www.ziyouz.com кутубхонаси
49
сўнгра ўлган қўйларни тирилтирасизлар. Ким бу шартларимизни бажарса, бу ер-сув
ўшанган бўлсин! - деди подшоҳ.
Ҳалиги кишилар қайғуга ботдилар. Ўнта ориқ қўйни келтириб бўғизладилар,
пишириб, подшоҳ олдига киритдилар. Подшоҳ аскарлари Билан бўлишганда бир
парчадан тегди. Шундан кейин Иброҳим алайҳиссалом ўз таомини келтирди. Уч минг
киши еди, тўйди, яна ортиб қолди. Иброҳим алайҳиссалом ўрнидан турди-да,
қ
ўйларнинг терисини тўплаб дуо қилганди, ҳамма қўйлар тирилди. Подшоҳ ер-сувни
Иброҳим алайҳиссаломга ҳукм қилди. Ҳалиги кишилар бундан ҳасадга берилдилар
ва тунда бир итни ўлдириб, қудуққа ташладилар.
- Кетамиз, - деди Иброҳим алайҳиссалом бу аҳволни кўргач, Лут пайғамбарига
қ
араб.
Иброҳим алайҳиссаломнинг ўн икки суруви бор эди. Ҳар бир сурувида бир олтин
зотли ити бор эди. Муқаддас ерларга тўрт йиғочлик масофа қолганида тўхтадилар,
ўша ерга ўрнашдилар.
Мен қариб қолдим, сенинг хизматингга кучим қолмади. Сен мени деб кўп
машаққатлар тортдинг. Ҳажарни сенга бағишладим, у сеники бўлсин, деди Сора
кунларнинг бирида Иброҳим алайҳиссаломга. Шундай қилиб Ҳожар Иброҳим
алайҳиссаломники бўлди.
ИСМОИЛ ЛАЙҲИССАЛОМ ҚИССАСИ
Сора разиаллоҳу анҳо тўқсон ёшга кирди ҳамки, фарзанди бўлмади. Иброҳим
алайҳиссалом пешонасида Муҳммад алайҳиссаломнинг нурлари собит эди. У аёлига
"Бу нур сендан бўладиган ўғлонга насиб этгай", дея ваъда қилганди. Бироқ Иброҳим
алайҳиссалом Ҳожарга қовушганларида бу нур Ҳожарнинг вужудига ўтдики, буни
кўрган Соранинг ғазаби келди. Бу нурнинг саодатидан бебаҳра қолганидан қаттиқ
рашки келиб, Иброҳим алайҳиссаломнинг ёқасидан олди ва эрининг ёқасидан олган
аёллардан биринчиси бўлди, негаки Одам ала
йҳиссаломдан
буён
бундай
ношойиста иш бўлмаганди.
- Эй Иброҳим, Сорага айтгил сабр қилсин! - деди Жаброил алайҳиссалом.
- Қандоқ сабр қилайинки, саксон йил мен шу умид билан яшар эдим. Ушбу кун
ваъдаларинг менга насиб бўлмай, нурнинг саодати хизматкор-чўримга тегди, - деди
Сора бу гапни эшитиб.
Чу лаҳзадан бошлаб Иброҳим алайҳиссалом Билан Сора ўртасига совуқлик
тушди. Жаҳл устида Сора "Ҳожарнинг уч аъзосини майиб қилгайман!" Дея қасам
ичди. Кунларнинг бирида Ҳожарнинг қулоғи, бурнини кесмоққа қасд қилганда Ҳожар
фарёд чекади. Шунда Жаброилга фармон бўлди, у жаннатдан икки олтин исирға
олиб келди. Ҳожарнинг қулоғига ўтказгандилар янада кўркамроқ бўлди. Хатна
қ
илгандилар эрига янада севимлироқ бўлди. Авратларини хатна қилмоқлик
Ҳ
ожардан мерос бўлиб қолди.
Ривоятда келишича, Исмоил Ҳожардан туғилди. Яна бошқа ривоятларда
келишича, Ҳожарнинг ой-куни яқинлашганда Сора тағин тоқат қила олмай қолди.
- Ҳожарни кўзимдан нари қилгин, уни кўрмайин, - деди Сора. Шунда Жаброил
алайҳиссалом ҳабарт келтирди:
- Олиб боргил.
Иброҳим алайҳиссалом икки туя келтириб, бирига Ҳожарни миндирди, бирига эса
ўзи минди. Йўлга отланганларида Сора Иброҳим алайҳиссаломга шундай деди:
- Уч ишни қилмоқлиғингни сўрайман. Бири шуки, Ҳожарни одам яшамайдиган
жойда қолдиргил. Иккинчиси, туядан тушмагил. Учинчиси, кечаси тўхтамагил.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |