www.ziyouz.com кутубхонаси
43
Бекларив а маслаҳатчилари ўйга толидилар. "Агар Иброҳим Билан ярашса, у
подишоҳ устидан ҳам, бизнинг устимиздан ҳам ҳукумрон бўлиб олади, оқибатда
бизнинг иззатимиз, ҳурматимиз қолмайди, Иброҳимга қул бўламиз", деган фикрга
келдилар ва шундай жавоб бердилар.
- Шунча йилдан бери худоман дединг, энди қулман дейсанми? Иброҳимга қул
бўлиб, бизларни ҳам унга қул қилурсанми?
- Менинг у туфайли кўрган ишларим улуғ ишлардир, унинг тангриси билан
ярашмоқ керак, - деди Намруд.
- Уни нега ўт куйдирмаганини билмасмисан? Шунинг учунки, бизнинг ота-
боболаримиз оловга топинур эдилар, Иброҳим ҳам бизнинг уруғимиздандир. Ўт
бизнинг уруғимизни куйдирмас, - деди унга Ҳозар.
ФОЙДА: Хачир ўтин келтиргани учун уруғи кесилди. Чумчуқ чўп ташигани учун
ҳ
амма одамлар уни тутиб, патини юлиб, ўтга пишириб ейдилар.
Арилар ўтни елпиб турганди, ғавғо ва тўпалон ҳаёт кечирурлар. Қалдирғоч эса
сув ташида, омон бўлди. Қалдирғочнинг суви билан ўт ўчмади, аммо дўстлиги ошкор
бўлди, қиёматга қадар эзгу ном олди.
- Биз Иброҳимдан қандай қилиб қутиламиз? - сўради Намруд Ҳозардан яна.
- Бу тунда бир чуқур қазинглар, ул чуқурда тутун ҳросил қилмасиз.
Бу тутун Билан душманимизни ҳалок қиламиз, - деди Ҳозар бунга жавобан.
- Қанча мол керак бўлса олгил, бу ишни ўзинг битиргил! - деди Намруд.
Ҳозар халқни йўғди, катта олов ёқилган жойда чуқур қазимоқликка бошлади.
Туби тор, оғзи кенг бўлган бу чуқурни сомон ва ифлос нарсалар Билан тўлдирдилар.
Ҳ
амма ҳалойиқ томошага тўпланди, Ҳозар олов келтириб, сомонга туташтирди.
Шунда Оллоҳ фармони Билан шамол келди, ўша ўтнинг ичидан бир кесакни
келтириб, Ҳозарнинг бошига урди, Ҳозар йиқилди ва куя бошлади. Шунда ҳалойиқ:
- Эй Ҳозар, ўт бизни куйдирмас демабмидинг! - дея маломат қилди.
Ҳозарнинг сўзлашга ҳоли бўлмади. Кўп ўтмай куйиб, кулга айланди. Яна шамол
келиб, Намруд ёққан ўтдан кул келтирди ва ҳалойиқнинг чидан ўтин
ташиганларнинг кўзига тиқилди, ҳамалари кўр бўлди, соғ қолганлари қочиб
қ
олишди.
Бир муддат ўтиб, Сора разиаллоҳу анҳо Иброҳим алайҳиссаломнинг қошига
келди. Сора Ҳозарнинг қизи эди. Баъзиларнинг айтишларича, - у Намруд
хизматидаги бир улуғ бекнинг қизи бўлган экан.
- Эй Иброҳим, сенинг Ҳудойинг ўта кучли экан, мендан безор блўмайдими? -
смўради сора.
- Сени эзгу йўлга солгай, жойингни жаннатдан қилгай, - деди Иброҳим.
- Эй Иброҳим, мен бир шарт билан мусулмон бўоламан, - деди Сора, у жуда
кўҳлик эди, - мени никоҳингга олсанг.
- Мени молим йўқ, - деди Иброҳим, - сенга қалин беролмайман.
- Менинг қалиним шуки, - деди Сора, - шаърий барчса ишларда мен нима десам
шуни қиларсан.
Соранинг илтимосини Иброҳим алайҳиссалом қабул қилди.
РИВОЯТда келадики, Намруд мунорадан туриб кўрганда, Иброҳим атрофида
чечаклар очилган эди. Олов қизил, яшил, сариқ чечакларга айланганди. Ўт ичидан
жилға чиқиб, хурмон дарахти унган эди.
- Эй Иброҳим, ўт сени куйдирмайдими? - дея таажуб қилди Намруд.
- Йўқ, - деди у.
- Бу ўтни сенинг учун Ким совутди, - сўради яна намруд.
- Ким ўтга киритган бўлса, ўша совутди, - деди у.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |