www.ziyouz.com кутубхонаси
47
- Менинг мингта хизматкорим бор, ҳаммасини сенга берайин, улар ўпкаси тўлиб,
йиғлади, сўзлай оламди. Шунда подшоҳ аччиғ чиқди: - Эй Абдуллоҳ, сендан уялиб
сўзламаётир! - деди Иброҳимни қўлидан ушлаб ташқарига чиқарди.
Подшоҳ Сорага ҳар қанча сўз қотса ҳамки, жавоб бермади, икки қўли Билан
юзини тўсганча йиғлар эди. Подшоҳ тақати тоқ бўлиб, Соранинг ёнига келди, юзини
очай Дея қўлини чўзганди, шу он Иброҳим алайҳиссалом дуо қилди:
- Илоҳи, бу кофирга қудратингни кўрсатгил!
Подшоҳнинг икки қўли бўйнигача қуриди. Шунда у:
- Эй Сора, дуо қил, қўлларим жойига қайтсин, сени озод қиламан!
Дуо қилди, икки қўли жойига келди. Яна қасд қилганди, тағин қўли қуриди. Бу
ҳ
ол уч бор такрорланди. Шунда зилзила турди, ер тебрана бошлади.
- Сендан менга теккан бу балолар нимани билдирур? - сўради подшоҳ.
- Йўқ, мендан эмас, улар сени кофирлигинг ва менга нисбатан куч ишлатганинг
туфайли юз берди, - деди Сора.
- Мен сенга куч ишлатмалдим-ку?! - деди подшоҳ.
- Сен менга эмас, балки Оллоҳнинг пайғамбарига куч ишлатдинг!
- Қайси пайғамбарига зўрлик қилибман?
- Иброҳим алайҳиссаломга! Қайсики намруд унинг қўлида ҳалок бўлгандир!
- Мен Иброҳимни кўрганиб йўқки, унга қандай қилиб куч ишлатайин?
- Иброҳим менинг эрим бўлади, сен уни мендан айирдинг, бу ранж балолар сенга
шу туфайли тегди.
- У сени қариндошим, деди, агар хотиним деганда эди тегмасдим.
- Сени зулминг, кофирлигинг, қудратинг важидан айтолмадим, агар хотиним
деганида ўлдирган бўлардинг!
- Мен ҳеч кимдан куч билан нарса олмасман, - деди подшоҳ ва вазирига буюрди:
- Боргил, бунинг эрини келтиргил!
Иброҳим алайҳиссаломни олиб келгач, подшоҳ ўрнидан туриб, унинг оёғига бош
урди:
- Сен ўша, намруд унинг қўлида ҳалок бўлган Иброҳиммисан?
- Ҳа, ўшаман!
- Тангрингни сифатини билдиргил!
- Менинг тангрим етти қат осмонни ва етти қат ернинг яратувчиси, барчадан
буюк қувватива барчадан улуғ қудрати бордир. Унинг шериги, қўлдоши, тенг-тўши,
ўртоғи йўқдир. У туғмаган ва туғилмагандир. Қудрат қўлидадир ва у ҳар бир нарсага
қ
одирдир! " - деди Иброҳим алайҳиссалом.
- Мен етмиш йилдирки, Зуҳро юлдузига топинарман. Энди бўлса шундай фикрга
келдимки, бу юксак осмонларни устунсиз ушлаб турган, қаро ерни сув устида тутиб
турган, юлдузларни чақириб, Яна ботириб турган, кундуз ўрнига кечаник елтирган -
бу сенинг тангрингми? Менинг қўлимни ва бўйнимни қуртиган ҳам сенинг
тангрингми? Унда мен нима қилайин? - деди подшоҳ.
Жаброил фармон келтирди: "Зул-аршга айтгилки, ҳамма мол-дунёсини, олтин-
кумушини сенга берсин. Мен қўлини тузатгайман!"
Бу фармонни Иброҳим алайҳиссалом подшоҳга етказди. Зул-аршнинг Ҳожар
исмли чўриси бор эди. У Мағриб подишоҳининг қизи эди, Солиҳ алайҳиссаломнинг
уруғилдан эди. Унинг отасини ўлдириб ўзини бу ерга келтирган эдилар. У барча
хизматкорлар сардори эди. Подшоҳ мол-дунёси ва ҳазиналар турган калтини
Иброҳим алайҳиссаломга берди. Шунда Иброҳим алайҳиссалом дуо қилганди,
подишоҳнинг қўли ва бўйни ўз ҳолига қайтди. Зул-арш дарҳол имон келтирди: (Оят)
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |