Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
113
Шундан кейин Фил ҳодисасини тафсилотлари билан сўзлаб бердилар. 
— Буларни фақат ва фақат яхшилик тилаб гапириб бердик, эй малик. Бошингга бир кулфат 
тушса, биз учун бениҳоя қайғули бўлади — дедилар. 
Ибн Жафна уларни кузатгач, кичкина бир текширув ўтказиб, Абраҳа лашкарининг 
фожиавий ҳалокати ҳақида аниқ маълумот олди. Дарҳол тайёргарликни тўхтатди. Усмон ибн 
Ҳувайрисни ҳузурига чақиртирди. Ҳарам ҳудудини фатҳ этишга бундай имконият яратиб 
бергани учун ташаккур билдирди. Бу ҳали хамир учидан патир, дея бир неча кўйлак ҳадя этиб, 
эгнига кийдирди. Усмон янги либос кийгани учун кечқурун танасининг қаттиқ қичишаётганини 
сезди. Қашинган эди, яралар пайдо бўлди. Узини тобора ёмон ҳис қила бошлади. Шундан кейин 
бирданига: 
— Ё, алҳазар... — деб юборди. 
Аммо вақт ўтган эди. Кўйлагига заҳар суртилганига ҳеч шубҳаси қолмади. Дарҳол ечди. 
Бироқ энди ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмасди. Секинаста ўлими яқинлашаверди. 
Бир неча соатдан сўнг ибн Жафнанинг ҳузурига кирганлар унга Усмон ибн Ҳувайриснинг 
типирчилабтипирчилаб, жон берганини билдирдилар. 
— Бизга қазиган чоҳга ўзи йиқилди, — деди ҳоким. 
* * * 
Абдуллоҳ ибн Жаҳш турли жойларга борди, кўп одамлар билан мулоқотда бўлди. Ниҳоят, 
у ҳам христианликка кирди. Бу дин унинг қалбига ҳузур ва осойишталик бағишлади. Абдуллоҳ 
қидирган нарсасини топганига ишончи комил эди. Яна Маккага қайтди ва у ерда тинч ҳаёт 
кечира бошлади. 
* * * 
Зайд ўртоқлари билан хайрлашиб, уйига келгач, мақсадини аввал хотини Сафийяга 
билдирди. Ҳадромийнинг қизи Сафийя бундан сира хурсанд бўлмади. Эрини жуда яхши 
кўрарди. Яхши хулқли, покиза ва суюкли инсон эди. Келишган, басавлат бир киши эди. Узоқ 
вақт ундан айрилишини ҳеч ҳам хоҳламади. 
— Кетма, Зайд, шу ерда ёнимда қол, сенсиз туролмайман, — деди. 
Аммо Зайднинг аҳди қатъий эди. Бу шунчаки айтилган гап эмас, кўнглининг тубтубигача 
сингиб кетган дунёқараш эди. Эрхотин ҳеч келиша олмадилар. Зайд кетиш фикридан бир 
дақиқага бўлсада, қайтмади. Сафийя кеткизмайман, деб ўжарлик қилиб туриб олди. Зайд 
Сафийя кўрсатган ҳамма важларни сабртоқат билан тинглади, уни кўндиришга уринди, кейин: 
— Аммо мен, албатта, ҳақ динни топишим керак. Бу йўлда ҳар кандай оғирчиликка, 
йўкотишларга ҳам тайёрман, — деди. 
— Хўп, биз сенсиз нима қиламиз? Зайд ўғлига ишора қилди: 
— Мана, Саид. Боламни бағрингга босиб, ўзингни овутарсан. 
Келажакда лсаннат хушхабарини ҳаётлик чоғидаёқ оладиган бу кичкина бола «Ашарайи 
мубашшара»дан (иайғамбаримиз жаннати бўлганликларидан хушхабар берган ўн кишидан) 
бири бўлган Саид ибн Зайд ҳазратлари эди. 
Бироқ бу баҳона Сафийяни ишонтиролмади. 
— Айтишга осон. Лекин аёл учун эрининг ўрни бошқа, ўғилнинг ўрни бошқа. 
Баҳстортишувлар шу тарзда чўзилиб кетди, Зайд хотинини ҳеч кўндиролмади. Охири, у рози 
бўлмаса ҳам, йўлга чиқишга қарор берди. Сафийя ҳам, ўз навбатида, уни қандай қилиб бўлсада, 
олиб қолишга қатъий киришди. Нихоят, ахволни Зайднинг амакиси Хаттобга гапириб берди. 
Хаттоб Зайдга панднасиҳат қилди, дўқ урди. Ҳақ дин ҳақидаги хомхаёлни миянгдан чиқариб 
ташла, деб қаттиқ огоҳлантирди. Хаттоб Зайднинг хам амакиси, ҳам акаси эди. Зайднинг бобоси 
Нуфайл ўлганида, орқасидан икки ўғил ва хотини қолган эди. Бири олдинги хотинининг ўғли 
Амр, иккинчиси энди бева қолган хотинидан туғилган Хаттоб. Нуфайлнинг таъзияси куни 
ғалати ҳодиса рўй берди. Азага келган хотинлар дод солиб йиғлар эдилар. Араб одатларига 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish