www.ziyouz.com кутубхонаси
54
Иблис ноумид бўлиб, шалвираганча Яна Исмоил алайҳиссаломнинг қошига
келди, васвасага киришди:
- Исмоил алайҳиссалом оталарига маслаҳат солдилар:
- Бир одам келиб мени афсусга солмоқчи бўлар:
- Ул шайтондур, тош отгин, кетсин! - деди оталари. Ўғил етти дона тош олиб
шайтонга отди (Шу жойда тош отмоқлик ҳожиларга суннат бўлиб қолди). Оталари
ҳ
ам етти дона тош олиб шайтонга отдилар.
Иброҳим ҳалилуллоҳ ўғилларини Мино тоғига олиб чиққач, қўйинларидан
арқонларни олдилар. Ўғлининг оёқ-қўлини боғламоққа қасд қилганларида Исмоил
алайҳиссалом сўрадики:
- Эй ота! Нимага қасд қилмоқдасиз?
Иброҳим алайҳиссалом кўзлари жиққа ёшга тўлиб:
- Эй ўғлим! Тушимда сени бўғизлашим аён бўлди. Дўстимнинг бу амрини адо
қ
илмоқчиман! - дедилар.
- Э - ота! Тангри дўстлигини даъво қилурсан. Дўстликни қуруқ даъво қилишнинг
ўзи бўладими? Оллоҳ таоло розилиги йўлида сўйиб, қурбон қилмоқчи экансиз, бу
ризолик йўлида мингта жоним фидо бўлсин. Бетўхтов қурбон қилинг! Иншаоллоҳ,
мени сабрли кишилардан эканлигимга ишонч хосил қиларсиз. Тангри ризолиги учун
ўғлингдан кечган экансан, мен жонимдан кечдим, - дедилар Исмоил алайҳиссалом
оталари фармонига, Парвардигорининг иймон синовига ҳеч икбиланмасдан ризо
бўлиб.
- Эй ўғлим! Нечку сабр қилгайман? - дедилар оталари.
- Парвардигорим истаса, ўзи мени собирлардан қилғусидир, - дедилар Исмоил
лайҳиссалом, сўнгра яна савол қилдилар. - Отажон! Бу ҳабарни нечку уйда
билдирмадингиз, токи мен онамнинг оёғига бош қўйиб узр сўрардим, суюкли
дийдорини кўриб олардим. Майли отажон, барча ишга розиман, фақат уч ўтинчим
бор: бири шуки, менинг қўлу оёқларимни маҳкам боғлангиз, токи жон оғриғида
талпиниб, сизга озор бермайин, устингизга қон тегмасин. Иккинчиси шуки, юзимни
ерга қаратиб бўғизданг, токи юзимга боққанда оталик меҳрингиз жўшиб, пичоқ
тортишга қийналманг. Учинчиси шуки, қўйлагимга қонимдан суртиб, сочимдан бир
қ
исм қирқиб, онамнинг қошига олиб боринг, токи ул муштипар боласини соғинганда,
жигарпорасини қўмасагнда қонли кўйлагини бағрига босиб, кокилларим ҳидини
димоғига тўйиб, ғамзада кўнгли таскин олсин.
Ота кўнгли дар два мунг билан, кўзлари алам ёшлари билан тўлган ҳолда
суюклисининг қўл-оёғини боғлади. Исмоил алайҳиссалом ўз иҳтиёрлари Билан
"Бисмиллоҳ" деганча ерга ётдилар.
Иброҳим алайҳиссалом ўғилларининг юзини ерга қаратиб, пичоқ тортдилар,
кесмади. Ҳарчанд зўр бериб суртдилар, ҳаргиз кесмади. Неча ҳийла қилди, кесмади.
Пичоқ амри илоҳийга бўйсунган эди. Айтмишларки, пичоқни тортар маҳалда
Исмоил алайҳиссалом кулдилар. Шунда оталари ҳайрон бўлиб сўрадиларки:
- Не учун куларсан?
- Пичоқ юзида "Бисмиллаҳир раҳманир раҳийм" битиклик турганин кўрарман, -
деди ўғиллари унга жавобан. - Эй ота, пичоқ узра тангри оти битиклик бўлса-ю у
менинг бўйнимник ессин!
Айтмишларки, пичоқ Исмоил алайҳиссалом бўғизларига урилмасадн илгари
Жаброил алайҳиссаломга фармон бўлдики: "Бандамнинг мададига бориб ет!
Пичоқнинг тиғини тескари қилгин!" Шунда Жаброил алайҳиссалом пичоқ тиғига
қ
анотларини қўйиб қайтардилар.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |