Microsoft Word qisasi rabguziy ziyouz com doc


ИСҲОҚ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ТУҒИЛИШ ҚИССАСИ



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/125
Sana23.02.2022
Hajmi1,26 Mb.
#141673
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   125
Bog'liq
Qissasi Rabg uziy. Nosiruddin Rabg uziy

 ИСҲОҚ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ТУҒИЛИШ ҚИССАСИ 
Сора ҳазратлари юз ўттиз ёшга кирганларида Жаброил алайҳиссалом башорат 
олиб келди: 
- (Оят) "Ва Биз унга башорат бердик Исҳоқ билан ва Исҳоқдан кейин Яъқуб 
билан". 
Негаки, бу пайтда юз ўттиз йил яшаган Сора фарзанд кўришдан кўнгил узганди. 
Лут қавмини ҳалок қилиш учун келган Жаброил алайҳиссалом юқоридаги 
ҳ
ушҳабарни олиб келганди. Бу ҳабардан кейин етти кун ўтгач, Сора исҳоққа юкли 
бўлди. Тўққиз ойдан кейин Исҳоқ туғилди. У туғилган кечада осмондан минг юлдуз 
тушиб, Иброҳим алайҳиссаломнинг уйи атрофига йиғилди.
- Илоҳо, бу қандай аломатдир? - муножот қилди Иброҳим алайҳиссалом. 
- Эй Иброҳим, бу Исҳоқ исмли ўғлингдан минг пайғамбар чиқади, деган 
аломатдир! - деган нидо келди. 
- Исҳоққа бу кароматни бердинг, Исмоилга нима берурсан? - деди ота Оллоҳга 
шукрона қиларкан. 
- Эй Иброҳим, Исмоилни менга топширгил! Ундан Муҳаммад исмлик бир 
пайғамбар чиқаргайман. Агар шу пайғамбарим бўлмаганида эди бир юз йигирма тўрт 
минг пайғамбарлари сен ҳам бўлмагай эдинг. Ҳаммаларини унинг муҳаббати учун 
яратдим! - деган фармон келди. 
Бу ҳабардан Иброҳим алайҳиссаломнинг севинчлари тўлиб-тошди, ҳожарга ҳабар 
юборди, Сорани шод этди, яратганга шукроналар қилдилар. Иброҳим алайҳиссалом 
минг қўй, юз сигир ва юз туяни қурбонлик қилди. 


Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
58
Исҳоқ улғайгач, Илёс ўғли Батвилнинг Руқъа исмли қизига ўйланди. Ундан икки 
ўғил кўрди. Каттаси Ияз, кичиги Яъқуб эди. Иязнинг товонини ушлаб туғилгани учун 
отини Яъқуб қўйдилар. Исҳоқ пайғамбарнинг кўзлари ожиз эди. Ияз улғайиб, 
овчилик билан шуғуллана бошлади. Отаси Иязни ортиқроқ севарди. Кунлардан 
бирида отаси Иязга:
- Кийик гўшти қовурдоғини кўнгил тусади. Келтирсанг, сенга пайғамбарлик 
дуосини қиларман, - деди. 
Ияз овга кетди. Яъқубни онаси кўпроқ севар эди. У бу сўзни эшитиб, бир қўйни 
бўғизлари ва терисини Яъқубга кийдирди. Негаки, сертук бўлганидан отаси олдига 
борганда Яъқубни таниб қолмасин, деганди. 
- Отанг олдига боргилки, сени танимасин. Отангдан пайғамбарлик дуосини 
тилагин, - деб тайинлади онаси. 
- Эй ота, кийик гўшти келтирдим, - деди Яъқуб. Отаси гўштни еб бўлгач, дуо 
тилаб келганини билдирди.
Исҳоқ алайҳиссалом Яъқубнинг қўлини тутиб:
- Баданинг Иязникига ўҳшайдию, овозинг Яъқубникига ўҳшар, - деди ва дуо 
қ
илди. - Авлодингдан пайғамбарлар чиқсин, яхши солиҳ бандалар кўпайсин. 
Бу дуо ижобат бўлди. Сал ўтмай Ияз келди ва кийик гўшти келтирганини айтди. 
Дуо тилади. 
- Боя келдинг, дуо қилдим-ку? - деди Исҳоқ алайҳиссалом. 
- Йў-, мен келганим йўқ, - деди Ияз. 
- Эй Ияз, бу макрни Яъқуб қилибди, - деди ота. Кейин Иязга эзгу дуо қилди. Унга 
пайғамбарлик дуоси бўлмади. Шу бўлди-ю Ияз билан Яъқуб ўртасида адоват 
туғилди. Ота яна зиддиятдан чўчиб, Иязни Рум юртига жўнатиб юборди. Шу боис 
Рум 
халқи 
Иязнинг 
авлодларидандир. 
Яъқуб 
алайҳиссалом 
авлодидан 
пайғамбардғлик дуоси барокати туфайли кўплаб пайғамбарлар дунёга келдилар. 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish