www.ziyouz.com кутубхонаси
35
ҳ
амоно Қазор олдидан чиқди-да, қилич Билан бўксасини чопиб ташлади. Туя
йиқилиб тушди. Мусдиъ эса ўқ Билан бошини нишонга олди. Йиқилиб ётган туяни
Қ
азор ибн Солиф сўнгги зарба Билан ўлдирди. Тўрт томондан одамлар етиб
келдилар, туяни пора-пора қилиб, гўштини ҳомталаш қилдилар. Қазор эса бўтани
ўлдирмоққа чоғланди, аммо бўта тоғ томонга қочиб кетди, уч бора қаттиқ бўкирди-
да, онаси чиққан тоғ ичига кириб ғойиб бўлди. Солиҳ алайҳиссалом етиб келганда
туяни гумдон қилгандилар.
- Бўта қани? - деб сўради Солиҳ ҳалойиқдан.
- Уч бора бўкирди-да ғойиб бўлди, - дедилар.
- Уч марта бақириқнинг боиси шулки, бу уч аломатнинг белгисидир. Уч кундан
кейин азоб келгусидир, - деди Солиҳ
- У азобнинг аломати нимадир? - дейишди.
- Биринчи куни юзларингиз сарғаяди, иккинчи куни қизаради, учинчи куни эса
қ
ораяди. Бу азобнинг етиб келганидан далолатдир, -деди.
Солиҳни бу гапларини эшитгандан кейин туяни ўлдирганлар Яна ғазабландилар.
- Туяни ўзимиз ўлдирдикми, энди азоб етмадан бурун Солиҳни ҳам ўзимиз
ўлдирамиз. Агар рози бўлса, бизлардан олдин ўлиб кетади, ёлғон бўлса ундан
қ
утилганимиз қолади, -дейишди ёвуз кимсалар.
Ёвузлар шу кеча Солиҳни пойлаб, бир тошни остида писиб ётдилар. Оллоҳнинг
фармони Билан у тош емирилиб, ҳаммасининг устидан босиб тушди, ҳалок қилди.
(Оят) "Улар ўзлари билганларича бир нав макр қилдилар ва Бизлар ҳам унга қарши
тадбир қилдик ва улар буни сезмас эдилар".
Яна бир ривоятда шундай дейилади: Солиҳни ўлдиришга чоғалниб кечаси унинг
эшигида пойлаб ётганлрида Оллоҳ таоло фаришталарни тушурди ва улар тош Билан
уриб, ҳаммаларини ҳаолок қилдилар. Эртасига улар қайтмагач, Самуд халқи Солиҳга
"Уларни сен ўлдиргансан", деб даъво қилдилар.
Эртаси куни кўрдиларки, ҳаммаларининг юзлари сарғаймиш. Билдилар, азоб
яқинлашмоқда. Шунда "Солиҳни ўлдирайлик", дея истай бошладилар. Солиҳ
улардан қочди. У сақил исмли абул ваҳҳоб лақабли кимсанинг уйига келди, у
Солиҳни яширди. Неча бор қидириб келдилар, айтмади. Шундан кейин улар
"Солиҳни бизга топиб Беринг!" дея солиҳ алайҳиссаломга яқин бўлган кишиларни
ура бошладилар. Шунда Мисраъ ибн Хаарам деган кимса "У Абул Ваҳҳобнинг
уйидадир", деб айтиб беради. Абул Ваҳҳобнинг олдига бориб "Солиҳ сенинг уйингда
экан", дедилар. У ҳам "Солиҳ шу ерда, аммо мен уни сизларга бермайман", деганди
умидсиз бўлиб қайтиб кетдилар.
Эртаси куни юзлари қизарди, учинчи кунига ўтиб қорайди. Якшанба куни эди,
имон келтирганлар Солиҳнинг олдига келдилар. Пайғамбар улар бирга Фаластинга
борди. Уларнинг ҳам юзлари қорайиб кетганди. Барчалари ўзларига гўр қазидилар,
кафанлар кийиб, қазилган лаҳадларга кириб ўтирдилар.
Оллоҳ таоло Жаброилга фармон берди, у туя ўлдирилган жойга келиб, бир нараъ
тортди, даҳшатли қичқириқдан ҳамма қавмнинг юраги ёрилиб ўлди ва дўзахга
тушди. Ёлғизгина Зурайта деган хизматкор ОМОН қолди. У ҳам ташқаридагиларга
ҳ
абар бергани бориб, сув сўради-да, сувни ичиб бўлибоқ ўлди. Солиҳ улардан
кўнгил узди.
- Ҳудоё, менга имон бергил, бир эзгу кўнгилли қулни топайин, кўнглимдаги
мунгларимни унга айтиб, юрагимни ёзайин, - деди Солиҳ.
- Боргил! - деган фармон бўлди.
Солиҳ бирон кимса қидриб, жаҳон кезди. Юра-юар бир кишини топди, у намоз
ўқиб турган эди. Унга келиб, салом берди, ҳол сўради.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |