www.ziyouz.com кутубхонаси
44
- Унда сенинг тангринг яхши тангри экан, - деди Намруд.
Сўнг унинг кўнглида мусулмон бўлишга майл уйғонди. Саройдагилар бу ҳохишга
унамадилар, Иброҳимни тутун Билан ҳолк қиламиз, деган қарорга келдилар.
Уларнинг бу ниятларини Лут алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга етказди.
Икковлари тунда шаҳардан қочиб чиқдилар. Намруд йўлларга соқчилар қўйганди.
Улрга иброний тилда сўзловчи қандай одам йўлиқса, тутишликка фпармон берганди.
Ўш тунда Оллоҳ фармони Билан ҳамма тиллар уйқаш кетди, тиллар бузилди.
Айтишларича, 72 хил тил ҳосил бўлди. Хом уруғи ҳиндуларига 18 тил тегди, Сом
уруғига мансуб араб ва ажамлар ҳам 18 тилга эга бўлди, Ёсаф авлоди бўлган
турклар 36 тил эгаси бўлди.
Иброҳим ва Лут алайҳиссаломлар соқчиларнинг олдидан ўтдилар.
- Кимсизлар? - сўради соқчилар.
- Биз Иброҳим ва Лут икковимиз бўламиз, - дейишди.
- Биз уларни пойлаб турибмизку, - дейишди соқчилар ўпкаланиб, - Сизлар бизни
масҳаралаб Иброҳим Билан Лутмиз дейсизлар-а!
Оллоҳ таоло уларни асради. Улар бошқа вилоятга бориб ўрнгашдилар.
Намруднинг ғазаби босилгач, Оллоҳжан фармон бўлди:
"Эй Иброҳим! Боргил! Намрудни имонга ундагил!"
Шундан сўнг Иброҳим алайҳиссалом Намруднинг олдига келди.
- Эй Намруд, бутга сиғинмагил, Оллоҳга иймон келтиргил! Оллоҳни бир дегил,
мени Унинг пайғамбари деб билгил! - даъват қилди Иброҳим алайҳиссалом.
- Мендан ҳам бошқа тангри борми? - сўради намруд.
- Бор, - деди Иброҳим алайҳиссалом.
- У кимдир? - деди Намруд.
- У сени яратган, сенга мулк-давлат берган, ер ва осмон тангрисидир! - деди
Иброҳим алайҳиссалом.
- Мен у билан тенг эканман, у билан бир жанг қилайин! - деди Намруд ва жанг
ҳ
озирлини кўра бошлади.
НАМРУДНИНГ ОСМОНГА УЧГАНИ
Намруд Иброҳимнинг тангриси Билан жангга астойдил ҳозирлдана бошлади,
Йиртқич қушларнинг болаларини тарбиялай бошлади. Улар улғайгандан кейин бир
сандиқ ясаттирди: икки қопқоқлик - бири остида, бири устида. Унинг устига тўртта,
остига ҳам тўртта устун ўрнатдилар. Устки усутнга йиртқич қушларни боғлади.
Намруд эгнига совуд кийиб, яшиқ тўла ўқ солиб, хизматкори Билан бирга сандиқ
ичига кирди. Устун ичига боғланган гўштларни кўрган оч-наҳор қушлар унга
талпиндилар, сандиқ ҳим улар Билан бирга ҳавога кўтарилид.
Бир кеча-кундуз учгач, хизматкорига буюрди:
- Устки қопқоқни очгил, нима кўвринаркан?
- Ўша-ўша ҳолни кўрарман, - деди у устки қопқоқни очаркан.
- Остки қопқоқни осгил, нима кўринаркин? - буюрди яна Намруд.
- Ер юзининг ҳаммасини бир парчадек кўрарман, - деди хизматкор.
Яна бир кеча-кундуз учдилар.
- Устки қопқоқни очгилш, нима кўринадир? - сўради намруд.
- Осмон илгар қандай кўринса, шундай кўринур, - деди хизматкор.
- Остки қопқоқни очгил, не кўринадир?
- Ер аввал қандай кўринган бўлса ўшандай, деди.
Ҳали етмабмиз, дея яна бир кеча-кундуз учдилар.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |