Microsoft Word qisasi rabguziy ziyouz com doc



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/125
Sana23.02.2022
Hajmi1,26 Mb.
#141673
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   125
Bog'liq
Qissasi Rabg uziy. Nosiruddin Rabg uziy

www.ziyouz.com кутубхонаси 
50
Иброҳим алайҳиссалом бу уч ишга ваъда бериб, Муқаддас тупроқдан йўлга 
тушди. Бу ердан маккага қадар бир ойлик йўл эди. Оллоҳ таоло ернинг томирини 
тортдики, бу йўлни бир кунда босиб ўтдилар. Одамсиз, гиёҳсиз, сувсиз бир ерда 
қ
ўндилар. (Оят) "... Албатта мен жойлаштирдим авлодларимнинг баъзисини ҳеч 
нарса ўсмайдиган водийда, Сенинг ҳурматли уйинг яқинида". Дарҳақиқат, у пайтда 
ҳ
али Мака йўқ эди. Иброҳим алайҳиссалом Ҳожарни қўйиб, изига қайтди. Бирмунча 
озиқ ва ичимлик сув қўйиб кетди. Бир неча кун ўтгач, Ҳожар ойю кундан ҳам 
гўзалроқ ўғил кўрди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг нури унинг манглайида ярқираб 
турарди.
Ҳожарнинг суви тугаб қолди. Ўқлини йўргаклаб, сув излашга тушди. Шунда Сафо 
тоғидан "Сув бу ерда", деган овоз эшитилди, борди, сувни кўрмади. Кейин Марва 
тоғидан овоз эшитилди, борди, сувни кўрмади. Бу ҳолат етти бор такрор бўлди: 
Сафодан марвага югурди, Марвадан сафога. Сув тополмай ожиз бўлди. Бу ҳолатда 
югурмак бугунга келиб ҳожиларга суннат бўлиб қолди.
Шунда Ҳожар тангрига қарата "Исмаъ йа илу!" Дея хитоб қилди. (Илсурёнинг 
тилида тангрининг исми турар. Маъноси "Тангрим эшитгил!" дегани бўлади. Шу 
боисдан Исмоил оти келиб чиқди). Исмоил йиғлаб қолади, йиғи товушини эшитган 
Ҳ
ожар югуриб қайтиб келди. Кўрсаки, Исмоил юзи Билан ерга ўгирилиб олиб, икки 
оёғи билан ерни тепарди. Тепган жойидан Жаброил алайҳиссалом қаноти Билан 
уриб, сув чиқарди. (Замзам қудуғи ўша сувдан бино бўлди). Сув қайнаб чиқа 
бошлади. Ҳожар сувнинг оқаётганини кўриб жуда қувонди, сув тугаб қолмасин, дея 
атрофни тош ва тупроқ билан ўради. (Агар ўша куни Ҳожар сув йўлини тўсиб 
қ
ўймаганда эди, ҳозирда Маккада бир ариқ сув оқиб ётган бўлармиди?) 
Бир куни Бану Жарҳам номли савдо карвони Шомга бораётиб, Мака еридан ўтар 
бўлди. Бу пайт учар 0қушларни, югурар қумурсқаларни кўриб шу томонга 
қ
айрилдилар. Улар онаси Билан ўтирган беҳад кўркам Исмоилни кўришди. Сув 
борлигидан таажубландилар. 
- Бу қудуқ кимникидур? - сўрадилар карвондагилар. 
- Бу ўғлонникидур, - жавоб берди Ҳожар. 
- Ўғлон кимнинг ўғлидур? 
- Иброҳимникидур. 
- Иброҳим Ким бўлди? 
- Намруд унинг қўлида ҳалок бўлгандир. 
… Уч минг беш юз уйлик аҳоли Маккага ўрнашдилар. Уйлар қуришди, бозор барпо 
қ
илдилар. Йил оҳирида мол-мулкларнинг ўндан бирини айирдилар. Бу икки минг 
қ
ўй, уч минг туя, етти минг сигир бўлди. Ҳаммасини Исмоилга бердилар. Бу одат ҳар 
йили такрорланаверди. Исмоилнинг йилқию подаси зиёда бўлди.
Йигирма бир ёшга кирганда Исмоилни Аммора исмли қизга уйлант ирдилар. 
Кунларнинг бирида Исмоил овга кетган чоғида Иброҳим алайҳиссалом ўғлини 
кўргани келади. Сора Иброҳим алайҳиссаломга шарт қўйгандики, туядан тушмагин, 
деб. Шу сабабдан у келиб Исмоилни уйини сўраб, эшигига келганда туядан 
чиқарди. 
- Исмоил қаерда? - сўради келинидан. 
- Овга кетди, - деб жавоб қилди келин. 
- Қачон келади? 
- Мунча-ям эзма киши бўлмасайкин, - деди оғриниб. 
- Исмоил келса "шундай кўринишли бир киши келиб, сенга салом айтди, сўнгра 
эшиги остонаси яроқсиз экан, уни янгиласин", деб айтгин, - Дея тайинлаб қайтиб 
кетди. 


Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish