Microsoft Word qisasi rabguziy ziyouz com doc



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/125
Sana23.02.2022
Hajmi1,26 Mb.
#141673
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   125
Bog'liq
Qissasi Rabg uziy. Nosiruddin Rabg uziy

www.ziyouz.com кутубхонаси 
34
- Эй Солиҳ, сенинг қавминг бу мўъжизани талаб қилишини билардик. Биз уни шу 
тошнинг ичида сақлаб турибмиз, - деган фармон келди. 
Солиҳ алайҳиссалом дуо қилдилар. Тош тебрана бошлади. Бир пайт тош ичидан 
ҳ
удди ўзлари талаб қилганларидек туя чиқди, бироз ўтмай бўталади ва туя бўтаси 
Билан ўтлай бошлади. 
- Сен жуда ёмон сеҳргар экансан, - деб имон келтирмадилар. Баъзиларигина 
имон келтирдилар, холос. 
Қавмнинг бир қудуғи бор эди. Туя бўтаси Билан келиб қудуқдаги сувнинг борини 
ичиб қўйди, шу куни қавм сувсиз қолди. 
- Бу туя бизга керакмас, - дедилар бундан аччиқланиб. 
- Буларнинг орасида набат қилгин: сув бир кун туяга бўлсин, бир кун қавмингга! 
- деган фармон бўлди.
Уни қабул қилдилар. 
- Фармон шулки, туяга тегманг, урманг, қийнаманг, ўлдирманг. Бу ишлардан 
бирини қилсангиз, сизларга азоб келгай! 
Буни ҳам қабул қилдилар. Туя уларнинг орасида ўттиз йил турди. Қавмнинг 
навбати бўлган куни туя бўтаси билан тоғларда ўтлар эди. Туянинг навбати келган 
куни қудуқ суви тепасигача кўтарилар, туя бўтаси Билан сувларди, сув яна ўрнига 
тушарди. Улар туяни соғиб идишларини тўлдириб олардилар, негаки унинг сути бир 
минг етти ҳонадоннинг ҳаммасига етарди. Аммо қўйлари ва қорамоллари туяни 
кўриб ҳуркар, ундан чўчиб ўтламас эдилар. Қавм бу туяни ёқтирмай қолди. 
- Биз бу туяни ўлдирмагунча ундан қутила олмаймиз, - деб фикр қилдилар. 
Ривоят қиладиларки, Солишҳ алайҳиссалом шундай деганди: "Орангиздан қизил 
юзлик, сариқ сочлик, чақир кўзлик бир кимса бу туяни ўлдиргай". Қавм шундай 
сифатлик болалар туғилса, онасига билдирмай ўлдириб ташларди. Шундай 
сифатлик тўққизта бола туғилди, барчасини ўлдирдилар.
Яна бир Солиҳ айтган сифатлик бир бола туилди, аммо у қавм улуғларининг 
фарзанди эди. Ҳаммалари йиғилиб, болани ўлдиргани келдилар.
- Бу сўз ғирт ёлғондир. Солиҳ сизни лақиллатаётибди, - деди боланинг отаси.
Қавмнинг сўзи ўтмади, бола ўлмай қолди. Ул болани Қазор деб атадилар, 
отасининг исми Солиф эди. 
- Одам фарзандларининг орасида бундан ҳосиятсиз ва шумроқ кимса йўқдир, - 
деди Солиҳ бола йигирма ёшга кирганда. 
Ривоятда келишича, улар тўққиз киши эдилар, ҳаммалари бўзчи эди. 
Йўлбошчилар Қазор ибн Солиф ҳамда Мастаҳ ибн Даҳр эди. Айтишларича, улар 
Билан иккита ифлос аёллар ҳам бор эди: бири Абира отлик, бириси Судуқ исмлик. 
Абира камбир эди, аммо унинг иккита чиройлик қизлари бор эди: бири Қазор ибн 
Солиф, бири Мусдиъ отлик. Иккиови ҳар икки хотинни яхши кўрарди. 
Бир кеча улар тўпландилар. Таом тиладилар. 
- Бугун туянинг навбати куни. Сувимиз йўқ, шу туфайли таом тайёрлай олмадик, 
- деди Судуқ. 
- Кучимиз етганда эди шу туяни гумдон қилар Эдик. Афсуски, орамизда эркаклар 
йўқ, мардлар бўлганда эди бу туяни ўлдирарди, - деди Абира. 
- Бу туяни мен ўлдирсам, нима берарсан? - деди Қазор ибн солиф. 
- Мен ўзимни сенга бағишлагайман, - деди Судуқ ва аста юзини оча бошладики, 
уни беҳад кўрклилигидан Қазор унга ошиқ бўлди. 
- Мен бу қизларимдан бирини сенга бергайман, - деди Абира Мусдиъга қараб. 
Сўнгра ароқ келтирдилар, икковини маст қилдилар. Қўлдошларга совғалар 
бердилар. Иккови туя келадиган йўлнинг бўйида писиб ўтирдилар. Туя келгани 


Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish