www.ziyouz.com кутубхонаси
75
ҳ
аққини асрайлик, укамизга ёвузлик қилмайлик, улуғ кунда қандай жавоб
беришимизни ўйлайлик.
Ака-укалар Яҳудони турли таъналар Билан озорладилар. Буни эшитган Юсуф
алайҳиссалом ёлвориб, зори нола қилди:
- Эй биродарларим, мени қайси гуноҳим учун ўлдирурсиз?!
- Буни ўлдирганимиз билан ер бизга кенгайиб қоладими? Келинглар, қўл-оёғини
боғлаб қудуққа ташлай қолайлик, ўша жойда ўлиб кетади, - деди Яҳудо.
Шундан кейин маслаҳатлашиб, Юсуфни қудуққа ташламоққа келишдилар. (Изоҳ
бошқа манбаларда бу қудуқ Сом ибн нуҳ қудуғи деб аталади). Юсуфни тутиб, қудуқ
тепасига судраб олиб келишди. Шунда у ҳар бир биродарининг юзига бир-бир боқиб
ёлворди:
- Эй биродарларим, менга раҳм қилинг. Менга раҳмингиз келмаса, кекса отамга
раҳмингиз келсин. Оллоҳ таолодан қўрқинг!
- Бундай ялингунча устингдаги кийимни еч! - дейишди унга.
- Эй қариндошларим, отам ҳаққи кийимларимни ечиб олманглар. Агар тирик
қ
олсам авратимни ўрайди, ўлиб кетсам кафаним бўлади. Ўтинчим - қўлимни
боламанг, токи қудуқдаги илон, чаёнлардан ўзимни қўригайман, - Дея кўп
зорландилар, парво қилишмади.
- Ой, куну яна бир юлдузингга айтгил кийим берсин, қўлингни ечсин, - дейишди-
да, кийимларини ечиб олишди, оёқ-қўлини боғлашди. Сўнгра белидан арқонга
боғлаб қудуққа ташладилар. Қудуқнинг ярмига етганларида арқонни кесиб
юбордилар. Гоҳ бошларича, гоҳ оёқларича, қудуқ атрофига уриниб-туртиниб пастга
тушиб боравердилар. Шунда Оллоҳ таолодан Сидрат ул-мунтаҳода Жаброил
алайҳиссаломга фармон бўлди: "Бандамни тутгил!" Жаброил алайҳиссалом қудуқ
сувига етмасдан туриб тутдилар. Қудуқ остида бир оқ тош бор эди. Уни сув устига
чиқардилар ва қанотлари Билан силадилар, тош мулойим бўлди. Сўнгра унинг
устига ўтказдилар, Оллоҳ таоло фармони билан жаннатдан бир кўйлак келтириб,
кийдирдилар ва шундай дедилар:
- Эй Юсуф, Оллоҳ таоло салом йўллади ва фаришталар дуруд айтдилар, сенга
пайғамбарлик келтирдим. Оллоҳ таоло айтурки, менинг ҳикматимга рози бўлиб,
балоларимга сабр қилсин, нажот бериб, Миср элига подшоҳ қиламан, Яна отасига
қ
ўшгумдир, - Дея пайғом келтирди Жаброил алайҳиссалом ва ушбу дуони
ўргатдилар:
"Эй бори Ҳудоё! Эй ҳар бир қайғуни кетказгувчи! Ва эй дуолар эшитгувчи! Ва эй
бор мавжудотнинг устаси! Ва эй ҳар бир синиқни тузатгувчи! Ва эй ғарибларнинг
ҳ
амнишини! Ва эй ёлғизларнинг муниси! Ва эй ҳар бир сирри суҳбатнинг гувоҳи! Ва
эй банданинг бошига тушган балолардан ҳабардор! Ва эй сендан ўзга бирорта
маъбуд бўлмаган поко парвардигоро!
Сендан бу ташвишдан чиқиш жойинименга осон ва енгил қилишингни сўрайман
ва менинг қалбимга ўз муҳаббатингни солиб қўйишингни сўрайманки, менда сендан
бошқа зикр ва қайғу бўлмасин ва мени ўз ҳифзу ҳимоянгга олишингни сўрайман ва
эй меҳрибонларнинг меҳрибонроғи, менга раҳминг келишини сўрайман".
Жаброил алайҳиссалом қаноти Билан қудуқ ичини силаганди бўстон каби гуллар
билан безанди. Бу қудуқ мадина Билан миср орасида эди. Канъонга уч йиғочлик йўл
эди. Уни Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли Сом қазиганди. Оти "Ҳуббул-аҳёр", яъни "Эзгу
қ
удуқ" демакдир. Қудуқнинг суви аччиқ эди, ширин бўлди, қоронғу эди равшан ва
муаттар бўлди. Жаброил алайҳиссалом Юсуф алайҳиссаломнинг қўл-оёқларини
бўшатди, жаннатдан бир товоқда мева (беҳи) келтирди, едилар, тўйдилар.
Қ
удуқнинг ичида бир сўқир илон бор эди. Юсуф алайҳиссаломнинг овозини эшитиб,
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |