www.ziyouz.com кутубхонаси
76
бош кўтарган эди, Жаброил алайҳиссалом "Эй азият бергувчилар, Юсуфи сиддиқ
бундан чиқмагунча бош кўтарманг", деб нидро қилди, илоннинг қулоғи
эшитмайдиган бўлди.
РИВОЯТ. Шайҳ Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтурларки, Юсуф қудуққа кирганда
етти ёшда (баъзи манбаларда ўн икки ёшда) эди. Малик қўлида саксон йил бўлди,
бир юз йигирма ёшда вафот этди. Ҳабарда келишича, пайғамбаримиз Муҳаммад
алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломдан сўрадилар: "Осмондан ерга тушмоқликда
қ
ийналмасмисан?" Жавоб берди: "Эй Оллоҳнинг расули! Тўрт марта беҳад машаққат
тортганман. Биринчиси, Иброҳим ҳалилуллоҳни манжаниққа солиб, гулҳанга
отганларида Судрат-ул муттаҳодан тушиб, қанотларим Билан ўтга тушмасдин илгари
тутиб олдим. Иккинчиси, Иброҳим Исмоилни қўрбон қилганда пичоқни тортмасдан
олдин "Тутгил!" деган фармон бўлди. Шунда сидрат-ул мунтаҳодан тушиб, пичоқни
юзини орқасига қайтардим. Учинчиси, Юсуфни биродарлари қудуққа ташлаб,
арқонни кесганларида, Сидрат-ул мунтаҳодан тушиб, уни тутдим. Тўртинчиси, Уҳуд
жангида сенинг муборак тишингга тош тегиб, қон оққанда "Қон ерга тушмасдан
бурун тутгил!" деган фармон бўлганда Сидрат-ул мунтаҳодан тушиб тутдим. Агар
қ
он ерга тушганида қиёматга қадар унда майса-гиёҳ унмаган бўларди. Шу тариқа
тўрт марта машаққат тортганман".
Савол: Юсуфни қудуққа солиб, Яна чиқаришликнинг ҳикмати нимада?
Жавоб: Баши рва Бушро исмли икки ҳабаший йигит бор эди. Улар иккаласи ҳам
Малик Заър деган подишоҳга қул эдилар. Қирқ йил қуллик қилганларидан сўнг Заър
подшоҳ Мисрда Шомга томон саёҳатга чиқар бўлди. Оллоҳ қудрати Билан Каънон
вилоятига келиб қолдилар. Юсуф ётган қудуқ бошига келганларида уларнинг
қ
ўлликларига қирқ йил, Юсуфни қудуққа тушганига тўрт кун бўлганди. Баши рва
бушарони қудуқдан сув олгани юбордилар. Улар қудуққа челак ташладилар. Оллоҳ
фармони Билан Юсуф икки оёғини челакка солди. Башир челакни тортиб олиб,
кўрсаки, челак ичида ойдан-да, кундан-да чиройли Юсуфни кўрди ва шеригини
чорлади:
- Бушро, суюнчи қудуқдан бир йигит чиқди.
Яъқуб пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғиллари биродарлари Юсуфни қудуққа
ташлаганларидан сўнг бир қўйни сфўйиб, унитнг кўйлагини ўша қўйнинг қонига
бўядилар. Кечки пайт улар ғамгин қиёфада, "Оҳ Юсуфим, оҳ Юсуфим" - дея оталари
олдига йиғлаган ҳолларида кириб келдилар.
- Эй ота, Юсуфни нарсалар олдида қолдириб кетган эдик, бизлар келгунча уни
бўри еб кетибди, - дея қонли кўйлакни оталари олдига ташладилар.
Бу сўзларнинг эшитган Яъқуб алайҳиссалом беҳуш бўлиб йиқилдилар. Қачон
ҳ
ушига келганларида "Энди Юсуфимни қаердан излайин", дея фарёд чекардилар.
- Қандоқ меҳрибон ва раҳмдил бўри эканки, кўйлагини йиртмасдан ебди. Агар
ростдан ҳам бўри еганида екўйлагини йиртган бўларди. Агар кўйлаги учун
ўлдирганида эди, унда нега кўйлакни олиб кетмабди, - деб оташ-фироқлари зиёда
бўларди. Бўри еди деганларини қулоқлари Билан эшитиб, қонли кўйлакларини кўзи
билан кўриб, ғамлари зиёда бўлди, етти кечаю кундан Канъон биёбонини зор-зор
йиғлаб кезиб чиқди. Тилида эса ушбу сўзлар жорий эди6
"Эй суюклигим, эй кўзимнинг нури, эй бағримнинг бир парчаси, эй кўнглимнинг
мевааси! Қайси қудуққа кўмдилар сени, қайси джарёга қарқ қилдилар сени, қайси
қ
илич билан чопдилар сени, қайчси ерга кўмдилар сени! Эй Юсуфим! Қайси бўри
қ
орнида ётурсан, ушал юмшоқ этларингни еяр чоғда қийналишларга қандоқ сабр
қ
илдинг. Ўшал покиза суякларинг қайси бюиёбонда ётур экан. Кошки, сени еган
бўрини кўрсайдим, оёғи тупроғини кўзимга суртардим, уни олдимдан кетказмасдим".
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |