Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
115
—Чунки у диннинг асл моҳиятини, ўзагини, мазмунини ўзим ҳам билмайман, биладиган 
бирон кишининг борлигига ҳам ишонмайман. Зайд у ердан намли кўзлар билан чикди. Яна 
йўлга тушди. 
— Оллоҳим, сен шоҳид бўлгинки, мен Иброҳим пайғамбар динининг тарафдориман. Шу 
дин йўлида яшашни, шу дин йўлида ўлишни орзу қиламан, — дея йўл босди. 
Шундан кейин оғироғир қадам ташлаб кетаётган туясининг устида ўтирган ҳолда Иброҳим 
пайғамбар танитган Оллоҳга сажда этиш мақсадида бошини туянинг бўйнига эгди. «Оллоҳим, 
Оллоҳим, сенга қандай ибодат қилишни билолмаяиман», дея сўзланди. 
Шом томонларда учратган бир роҳибга ўз ҳаётини гаиириб берди. Шунда роҳиб: 
—Эй маккалик биродар, тушунишимча, сен Иброҳим пайғамбарнинг динини 
қидираётирсан. Сен қидирган динни билувчининг ёки шу динга кирган бир кишининг 
борлигига кўзим етмайди. У яҳудий эмас эди, христиан ҳам эмасди. Пок ва самимий бир 
эътиқод билан Оллоҳга топинишни буюрган пайғамбар эди. Яҳудийлик ҳам, христианлик ҳам 
пайғамбар Иброҳимдан (с.а.в.) кейин келган динлардир. Иброҳим пайғамбар намоз ўқир, сажда 
қилар ва ибодатларида сенинг ватанингда қад кўтарган Байтга йўналар эди. Зеро, у Байтни ҳам 
ўзи Оллоҳнинг амрига мувофиқ қурган эди. Сен ҳозироқ орқага қайт, ўз юртингга бор. Чунки 
Оллоҳ сенинг қавмингдан, сенинг юртингдан бўлган бир кишига вазифа берадики, у пайғамбар 
Иброҳим томонидан келтирилган ҳақиқий тавҳид ва ханифлар динини ўргатади. У Оллоҳнинг 
энг суюкли бандасидир. Зайд бундан ортиқ маълумотга эга бўлолмаслигига ишонч ҳосил қилиб, 
Маккага қайтди. У учрашган дин арбоблари берган энг сўнгги маълумот қидирганини ўз 
юртида топажагини кўрсатарди. 
Юртига келди. Одамлар ҳамон бутларга сиғинишар, ҳамон уларга қурбонликлар қилишар 
эди. Танишлари ундан: 
— Нима қилдинг, нима бўлди? — деб сўрадилар. 
— Варақа христианликни қабул этди. Аммо у дин менга тўғри келмади. Мен пайғамбар 
Иброҳимнинг динига эътиқод қўйдим, — деди. 
— У нимага инонарди? 
—Нимага инонганини билмайман. Лекин нимага инонган бўлса, мен ҳам шунга эътиқод 
қилтандек қабул қилишини Оллоҳдан тилайман. 
* * * 
Бир куни Зайдни ушбу сўзларни пичирлаб юрганида кўриб қолдилар: 
— Раббим, чин маънода сенинг амрингга тайёрман. Сенга қул бўлиб, бандалик қилиб 
буйруғингни бажаришни истайман. Хайрни хоҳлаган бандангман, мутакаб бир, муттаҳам 
эмасман. Оллоҳим, юзимни фақат сенга бурганман. Менга қандай муомала килсанг ҳам, 
барибир сенга илтижо қиламан. Зайд шу сўзларни айтиб бўлгач, ерга эгилди ва бошини саждага 
қўйди. 
* * * 
Зайд шафқат ва мархаматли бир киши эди. Айниқса, қиз болаларни тириклайин тупроққа 
кўмишларига чидаб туролмасди. 
Бу ахмоқона ҳукмни бажаришга бел боғлаган бир отага шундай деган эди: 
— Шу гўдакни менга бер. Ўз паноҳимда тарбиялаб, вояга етказаман. 
Зайд шу йўсинда бу гўдакни ўлим чангалидан қутқарди. Йиллар ўтиб, ўша гўдак балоғатга 
етди, ҳуснига ҳусн қўшилди, гўзал қиз бўлди. Ўшанда қизнинг отасига шундай таклиф қилди: 
— Хоҳласанг, кизингни ол. Хоҳласанг, яна менинг қарамоғимда қолаверсин. 
Зайд шу йўл билан анчагина маъсум гўдакларнинг жонини омон сақлаб қолган эди. 
* * * 
Хаттоб ўз укаси ва, айни пайтда, жияни ҳам бўлган Зайднинг бошқача одам бўлиб 
қайтганидан сира ҳам хушнуд эмас эди. Уни қўлидан ушлаб, бутларнинг қошига олиб борди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish