www.ziyouz.com кутубхонаси
39
қ
ўйди. Сўнг бутга қараб: "Олдингиздаги таомни нега емайсиз?" -дея киноя қилди. -
"Нега сўзламайсиз?" Яна итоб қилди.
Кун оққанда кофирлар қайтиб келдилар. Кўрсалар, бутларнинг бирини бош
кесилган, бирини қўли, оёғи синган. Одамлари Билан бутхонага кирган Намруд
сўради:
- Бизнинг тангриларимизни ким бундай ҳолатга солди?
- Иброҳим деган бир йигит бор, бу ишни ундан бошқа ҳеч ким қилмайди, -
дейишди.
ФОЙДА. Намруд кофир бўлса ҳамки, Иброҳимга нисбатан аччиқ сўз айтмади,
ҳ
укм этмади. Шу боис унинг мулки давлатига завол тегмади. Айтишларича: "Адл
қ
илган кофир Билан мулк боқий қолар, аммо зулм қилган мўмин Билан мулк боқий
қ
олмас".
Намруд кофир бўлгани Билан ассоқ сўз демади.
- Одамлар йиғилсин. Уларнинг кўз олдида гувоҳлик берсин, - деб фармон берди.
(Бугун ҳам ёлғон сўз Билан бир кимса устидан ҳукм қилганлар Намруддан ҳам
баттар бўларлар).
- Бизнинг тангримизни сен шу аҳволга солдингми?-дея савол қилдилар
Иброҳимни келтиргач.
- Бу майда бутларни анави катта бут чопиб ташлади. Ишонмасанглар,
бутчаларнинг ўзларидан сўранглар, агар сўзлай олсалар, - деди Иброҳим.
- Бу бутлар сўзлай олмайди, қандоқ қилиб ҳам сўрармиз, - дейишди улар.
- Сизлар Оллоҳни қўйиб, сиз учун бирор нарсада нафи тегмайдиган ва зарари
ҳ
ам йўқ нарсага ибодат қиласизларми?-деди Иброҳим алайҳиссалом.
Улар билдиларки, бу ишни Иброҳимдан бошқа ҳеч Ким қилмаган. Уни
қ
ийнамоқликка кенгашдилар. Иброҳимга пайғамбарлик келди.
- Ёлғиз тангрига сиғининг, бутга топинманг, мени тангримнинг элчиси деб
билинг, - деди у одамларни тўғри йўлга чорлаб.
- Бизни оталаримизнинг динидан чиқариб, бошқа динга чақирурмисан? -
дедилар.
- Оталарингиз бари ботил динга сиғинар эдилар. Мен сизларни тўғри йўлга
даъват қиларман, -деди Иброҳим.
Айтадиларки, ўша пайтда ҳамма халқлар очликка дучор бўлгандилар. Озиқ-овқат
топилиши қийин эди. Намруд одамларга овқат тарқатди. Бир куни Иброҳим таом
олгани Намруднинг олдига келди.
- Менга сажда қилсанг, таом бераман, деди Намруд.
- Мен шундай тангрига сажда қилурманки, ул зот ўликни тирилтирар, тирикни
ўлдирар, - деди Иброҳим.
- Мен ҳам шундай қила олурман, -деди Намруд.
- Қандай қилиб, -деди Иброҳим.
Шунда Намруд зиндондан икки махбусни чиқарди, бирини ўлдирди, бирини эса
қ
олдирди.
- Мана ўликни тирилтирдим, тирикни эса ўлдирдим, - деди Намруд.
Иброҳим билдики, бу кофир аҳмоқ экан:
- Маҳбусни ўлдирмай қолдириш тирилтириш эмас, - деди у. Аммо Иброҳим унга
"Ўлдирганингни тирилтиргин!" деса бўлардию, аҳмоқ кофир Билан тортишишни эп
кўрмади. Уни бир сўз Билан унини ўчиришни истади.
- Менинг тангрим шундай зотки, у ҳар куни Машриқдан чиқаргувчи. Сен бир
кунгина қуёшни мағрибдан чиқаргинчи! - деди Намрудга. Иброҳимдан бу сўзни
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |