима қиласан у томонларда? Ўзинг савдогар бўлмасанг... 
— Гапларингиз тўғри, савдогар эмаслигим аниқ. Аммо Оллоҳ ризқимизни берар деган 
умидда кетаётирман. Ҳаййибон шундай деб улар билан хайрлашди. Эрталаб тонг саҳарда бир 
оиладан иборат кичик карвон йўлга чиқди. Йўловчилар илгарилаган сари, қадамбақадам иқлим 
ўзгарар, ямяшил Шомнинг ўрнига ондасонда хурмозорлар учрайдиган воҳалар кела бошлади. 
Бир неча кунлик йўлдан сўнг хурмозорлар ҳам кўринмай қолди. Шомнинг латиф иқлимига 
мослашган оила кутилганидан ҳам узоққа чўзилиб кетган йўллардан, баъзан келажакка умид 
билан қараб, баъзан тушкунликка тушиб илгарилаб борарди. Ҳаййибон гоҳо бир уфкдан 
иккинчи уфққа қадар чўзилган қумсаҳроларни, гоҳо қуёш қиздирганда ялтялт қилган, денгиздан 
фарқи йўқ саробни томоша этаэта, қора терларга ботабота, тили танглайига ёпишаёпиша 
олдинга силжирди. Бир томчи сувга ташна қолган пайтлар ҳам бўлди... 
Ҳайбарда танишган яҳудийлар уни қучоқ очиб кутиб олдилар. Илми билан амали бир 
бундай покдомон дин арбобига муносиб ҳурматда бўлишларини изҳор этиб, шу ерда қолишини 
сўрадилар. 
Аммо Ҳаййибон меҳмондорчилик муддатини чўзиб юборишни истамади. 
— Ниятинг қаер, эй Ҳаййибон? 
— Ясрибгача бормоқчиман. 
— Бу ер Ясрибдан кўра хушманзара, хушҳаво, тупроғи унумдор. 
— Шундай бўлса ҳам, ниятимиз қатъий, кетмасак бўлмайди. 
Бир оздан сўнг карвон яна йўлга тушди. 
Бани Қурайза яҳудийлари бир куни маҳаллаларида Ҳаййибон исмли бир олимни меҳмон 
қилдилар. Шомдан келаётгани, Ясрибда макон тутмоқчи эканлигини гапир 
ди у. 
— Мана, Ясриб, қўл узатсанг етадиган масофада. Чиндан ҳам Ясрибга жуда яқин қолган 
эди. Уларнинг орасида қолиш таклифига рози бўлди. Кўпдан бери истаган жойига келган эди. 
Лекин бу ерда нима қилади? Илмини ошириш учун келмаган, ахир. Чунки бу срда Шомдагидан 
зўрроқ олимлар йўқ эди. Бу ерда мулки ҳам йўқ эди. Савдогар эмас эди. Илми ва ахлоқини 
кўрган яҳудийлар унга ер, боғ ҳам ажратиб, экин экиб, рўзғор тебратишга имконият яратдилар. 
Ҳаййибон тинмай ўқиб, ибодат қилиб, ибратли ҳаёт кечира бошлади. 
Қурғоқчилик мавсуми келганда яҳудийлар унинг хузурига тўпландилар, ёмғир дуосига 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish