Савол: Яъқуб алайҳиссалом нима сабабдан Исроил деб аталди?
Жавоб: "Иср" сўзининг маъниси асир деганидир, ўша пайтда шайтон асир
қ
илинганди. Бу сўз ўшандан қолгандир.
ҳикоятда келишича, Яъқуб алайҳиссалом Байт-ул Муқаддасда хизматда бўлиб,
унинг олти юзта чироқларини ёқарди. Шайтон алайҳил-лаъна эса ҳар кеча келиб,
чироқларини ўчириб кетарди. Айтишларича, бу ҳол кўп давом этди. Бундан безор
бўлган Яъқуб алайҳиссалом бир кечаси пойлаб туриб, Шайтон чироқларини
ўчираётган пайтди бир сакради-да, уни тутиб олди, бўйнига занжир солди, асирга
олди. Шунинг учун Исроил аталди.
Яна бир жабоб шуки, Иср қул дегани, Ил эса Тангрининг исмидир.
Яъқуб алайҳисаломнинг ўн икки ўғли ва қизи бор эди. Коифр подшолардан бири
қ
изини сўратиб, одам юборди. Яъқуб алайҳиссалом кўнмади.
-Қизингни менгабермадинг, энди сен биланаёвсиз жанг қиламан, - деди подишоҳ.
Унинг қўшини беҳисоб эди. Шундафармон келди:
- Кофирларни ҳалок қилмоғимни истасанг, уларни ҳалок этиб, сени ғолиб
қ
илайин. Истамасанг, ўз одамларингбилан ҳалокқилгин!
- Қай бирини танлайсиз, - деди Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига қараб.
- Бизларни қолиб қилсун, - дейишди улар.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
www.ziyouz.com кутубхонаси
67
Яъқуб алйҳиссалом дуо қилди. Оллоҳ таоло кофирларнинг барини ер остига
равона қилди, ҳалок этди.
Яна бир подишоҳ ҳам қизини сўраб келди.
- Менинг шариатимда бир суннат иш бор, - деди Яъқуб алайҳиссалом. - Бутун
қ
ўшининг билан шу ишни бажарсанг, майли қизимни берайин.
- У суннат иш қайсидир? - сўради подишоҳ.
- У суннат иш - ҳатна қилмоқликдир, - деди Яъқуб алайҳиссалом.
Подишоҳ рози бўлди, ўзини ҳам, қўшинларини ҳам хатна қилдирди. Улар хатна
қ
илган ҳолда оғриб ётганларида Яъқуб алайҳиссалом ўғиллари билан устиларига
қ
илич тортиб келдилар ва ҳаммасини қирдилар.
Яна уламоларнинг айтишларича, Однинг Шаддот исмли ўғли бўлар эди. Уернинг
устида жаннат қурдирди-ю, ундан баҳраманд бўлиш ўзига насиб этмади.
Шаддотнинг Имлоқ исмли ўғли, Яъқуб алайҳиссалом билан замондош эди, минг
бекларгабош бўлган.
- Менга саҳра қўйнида кенгбир соз тупроқли текис ер ҳозир қилинг, деди у
бекларни тўплаб.
Беклар ишга киришдалар. Жой тайёр бўлгач, Имлоқ келиб ўлчаб кўрди, кейин ўн
икки йиғоч ерни кавлатда ва сувга тўлатди. Ҳовузнинг ўртасини тош билан кўтариб
чиқиб, устига қизил тошдан супа қурдилар. Кенглиги ҳам баландлиги қирқ қари эди.
ҳар бирини ўн йигит қўриқлаб юрадиган ўн минг вазири бўлар эди. Уларнинг ҳар
бирининг иҳтиёрида ўн минг жангчиси бор эди.
ҳосил қилинган супанинг Қутрум шаҳристони деб атадилар ва супа устига бир
сарой барпо этдилар. Саройнинг ғиштлари бири олтиндан, бири кумушдан ясалди.
Сўнгра супа устини бўстонлар, бозорлар билан тўлдирдилар. Саройнинг ўртаси эса
баландлиги икки юз аршин бўлган томошагоҳ қурдирди.
ўша шаҳристонда тўрт эшик қурдирди. Дарвозалар баландлиги йигирма тўрт
аршинэди. Қурилиш ниҳоя топгач, саройга кўчиб кирди ва тахтини эгаллади.
Қайси бир йили Канъон диёрида қаҳадчилик бўлди. "Қутрум шаҳристонида ошлиқ
сотишяпти", деган ҳабарни эшитган Яъқуб алайҳиссаломнинг ўғиллари йўлга
отландилар. ўн кунлик йўлни босиб, Қутрумга келишди. Минорасида ўтирган
Имлоқи лаъин Яъқуб ўғилларининг туя миниб келаётганини кўрди. Қарасаки,
бошларида бир парча оқ булут соя ташлб турарди. У булутга қараган имлоқи лаъин
"Лаа илааҳа иллаллоҳи Муҳаммадур расулуллоҳи" ёзувини кўрарди. Йигитларни
олиб келмоқлик учун вазирларни жўнатди.
- Подишоҳ сизларни чақиртирмоқда, - дейишди вазирлар.
- Биз Оллоҳ пайғамбарининг ишини тамом қилмагунча бормасмиз, - деб жавоб
берарди Яҳудо.
Вазирлар бу гупни подишоҳга етказдилар. Имлоқнинг ўзи келиб, бўйлари,
ҳ
уснлари бирдек бўлган ўн йигитни кўриб, ҳайратланди.
- Сизлар кимсизлар? - сўради подишоҳ.
- Биз ўновимиз қариндошлармиз, Яъқуб пайғамбарнинг ўғилларимиз. Отамиз
иҳоқ пайғамбар, Янада улуғ бобомиз Иброҳим алайҳиссаломдир.
Канъондан егулик олиш учун келганмиз, - деди Яхудо унга жавобан.
- Бошқа қариндошларингиз ҳам борми? - сўради яна подишоҳ.
- Юсуф ва ибн Ямин деган яна икки биродаримиз ҳам бор, - дейишди.
- Мен эркак қариндошингизни эмас, қиз қариндошингиз бор-йўқлигини сўрайман,
- деди подишоҳ.
- Битта қиз синглимиз бор, - дейишди.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |