www.ziyouz.com кутубхонаси
43
тегувчи, ғализлик туғдирувчи оддий қайтариқ дейиш мумкин эмас. Аксинча, улар ҳар бир
конкрет ҳолатда жиддий маънавий вазифани ўтайди, ғояни таъкидлаб, ҳолатнинг чиндан ҳам
фажеъ моҳиятини чертиб кўрсатади, оҳангга шиддат ва суръат бахш этиб, уни хитоб, ҳайқириқ
даражасига кўтаради:
Манга не ёру не ҳамдам, манга не дўст, не маҳрам,
Манга не чора, не марҳам, манга не сабру не сомон!
Бундай аянчли, ночор аҳволимдан, ўтлиқ нолаю оҳимдан бурқсиб чиқаётган тутун қайғу-
ҳасрат ғамхонамни янада қорайтириб, қоронғулаштириб юборган:
Бу аҳволи табоҳимдин, фигони умркоҳимдин,
3
Ҳам ўтлуқ дуди оҳимдин қарориб кулбам аҳзон!
Навбатдаги байт, шубҳасиз, ғазалнинг шоҳбайтидир. Унда пояма-поя баланд пардага
кўтарила борган шикоят, норози-лик, қоралов юқори чўққига чиққан. Эндиликда яна
ижтимоийлик олд ўринга ўтади — лирик «мен» «фалак»ни очиқдан-очиқ қароқчи, йўл-тўсар,
бору йўгини зўрлик билан шилиб олувчи «раҳзан» дея қоралайди, «замон» эса унга нисбатан
«душман»нинг худди ўзи. Ана шу «раҳзан» ва «душман»ларнинг ёвуз қилмишларидан унинг
аъзойи бадаии «равзан уза равзан», яъни илма-тешик, худди шу «раҳзан» ва «душман»ларнинг
касрат-касофатидан жон ихтиёридан тан четда қолиб, тан мулкини жон тарк этган, бошқача
айтганда, тандан жон, жондан тан айрилишга мажбур бўлган:
Фалак раҳзан, замон душмаи, бадан равзан уза равзан,
Қолиб жон хисравидин тан, чиқиб тан кишваридин жон!
Ғазалиинг сўнгги якунловчи байти фақат ички қофиялигина эмас, балки ички
радифлиҳамдир. У шоирнинг ўзига таскин-ўгит аралаш мурожаати, хитоби тарзида битилган.
Эй Навоий, дейилади унда, азоб-уқубат, қайғу-мусибат қанча кўп бўлса, ишрат жомини —
шодлик ва хушнудлик, хурсандчилик ва хуррамлик қадаҳини шу қадар кўп ичабер; чунки барча
қийинчилик ва мушкулликни ваҳдат майи осон қилади.
Навоий бўлса меҳнат кўп, ичакўр жоми ишрат кўп,
Неча бўлса суубат кўп қилур ваҳдат майи осон!
Навоийнинг бу ғазали моҳиятан инсоний қадр-қиммат, шон-шараф, эрк-ҳуқуқнинг поймол
этилишига қарши кучли норозиликнинг лирик воситаларда жуда таъсирчан ифодалашнинг
ёрқин намунасидир. Ёвуз кучларнинг зўравонлигидан дардли шикоят исёнкор руҳ билан уйқаш
юзага чиққан бу ғазал бадиий жиҳатдан ҳам баркамолдир. У кейинги асрлар ўзбек ва қардош
туркий халқлар ижодкорларига баракали таъсир кўрсатган. Жумладан, буюк озарбайжон шоири
Фузулий меросида Навоий ғазалига ҳам мазмун ва ижтимоий руҳ, ҳам бадиий воситаларига
кўра жуда яқин ғазал мавжуд-ки, бу ўринда биз унинг фақат бошланғич байтини келтириш
билан чекланамиз:
Дўст бепарво, фалак бераҳм, даврон бесукун!
Дард-чўх, ҳамдард-йўқ, душман қавий, толеъ забун!
3 Бу мисра нашрда: Х,ам аҳволи табоҳимдин, ҳам оҳи умри гоҳимдин — шаклида хато берилган
Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар
www.ziyouz.com кутубхонаси
44
Навоийнинг бу газалига бир қатор ижодкорлар, жумладан, XIX аср бошларида қалам
тебратган иқтидорли шоир Муқимий ва Фурқатларнинг яқин дўсти Муҳаййир, шунингдек,
Муҳйилар тахмис боглаганлари маълум.
Ғазал иашридаги юқорида қайд этилган хато-нуқсонларни биз Муҳаййир таҳмисига асос
бўлган матн бўйича аниқладик.
Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар
Do'stlaringiz bilan baham: |