www.ziyouz.com кутубхонаси
32
- Эй Заум, қорнингдаги фарзандни кимдан орттирдинг, деб сўрасалар, таниқлик
истасалар, уларни бу унгирга олиб келгин. Тангри таоло уларнинг бу шариддан
сени қутқаргай, -деди қуш.
- Сен қандай қушдирсан? -деди Заум.
- Мен қарғаман.
- Бошинг нега оқарди?
- Қобилнинг Ҳобилни ўлдирмоғига мен сабабчи бўлдим.
- Тумшуғинг нечук сариғдир?
- Жаннатдаги заъфарондан егандим.
- Оёқларинг нега яшилдир?
- Минг йил жаннатнинг Тубо дарахтига қўниб турдим.
- Бир кун дўзах устидан учиб ўтгандим, оловининг иссиғи шу ҳолга солди, - деди
қ
уш ва кўздан ғойиб бўлди.
Заум уйига келди. Тўққиз ойдан кейин, муҳаррам ойининг душанба куни кечаси
Солиҳ пайғамбар онадан таваллуд топдилар. Онаси уни йўргаклаб ўз юртига олиб
борди.
- Бу болани қаердан топдинг? - сўради подишоҳ. Заум воқеани баён қилди, шоҳ
тинглади.
- Эй шоҳим, гапларимга ишонмасанг, юргил, сенга кўрсатайин, - деди Заум.
Подишоҳ Заум Билан бирга ўша унгирга борди, аёл баланд овоз билан Қосурни
чақира бошлади. Унгир очилиб, икковлари ичкарига кирдилар. Оллоҳ таоло ўз
қ
удрати Билан Қосурни тирилтирди.
- Эй Хаднаъ, бу менинг ўғлимдир, - деди Қосур ва кейин яна ўлди, ҳок-тупроқ
бўлди.
- Мен буни кўзларим Билан кўрдим, ишондим, аммо бошқалар бунга
ишонмайдилар. Шул сабабдан болани менинг эшигимга қўйгил. Одамлар келиб уни
асраб олишликка сўрайдилар. Шунда сен ҳам бориб асраб олгил, - деди подишоҳ.
Заум шундай қилди. Солиҳни асраб олди. Солиҳ ўн икки ёшга етганда чиройи
камолга етди. Ким уни кўрса маҳлиё бўлар эди. Солиҳ онасининг қўйларини
асрарди.
Кунларнинг бирида Муовия ибн Бакр Маккадан уч минг кишилик қўшин тортиб
келди, Ҳижозни таслим этди. Эртаси куни Солиҳ Муовияни кўрмоқ учун йўлига
чиқди. Мақсади душманни қайтормоқ эди. Солиҳ душман лашкарини тутиб, ҳар
қ
айсини ҳар тарафга ирғитарди. Шунда бир гала отлиқлар келиб, уни тутмоқчи
бўлдилар. Шунда Солиш қаттиқ наъра тортдики, Жаброил, Азроил, Мекоил
фаришталар ҳам унга жўр бўлдилар, бу даҳшатдан душман лашкарининг юраги
ёрилиб ўлди.
Бу воқеани подишоҳга етказдилар. У отланиб келиб, ажойиботни кўргач,
Солиҳни отга миндирди, эгнига саполар кийдирди, бошидаги олтин тожни унинг
бошига қўйди. Дунёда илк бор ўз киймимни ечиб, бировга кийдирган шаҳ Хандаъ
ибн Умар эди. Қўшинига фармон келдики, "Қачон подишоҳ бир жойга боса, Солиҳ
ҳ
ам бирга бўлсин, унга ҳам шоҳона саломлар берилсин", деб.
Бир куни Солиҳ уйининг эшиги олдида ўтирарди. Жаброил алайҳиссалом
чиройли йигит суратида унинг олдига келди. Салом берди. Солиҳ уни танимади.
- Эй Солиҳ, уйга киргил! - деди Жаброил ва уйга киргач унга пайғамбарлик
келганини билдирди. - Боргил подишоҳга айтгилки, "У Оллоҳ биттадир, Солиҳ унинг
пайғамбаридир", деб айтсин.
- Эгнимдаги хатолар киймини ечгил, - деди Солиҳ. Ечиб олди, бир кўйлак
кийдирди, Солиҳ пайғамбар то ўлгунича шу кийимда бўлди.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |