www.ziyouz.com кутубхонаси
48
"Гувоҳлик берманки, бир Оллоҳдан ўзга бирор маъбуд йўқ ва Яна гувоҳлик
берманки, албатта сен, эй Иброҳим, Ҳудонинг элчисидирсан".
- Эй подшоҳ, менга берган мол-дунёингни қабул қилдим, уларни яна ўзингга
бағишладим, - деди Иброҳим алайҳиссалом. Ҳожар эса ҳамма бойликларни яна
қ
айтариб қабул қилиб олди. Иброҳим алайҳиссалом шундан сўнг етти кун бу юртда
туриб қолди, имон ва исломни ўргатди. Саккизинчи кун Жаброил алайҳиссалом
фармон келтирди:
"Эй Иброҳим, бу ер сенга бўлмас, бундан кетгил!"
- Менга фармон келди, - деди Иброҳим алайҳиссалом.
- Мен билан бирга тургил. Сенга Миср подшоҳлигини берайин, ўзим қул бўлайин,
деди подшоҳ.
- Менга дунё мол-мулки кеакмас, - деди Иброҳим алайҳиссалом.
- Ҳазинадан бир тож билан юз минг олтин келтиргил! - дея Ҳожарга буйруқ
қ
илди. Келтирдилар. Иброҳим алайҳиссалом тараддудланди.
- Буларни қабул қилгил! - деди подшоҳ.
Жаброил алайҳиссалом ҳам "Қабул қилгил!" дедилар. Буларнинг устига Яна юз
минг туя, юз минг қўй, тўрт юз хизматкорни ҳам қўшдилар.
- Эй Сора, бу тож Мисрнинг етти йиллик хирожига тенгдир. Бу сенга
муносибдир, - деди подшоҳ. Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга
"Сорага айтгил қабул қилсин!" дедилар.
- Мана бу тўрт юз хизматкор подшоҳлик жорияларидир, сенга бердим, деди
подшоҳ.
- Мен Оллоҳ таолонинг бир чўриси бўлсам, менга хизматкорлар не хожат, - деди
Сора. - Аммо ёлғиз Ҳожарнинг ўзини берсанг бўлди.
- Подшоҳ буюрди, ўн минг олтин, яна мин7г қўй, икки юз туя, икки юз сигир
келтирдилар. Уларни Ҳожар Билан бирга қўшиб бердилар. Даброил алайҳиссалом
Иброҳимга деди: "Эй Иброҳим, айтгил, қабул қилсин!"
Сора қабул қилди. Шундан кейин Иброҳим алайҳиссалом мол - мулкни олиб,
Сора билан биргаликда Ахзон вилоятига бордилар. Қайси жойга тушсалар бир йиғоч
жойда йилқи қоаси кўринар эди. Бошқа жойга бордилар. У ерда ҳам йилқи қораси
кўринди.
- Шу ерда тушамиз, - деди Иброҳим алайҳиссалом Лутга. Тушдилар, ўтов
тикдилар. Иброҳим алайҳиссалом бир қудуқ қаздирди, тотли сув чиқди. Нариги
томондагилар ўйлашди: "Бу одам йилқилари Билан ўтлоғимизни қуритмоқда, уларни
ҳ
айдаб юборайлик, қудуғи ҳам бизга қолсин".
Шундай Дея сўзлашиб тургандилар Зул-арш аскарлари билан Мисрга бораётиб
бу ерда тушди. Уч киши бориб Иброҳим алайҳиссаломни подшоҳнинг олдига олиб
келдилар. Подшоҳ Иброҳим алайҳиссаломни кўриб, даст ўрнидан турди. Иброҳим
алайҳиссалом қўли билан "Ўтирғил!" деган ишора қилди. Подшоҳ жойига ўтирди.
Ҳ
алиги кишилар подшоҳга шикоят қилдилар:
- Бу туну-кун йилқи-моллари билан ўтлоғимиз ва сувлоғимизни қуритмоқда,
буюринг бу ердан кетсин!
- Сен нима дейсан, - деди подшоҳ Иброҳим алайҳиссаломга.
- Мен ғарибни кетгин десалар кетайин, - деди Иброҳим алайҳиссалом.
- Сиз учун мен бир ҳукм айтсам бўларм? - сўради подшоҳ.
- Бўлади, - дедилар.
- Сизлар ўнта қўй келтиринг, пиширсинлар, ейлик. Кейин Иброҳим ўн қўй
келтирсин, пиширсинлар, ейлик. Қайсингизни таомингиз билан тўямиз билайлик,
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |