Т А Р Ж И М А И Ҳ О Л
Мен, Султонмуродов Сардор Примкулович, 1993 йил 8-октябр куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилдим. Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман. Миллатим ўзбек. Она тилим ўзбек тили, рус ва инглиз тилларини биламан. 2000-йилда Сурхондарё вилояти Термиз шахарида жойлашган 11–сонли умумий ўрта таълим мактабининг 1-синфига ўқишга қабул қилиндим. 2009-йилда ушбу умумий ўрта таълим мактабининг 9-синфини тамомладим. 2009-йилда Сурхондарё вилояти Термиз шахрида жойлашган Термиз тиббиёт коллежининг “ Фармацевтика” йўналиши бўйича тест синовларини муваффақиятли топшириб ўқишга қабул қилиндим. 2012-йилда ушбу Термиз тиббиёт коллежини яхши баҳолар билан тамомладим. 2014-йилда Тошкент давлат юридик университети (кундузги)га тест синовларидан муваффақиятли ўтиб ўқишга қабул қилиндим ва шу олийгоҳни 2018-йилда яхши баҳолар билан битириб бакалавр дипломини олдим. 2018-йилда Тошкент давлат юридик университети магистратура босқичига хужжат топшириб, тест синовларидан яхши ўтиб магистратурага қабул қилиндим. 2019-йилда уни тамомлаб магистр дипломини олдим. 2018-йил 28-сентябрдан 2020-йил 7-майга қадар Тошкент шаҳар Яккасарой тумани 5-сонли давлат нотариал идорасида нотариус ёрдамчиси бўлиб ишладим. Уйланмаганман. Ҳеч қандай партия ва ташкилотларга аъзо бўлмаганман. Мен ва менинг яқин қариндошларим чет элда бўлмаганмиз. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 6-даҳа, 21-уйнинг, 21-хонадонида доимий рўйхатда тураман.
Менинг яқин қариндошларим :
Отам – Арбабов Примкул Жиянкулович 1966 йил 27 март куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилган. Тошкент шахар халқаро-ҳуқуқий ишлар бўйича адвокатлик ҳайъатида адвокат. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ц даҳа, 8-уйнинг, 19-хонадонида доимий рўйхатда туриб, Чилонзор тумани, 6 квартал, 21-уйнинг, 21-хонадонида истиқомат қилади.
Онам – Арбобова Чеҳрахол Абдуқодировна 1971 йил 03 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилган. Республика гиматалогия ва илмий текшириш институтида кичик тиббиёт ходими. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 6 даҳа, 21 уйнинг, 21-хонадонида истиқомат қилади.
Опам – Жиянкулова Дилрабо Примқул қизи 1992 йил 05 июль куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилган. Сурхондарй вилояти Термиз шаҳрида Сурхондарё вилоят давлат архиви котибаси. Чилонзор тумани, 6 даҳа, 21-уйнинг, 21-хонадонида доимий рўйхатда туради.
Синглим – Султонмуродова Фотима Примкуловна 1997 йил 15 ноябрь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилган. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Ўқув марказида инглиз тили ўқитувчиси. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 6 даҳа, 21-уйнинг, 21-хонадонида доимий рўйхатда туради.
Укам – Султонмуродов Хусан Примкулович 1997 йил 15 ноябрь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилган. Тошкент давлат юридик университети 2 босқич талабаси. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 6 даҳа, 21-уйнинг, 21-хонадонида доимий рўйхатда туради.
Мен ва менинг яқин қариндошларим орасида хорижда яшовчилар ва судланганлар йўқ. Шунингдек яқин қариндошларим орасида руҳий касаллар ва
наркологик диспансерида рўйхатда турадиганлар йўқ.
Таржимаи ҳол мени сўзимдан олиниб тўғри ёзилган, бошқа яқин қариндошларим йўқ.
Султонмуродов Сардор Примкулович
Do'stlaringiz bilan baham: |