Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
117
эканлигини очиқойдин гапирар эди. 
Хаттоб уни иккинчи марта тарбиялаш керак деган фикрга келди. У жуда бақувват эди. 
Чинор ниҳоли каби бир ўспирин бўлган ўғли Умарни ҳеч аямай дўппослаган пайтлари бўлиб 
турарди. Аммо Умар калтак еркан, отасига бўлган хурмати боис ломмим демасмиди ёки кучи 
етмаслигини билгани учун азобларга чидармиди — буниси бизга маълум эмас. 
Чиндан ҳам жуда бақувват, жасур Хаттоб Зайдни олдига солиб, уйига олиб келди, иккинчи 
марта яна роса калтаклади. Бу калтаклардан сўнг навбат панднасиҳатлар, танбеҳу 
дўқпўписаларга келди. Бу ҳам кор қилмагач, яна калтаклади ва: 
— Бундан буён Макка тупроғига қадамингни босмайсан. Чунки энди одам ўлмаслигинг 
равшан... — дея қувиб юборди. 
Вазият жуда кескинлашган эди. Улим хавфи туғилди. Шунинт учун Зайд ватанини тарк 
этди. Аммо Маккадан узоқлашишни ўйламасди. Макка яқинидаги тоғу тошлардан, ғорлардан 
ианоҳ топди. Кўзёши тўкиб, ота1ПИН шеърлар ўқиб, ўзига тасалли бериб юрди. Дунёда қолган 
биргина орзуи яқинда келадиган сўнгги пайғамбарга етишиш, унинг оёғига қўнган чангларни 
кўзларига суртиш эканлигини кўкка термулатермула қайтақайта такрорларди. 
Хаттоб Макка ёшларидан бир гуруҳини тўнлаб, Зайдни қаерда кўриб қолсалар, тошбўрон 
қилишга кўндирди. Зайд бирон хабар эшитиб қоларман, деган умидда ҳар келганида, ушбу 
безориларни учратар, улар отаётган тошларга нишон бўлар эди. 
Бу иш бир неча бор такрорланди. Шундан кейин Зайд яна Шом томонларга бош олиб 
кетди. Йўл юриб борар экан, шу мазмундаги байтларни ўқир эди: 
«Ҳодисалар ақл тарозисига солинса, мен бир Оллоҳга банда бўламанми ёки бир дона 
илоҳга? Мен Лотдан ҳам Уззодан воз кечдим. Жасоратли ва сабртоқатли киши аслида шундай 
қилиши керак. Мен на Уззони илоҳ деб тан оламан, на унинг икки қизини ва на Бани Амрнинг 
икки бутини зиёрат қиламан. Бизнинг биргина Роббимиз борки, мен фақат унга ияюнаман. 
Чунки эсҳушим ҳали жойида...» 
У Шомга бу гал янги дин қидириб бормади. Фақат юрагида ёнаётган оташ алангасини 
пасайтирмоқчи эди, холос. У учратган бир роҳиб: 
— Қаердан келяпсан, эй туякаш, — деди. 
— Иброҳим наслининг юртидан. 
— Хўш, мақсадинг нима? 
— Ҳақиқий динни қидиряпман. 
— У ҳолда сен тезда ўз юртингга қайт. У динни келтирадиган пайғамбар ё шу кунларда 
чиқди, ё чиқиш арафасидадир. 
Зайд дарҳол қайтди. Нима бўлса бўлсин, Маккага киришга қатъий аҳд қилди. Босган ҳар 
бир қадами уни тобора Ҳарам ҳудудига яқинлаштирарди. Лекин Арзи Лахм деган жойга 
келганида, пешонасида совуқ терлар пайдо бўлди. 
Атрофини нотаниш одамлар ўраб олган эдилар. Булар, эҳтимол, қароқчилар эди. Зайдни 
улар ҳам танимасдилар. Зайд улардан қутулиш учун ҳамма нарсасини беришга тайёр эди. Аммо 
бу одамларнинг уни қўйиб юборин1 ниятлари йўқ эди. Ахийри Зайд оғир зарба еб, бу дунёдан 
абадий кўз юмди. Бу пайтда қурайшликлар бетўхтов равишда Каъбани таъмирлаш билан 
машғул эдилар. 
* * * 
Унинг ўлимига йиғлаганлар орасида Варақа ибн Навфал ҳам бор эди. У Зайднинг шаънига 
шу байтларни ўқиди: «Эй Амрнинг ўғли, сен тўғри йўлни топдинг. Покиза ҳаёт кечирдинг, 
аёвсиз куйдирадиган жаҳаннам оташларидан узоқлашдинг. Бу сенинг яккаю ягона бўлган, тенги 
йўқ Оллоҳга ишонишинг ва бемаъни бутларга сиғинишдан воз кечишинг туфайлидир. Баъзан 
инсон ернинг стмиш қават остида бўлса ҳам, Роббининг раҳмати етиб бораверади». 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish