ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМ ВА ЗУЛ-АРШ ПОДИШОҲ ҚИССАЛАРИ
Иброҳим алайҳиссалом Намруд ўлгач, унинг ҳамма омборларидаги ва
ҳ
азиналаридаги олтин-кумушларни, молларни дарвишларга садақа қилиб берди.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
www.ziyouz.com кутубхонаси
46
Иброҳим ва Лут алайҳиссаломлар бу юртдан чиқиб кетдилар. Сора разиаллоҳу анҳо
ва Яна икки мусулмон бирга эдилар.
- Илоҳо, қанча юрайлик? - дея муножот қилди Иброҳим алайҳиссалом.
- Қай тарафни кўнгил тиласа, ўша ерга боринглар! - деган фармон бўлди.
Зул-ар подшоҳ ёш йигит эди. Шу боис аёлларга беҳад кўнглида мойиллик бор
эди. У қаёрда кўркам Хотин бўлса ўзига келтирарди. Йўлларга сочқилар қўйиб
ўтган-кетганинг мулкидан ўндан бирини олиб қоларди. Ўн беш кишидан иборат
соқчилар Иброҳим алайҳиссалом ҳамроҳларига йўлиқдилар.
Ушр бармоқликларини талаб қилдилар.
- Бизда ушр (ўндан бир) бергудек молимиз йўқ, - деди Иброҳим алайҳиссалом.
Йигитламриз бор, истасангиз уларни олинг.
- Агар ўнта бўлганда бирини олган бўлардик, тўққизтадан бизга ҳеч нима тегмас,
- дедилар. Сандиқларинг ичида нима бор? Очинг, кўрайлик.
Сандиқда Сора бор эди. Пайғамбар алайҳиссаломдан ҳажисда айтиладики: "Йўл
тўсиб, одамлардан нарса ундириб қолувчилардан ёмон маҳлуқ йўқдир". Қанча
ҳ
аракат қилмасинлар, ииложи бўлмади, ноилож сандиқни очдилар. Сорани
кўрдилар, беҳад гўзал эди.
- Бизнинг подшоҳимиз бунақа аёлларни истайди. Сен буни қаёққа олиб кетмоқчи
бўлдинг? - деб Иброҳим алайҳиссаломни ва ҳамроҳларини шаҳарга қайтардилар. Бу
ҳ
абарни подшоҳга етказгандилар, у ҳали Сорани кўрмаёқ кўнглида рағбат уйғонди.
Ва вазирига буюрди:
- Ул қочоқ кимсани олдимга келтир!
Вазир бориб, Иброҳим алайҳиссаломни подшоҳ ҳузурига олиб келди.
Подшоҳ уни ёнига чорлади.
- Исминг нимадир? - сўради подшоҳ.
- Отим Абдуллоҳ, деди Иброҳим алайҳиссалом (Оллоҳнинг қулидемоқчи).
- Сандиғингда нима бор? -сўради подишоҳ.
- Қариндошим бордир, - деди Иброҳим алайҳиссалом қўрқиб кетганидан. Негаки,
хотиним деса ўзини ўлдириб қўйишларидан чўчиганди. (Оят) "Ҳақиқатда ҳамма
мўминлар бир*бирларига биродардиралар".
- Эй Абдуллоҳ, мен Миср подшоҳиман, мол-дунёим беҳисоб, қариндошингни
менга берсанг, сени ўз мулкимда энг яхши дўст қилурман, - деди Зул-арш.
Иброҳим алайҳиссалом қайғуга ботди, боши қуйи эгилди.
- Эй Абдуллоҳ, нега индамайсан? - сўрад яна подшоҳ.
- Қариндошим балоғатга етган қиздир, ундан маслаҳат сўрамоқ жоиз деди
Иброҳим алайҳиссалом ва ўрнидан туриб, Сора қошига келди. Подшоҳ тилагини унга
етказди.
Сенга не бўлди, нега қайғуликсан?
- Эй Иброҳим, нега тўғрисини айтмай, мени ҳам, ўзингни ҳам балога гирифтор
қ
илдинг.
Бир мунча фурсат ўтгач, подшоҳ бетоқатланиб, вазирни икки юзта одам Билан
жўнатди:
- Боргил, ўша одамни синглиси билан мени олдимга келтиргил!
Иброҳимни Сора Билан бирга келтирдилар. Сора бошига каттагина ёпинчиқ
ўраган ҳолда кирди. Подшоҳ Иброҳимга таҳти ёнидан жой кўрсатди.
Сора ҳам Иброҳим ёнига ўтирди.
- Эй абдуллоҳ, менинг мол-мулкимни ҳисоби йўқ, истасанг ярмисини сенга
бераман.
- Қариндошим шу ердади, ўзи сўзласин, - деди Иброҳим алайҳиссалом.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |