www.ziyouz.com кутубхонаси
65
- Эй Жаброил, сизлар у жойда фармонни бажарганларинг чоғда мен Лутдан
беҳабар қоларманку! - деди Иброҳим алайҳиссалом.
- Шундан сўнг Жаброил, Макоил алайҳиссаломлар ва ўн фаришталар чодирдан
чиқдилар ва зум ўтмай Лут юртига етиб келдилар. Шунда иброҳим алайҳисалом
билан Лут алайҳиссалом ўртасидаги ҳамма тўсиқ пардалар очилди. Иброҳим
алайҳиссалом бўлаётганбарча ишлардан ҳабардор қилинди.
Туннинг учдан бири ўтган эди. ўн икки фаришта ёш ва навқирон йигитлар
қ
иёфасида Лутнинг ҳузурига кириб келадилар. Жаброил алайҳиссалом эшикни
қ
оқди. Эшикни очган Лут алайҳиссалом келишган, ёш йигитларни кўриб, гуноҳкор
қ
авмнинг меҳмонларга озор етказиб қўйишлари мумкинлигидан қўрқиб кетди. (Оят)
"Вақтики, бизнинг элчиларимиз Лутнинг қошига келдилар, уларнинг келишидан у
ғ
амгин бўлди ва юраги сиқилди".
- Эй Лут, меҳмонларни қарши олмайсанми? - деди Жаброил алайҳиссалом.
- Таом ҳозирланг, - деди Лут уларни уйга киритар экан қизларига қараб. -
Меҳмонларни сийлайлик, тонг отмасдан бу ердан чиқиб кетсинлар, токи бу ёвузлар
билмай қолсин.
Қизлар таом ҳозирлагунча Лутнинг хотини Воила (унга Оллоҳнинг лаънати
бўлсин) ўз одатига кўра уйга меҳмонлар келганини ёвуз қавмдошларига билдириш
пайида бўлди. У уйда меҳмонлар борлигини кофирлар билсинлар, деб олов ёқди.
Яна айтишларича, у уйма-уй юриб, ҳабар берган. Бир пайт Лутнинг хонадони
кофирлар билан тўлиб кетди. (Оят) "Лутнинг қавми унинг қошига шошилиб
келдилар".
- Сизлар учун менинг қизларим покизароқдир, - деди Лут улар орасида нари-
бери юраркан. - Қизларимни олингу, меҳмонларимга тегманглар.
Бундан иш чиқмагач, кофир-ёвузларнинг икки еткачиси олдига борди.
- манави икки қизимни хотинликка олинглар, майли розиман. Буларни даф
этсангиз бўлди, - деди Лут алайҳиссалом.
- сен яхши биласанки, бизни сенинг қизларинг билан ишимиз йўқ, муродимиз
ўзингга аён, - дейишди кофирлар.
- ҳудодан қўрқинглар. Меҳмонлар олдида мени шарманда қилманглар.
Ичларингда бирорта тўғри йўлни топиб олган одам йўқми? - деди Лут.
- Эй Лут, сўзни кўпайтирмагинда, меҳмонларингни бизга бергин. Агар бермасанг,
биз уларни мажбуран тортиб оламиз, - деди кофирлар.
Лут йиғлаган куйи уйга кирди.
- Нима учунйиғлаяпсан, - сўради Жаброил алайҳиссалом, аммо Лут алайҳиссалом
уларнинг мақсадини айтмоқдан ҳижолат бўлди, қийналид. - Қўрқмагин, биз Оллоҳ
таолонинг фаришталаримиз, сени золимлардан қутқариш учун келганмиз. Улар
ҳ
аргиз мақсадларига ета олмайдилар.
Жаброил алайҳиссалом ўрнидан утрди, бир ҳовуч тупроқ олди-да, меҳмонларни
тутиб олмоқчи бўлиб, уй ичига бостириб кирган қавм устига сочиб юборди. Тўрт юз
кишининг ҳаммаси кўр бўлди.
- Эй Лут, сеҳргарларни олиб келибсан, - дейишди кофирлар. - Шошмай тургин,
ҳ
али улар кетишсин, кўрадиганингни кўрасан.
ҳаял ўтмаё эл ичида "Лут жодугарларни чақриб келибди", деган ҳабар ёйилди ва
катта ғавғо чиқди. Лут алайҳиссалом бундан янада қўрқиб кетди.
- Бу ишнинг охири нима билан тугаркин-а? - деди лут.
- Биз буларни ҳаолк қилиб, сени қутқармоқ учун келганмиз, - деди Жаброил
алайҳиссалом.
- Қачон ҳалок қилурсан? - сўради Лут.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |