www.ziyouz.com кутубхонаси
77
Етти кун ичида уч юз олтмиш марта ҳушидан кетдилар. Уч кун чида бирор луқма
таом емадилар, бирор қатра сув ичмадилар. (Изоҳ: бошқа манбаларда айтилишича,
шу ҳолда фариштала: "Илоҳо, дўстингни бунчалик бетоқатлигига ўзинг раҳм қил!"
Дея муножат қилдилар. Шунда Жаброил алайҳиссаломга фармон бўлди: "Яъқуб
хотирига тасалли бергил!" Жаброил алайҳиссалом келдилар ва: "Эй Яъқуб, сабр
қ
илгил, ўғлинг билан топишарсан", дедилар. Шунда Яъқуб алайҳиссаломнинг: "Эй
биродар Жаброил, Юсуфдан ҳабар берармисан?" деган сўроғига Жаброил
алайҳиссалом сукут қилдилар. Юсуф алайҳиссаломнинг биродарлари ўз
ғқ
илмишларидан юз минг пушаймон ва надоматлар чекдилар, шармандаликдан
оталари юзига боқа олмадилар).
- Биродамиз Юсуфни зойъе қилдик, отамизни ўлдирдик-ку! - дея оталарига
қ
ўшилиб йиғлашди улар ҳам.
- Эй ўғлонлар, бу иш сизларнинг макрларингиздир, ҳасаддан бўлган ишдир.
Энди менга сабрдан ўзга чора йўқдир, - деди Яъқуб алайҳиссалом кўзларидан қонли
ёшлар оқизиб.
- Эй ота, бўри еганига ишонмаяпсан, истасан биз Юсуфни еган бўрини тутиб
келтирайлик, зора, уни кўриб кўнглинг таскин топса, дейишди ўғлонлари.
- Боринг, келтиринг, - деди оталари.
Бошқа манбаларда келадики, бўри деди: "Мисрдан бўламан, бир қариндошимни
йўқотибман. Бу мамлакатга уни излаб келганман. Билишимча, уни шу мамлакатнинг
подишоҳи тутиб олибди. Шуни ғамида ўн етти кун бўлдики, таом еганим йўқ). Эй
Яъъуб, бу ёлғончилар мени тутиб, оғзимга қон суртиб, сенга олиб келдилар. Дуо
қ
илгилки, унинг барокатидан фарзандимни топиб олсам, - деди бўри.
- Шу бўри еди, демаганмидиларингиз? - сўради ота ўғилларидан.
- Бошқа бўри еган экан, бориб топиб келамиз, - дея яна чиқиб кетдилар.
- Эй бўри, Юсуф ҳақида ҳеч ҳабаринг борми? - сўради пайғамбар.
- Эй набиуллоҳ, Жаброилдан сўрамадингизми?
- Сўрадим, жавоб бермадилар.
- Агар ул зот сирни очмаган бўлсалар, мен ҳам бу сирни ошкор қилмасман, аммо
уни бўри емагандир.
- Дуо қилсам, фарзандингни топсанг.
- Мен ҳам дуо қилайин, Юсуфингиз топилсин. Илоҳо, Яъқуб пайғамбарининг
ўғлини саломат етказган, - жежи бўри. Яъқуб алайҳиссалом дуоси барокатидан бўри
шу куниёқ боласини топди ваш од-ҳуррам бўлиб Мисрга қайтиб кетди. Нақл
қ
иладиларки, жаннатга беш ҳайвон - Яъқуб алайҳиссаломнинг бўрилари, Асҳоби
Қ
аҳфнинг итлари, Солиҳ алайҳиссаломнинг туялари, Исо алайҳиссаломнинг
эшҳаклари, Али разиаллоҳу анҳунинг дулдуллари кираркан.
- Бу иш ошкора бўладиган кўринади. Энди бориб юсуфни топайлик, агар
ўлмаган бўлса, чиқариб ўлдирайлик, бошиник ечиб отамизга келтирайлик, шунда
зора кўнгли жойига тушчса, - Дея кенгашди ўғиллари саҳрога чиққач.
Шу пайтда Яҳуда бу кенгашдан беҳабар ҳолда қудуқ ёнига келганди, ҳол-аҳвол
сўраб, таом бераётганди. Қайтаётиб биродарларига дуч келади.
- Бориб Юсуфни қудуқдан чиқарайлик, отамизнинг олдига олиб борайлик.
Сиримизни айтмасликни тайинлайлик-да "ўғри олиб кетганди", деб айттирайлик.
Шунда отамизни фироқ дардидан қутқарамиз. Бечора отамиз бетоқат бўлиб, таом
емай кўп азият чекмоқдалар, - деди Яъҳудо биродарларига. Бу гапдан улар беҳад
ғ
амгин бўлишди. Сўнгра қудуқ бошига равона бўлдилар.
- Қаён борурсизлар? - сўради шайтон лаъин солиҳ одам қиёфасида келиб,
биродарлар йўлини тўсаркан.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |