www.ziyouz.com кутубхонаси
51
- У киши менинг отам эди, яхши кутиб олмабсан - деди исмоил овдан қайтиб
келгач, бу гапларни эшитиб. - Уйнинг остонаси бу сен эдинг. Энди сени менга
керагинг йўқдир, - деб талоқ берди.
Бир йил ўтгандан кечин у Бану Харим қабиласи бошлиғининг қизи Саййида
бинти Массос ал -Хурхумийнинг қизига уйланди. Исмоил овга ғоят ўчлиги боис уйда
кам бўларди. Отаси бу галл келганда ҳам овда эди.
- Овга кетганди, - деди Саййида Иброҳим алайҳиссалом сўроғига жавобан, -
Тушинг, келгунича уйда кутиб турарсиз, мен таом ҳозирлайин.
- Тушмасликка ваъдам бор, тушолмасман, - деди Оллоҳнинг расули, - тайёр -
таом борми?
Саййида туя сутидан тайёрланган айрон олиб чиқиб берди.
- Тангрим молу йилқиларингизга барокат берсин, - деб дуо қилди у айронни
ичиб бўлиб. Дуо барокатидан бу юртда туялар кўп бўлди. Пайғамбаримиз Муҳаммад
алайҳиссалом дедиларки: "Ўша кунда Исмоилнинг аёли нон берганида эди, бу кун
маккада емиш арзон бўларди".
- Туядан тушинг, - соч-соқолингизни ювиб қўяйин, - деди Саййида.
- Туядан тушмасликка ваъда берганман, - деди Оллоҳнинг расули.
- Битта оёғингизни тош устига қўйинг, соч-соқолингизни ювиб қўяйин, - деди
келини.
Иброҳим алайҳиссалом бир оёғини тошни устига қўйди, иккинчиси туя устида
қ
олди. Шу ҳолатда соч-соқолини ювди, сўнгра нариги оёғини тош устига қўйди,
қ
олган қисмини ҳам ювди. Шундан кейин Иброҳим алайҳиссалом:
- Исмоил келса айтгил: "Иброҳим сенга кўп дуо салом айтди ва яна эшигингни
маҳкам қилгин, деб тайинлади", дея етказиб қўйгин.
Исмоил келгач, Саййида бўлган воқеани бирма-бир баён қилди.
Шунда Исмоил деди:
- У киши менинг отам эди, эшик дея сени айтганди.
ИСМОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ СЎЙИЛИШ ҚИССАСИ
Уламолар ўртасида ихтилоф бор: Исмоил сўйилганми ё Исҳоқми?
Аараблар Исмоил сўйилган дерлар, чунки араблар Исмоил авлодидирлар.
Жуҳудлар Тавротда ҳабар берилганким, Исҳоқ сўйилган дерлар, негаки жуҳудлар ва
христианлар Исҳоқ авлодларидандир. Баъзиларнинг айтишича, ҳар иккиси ҳам
сўйилгандир. Бир тоифа Исмоил эди деса, Яна бири Исҳоқ эди, дея
ҳ
ужжатлаштирдилар.
Расул алайҳиссалом ҳадиси бу борада ойдинлик киритади: "Анна ибну
забаҳайни". Маъноси: "Икки қурбонликнинг ўғлиман", деганидир. Бундан мурод
шуки, Исмоил ва Исҳоқни назарда тутгандир.
Савол туғилади: Муҳаммад алайҳиссалом Исмоилдан туғилгандир, Исҳоқдан эмас.
Икки қурбонликнинг ўғлиман деганда нимани назарда тутгандир?
Жавоб шуки: Икки қурбонликдан мурод - бири исмоилдир, бири эса отаси
Абдуллоҳдир.
Ҳ
абарда келурки, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ката отаси Абдулмуталлиб
даврида Замзам қудуғи қуриб қолади. Шунда у: "Агар тангри суб берса бир ўғлимни
қ
урбон қилгайман", дея назр қилади. Яна уламолар айтурларки, Абдулмуталлиб
шундай назр қилади: "Агар Оллоҳ таоло менга ўн ўғил берса, ҳаммаси соғ-саломат
кўз олдимда бўлсалар, улардан бирини қурбон қилгайман". Бу пайтда унинг тўққиз
ўғли бор эди: Хорис, Абу Лаҳаб, Аббос, Ҳизор, Ҳамза, Муқаддам, Жаҳл, Зубайр, Абу
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |