САВОЛ: Шайтон палахмон қилмоқликни қаердан билди?
ЖАВОБ: У палахмонни дўзахда кўрган эди. Гуноҳкорларни дўзахда палахмон
Билан отардилар, уларга чуқур чоҳга келиб тушардилар. Бу чоҳнинг азоби дўзах
азобидан етмиш ҳисса қаттиқроқ эди.
Ҳабарларда келишича, Расул алайҳиссалом дедилар: "Менинг умматларимдан
олти тоифа одамларни қиёмат кунида шу чоҳга ташлагайлар. Бириси - султонлар
мажлисида уларни "бу киши шундай омадли зот" деганни, иккинчи - етимларнинг
молига зулм билан эгалик қилиб олганни, учинчи - золимлар ишини битириб
берганни, тўртинчи - отаси ва онасига ёмон сўз сўзлаганларни, бешинчи - нопок иш
қ
илувчи хотинчалиш, хунасаларни, олтинчи - молини ҳудо йўлидан қизғаниб, бошқа
йўлга сарфлаганларни". Бундан бизларни Оллоҳнинг ўзи асрасин.
Қачонки, Иброҳим алайҳиссаломни палахмондан ҳаво отганларида у: (Оят)
"Бизга Оллоҳнинг ўзи етарлидир ва у қандай яхши кафилдир. Бас, у қандоғ ҳам
яхши эга ва қандоқ ҳам яхши мададкордир", деди. Бу ҳолни кўргач, етти қават
осмон фаришталарининг барчаси фарёд чекдилар.
- Илоҳи, бу кунда бутун ер юзида сени бир ва бор деган ёлғиз Иброҳимнинг
ўзидир. Уни нечун ўтга отарсан? Ҳудоё, дўстларингга меҳрибонлигинг шундай
бўларми? - деди фаришталар Оллоҳ таолога.
- Эй фаришталар, сизлар таъсир этмай туринг. Бу ишда мени сизлар
билмайдиган бир сирим бор, - деган хитоб келди.
Шу пайтда Жаброил алайҳиссалом етиб келди.
- Эй Иброҳим, ҳеч ҳожатинг борми? - деди у зот.
ФОЙДА: Агар ҳожатим йўқ деса, ҳожатсизман деган бўларди, лекин қул ҳожатсиз
бўлмайди.
- Ҳожатим бору, аммо сенга эмас, - деди Иброҳим.
- Менга ҳожатинг бўлмаса, Оллоҳга бордир, айтгил, - деди у зот.
- Эй Жаброил, менинг тилагимни унинг ўзи билар, менга шунинг ўзи кифоя,
ҳ
ожат тилмакнинг ҳожати йўқ, - деди Иброҳим ва Оллоҳ таолога кўнгил боғлади. Шу
онда:
- Эй олов, Иброҳим унинг совуқ ва саломат бўлгил! - деган хитоб келди.
Уламоларнинг айтишларича, совуқ" бўлгил деб, "саломат" бўлгин демаса эди, ўт
совуғи Билан Иброҳимни ҳалок қилгай эди. Қиёматга қадар одамлар ҳеч қачон ўтга
пишган таомни кўрмас эдилар. Яна айтишларича, Иброҳининг кўксидаги Оллоҳ
муҳаббатининг ўти Намруд ўти Билан беллашди ва Намруд ўтини куйдира бошлади.
Шунда муҳаббат ўтига совугил, Иброҳини саломат сақлагил, демаса эди, у ўт на
Намруднинг ўзини ва на унинг ўтини саломат қўймасди, ҳаммасини куйдирар эди.
Яна фармон келди: "Эй Жаброил, бандамга ёрдам бериш учун тезда етиб
боргил!"
Жаброил етиб борди ва ўзи Билан бирга жаннатьдан бир жайнамоз олиб келди
ва бу жайнамозни оловни ўртасига тўшади, Иброҳим алайҳиссалом унга ўтирди.
Сўнгра жайнамоз устига намоз ўқишга тутинди. Ўт фақат Иброҳим алайҳиссаломнинг
қ
ўл-оёқлари боғланган ипини куйдирди.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |