www.ziyouz.com кутубхонаси
53
Оллоҳ таоло тарафидан нида келдики:
- Эй Иброҳим! Сен менинг дўстимдирсан. Икки дўстнинг ўрастида бегонанинг
восита бўлмоғи дуруст бўлмас. Шунинг учун Жаброилни нозил қилмасман!
Шунда Иброҳим ҳалилуллоҳ яна мурожат қилдиларки:
- Ҳудоё! Ўғлим Исмоилни не сабабдан сўярман?
Оллоҳт таоло тарафидан нидо келадики:
- Эй Иброҳим! Менга дўстликни даъво қилурсану, лекин ўғлингни кўп дўст
тутурсан! Бир кўнгилда икки кишининг муҳаббати бўлиши дуруст эмас. Агар мени
чин дўст тутар бўлсанг, ўғлингдан кечгил, менинг розилигим учун уни қурбонлик
қ
илгил!
Иброҳим алайҳиссалом шундан сўнг Парвардигори амрига итоат этиб, қариган
чоғида кўрган ёлғиз фразандини Оллоҳ йўлида қурбонлик қилишга қарор қилди.
Аёллари биби ҳожарга шундай дедилар:
- Бир азиз дўстим ўғлимни кўришни истайдур. Ўғлим исмоилни бошу кокилларини
ювиб, покиза қил, озода либос кийдиргил, унга олиб борайин.
Биби Ҳожар ўғилларини ювинтирдилар, озода либослар кийинтирдилар. Шу
аснода кўнгилларига шубҳа оралади-да Яна савол қилдилар:
- Ўғлимни ўзи қайга олиб борурсиз?
- Зиёратга олиб борурман, - дедилар.
- Зиёратга бўлса бунчалик пардоз қилдирмас эдингиз, - деди биби Ҳожар. Бу
ерда бир синоат бордирки, сиз уни мендан яширмоқдасиз. Ҳар не бўлганда ҳам
ўғлимни Ҳудога топширдим.
Гумон қилмоққа ҳожар онада асос бор эди, чунки иброҳим алайҳиссалом
яширинчи бир пичоқ ва арқон олганди.
Сочу бошлари ювилган, таранган, покиза либослар кийган Исмоил алайҳиссалом
ғ
оятда кўркли эди. Оналари ўғлининг ойдек юзи-ю, кундек кўркига, қаламдек
қ
ошлари-ю, камон ўқидек киприкларига, инжудек тишлари-ю, пистадек оғизларига,
қ
изил яноқларига боқиб тўймади, бўйинларидан қучиб ўпти-да:
- Эй кўнглим овунчоғи! Узоқ ўйнаб қолмагин! Ёлғизликда онагинанг бағрини
ўртамагин! - деди.
Ота-ўғил йўлга тушдилар. Иброҳим ҳалилуллоҳ ўғилларига "Ортимдан келгил!"
дедилар, ортидан бордилар. Бу ҳодисотлар Иблис алайҳил лаънанинг сабрини
тоширди. У ўзини одам қиёфасига солиб, Исмоил алайҳиссаломни васвасага
солмоқни ният қилди-да, унинг қошига келди:
- Отанг сени қаерга элтурин билурмисан?
- Дўстининг ҳузурига олиб борурлар, - деди.
Иблис ростига кўчди:
- Сени сўймоқ учун олиб кетмоқдадир.
- Қайси ота ўз ўғлини сўйибдики, менинг отам мени сўйсалар, - деди Исмоил
алайҳиссалом.
- "Тангри ёрлиғи Билан қурбон қиламан", деб элтмоқдадир, - деди иблис гиж-
гижлашда давом қилиб.
- Тангри фармони билан бўлса, мингта жоним бўлса ҳам фидо қилдим, - дедилар
Исмоил лайҳиссалом.
Иблис "Ўғлонни йўлдан оздира олмадим. Ҳожарга борайин, аёллар заифроқ
бўлади", деган ўйга борди.
- Тангри фармон берди, - деди Иблис.
- Эй аҳмоқ! Тангри фармони билан бўлса мингта жон фидо бўлсин! - дедилар
Биби ҳожар.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |