Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc



Download 0,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/60
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#55239
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
11-topshiriq.(Metodika)



Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
1
АЛИШЕР НАВОИЙ
ҒАЗАЛЛАРИГА ШАРҲЛАР 
 
 
Эркин ВОҲИДОВ 
ЖУНУН ВОДИЙСИДА 
Улуғ Навоийнинг ҳар бири бир жаҳон маъно, бир олам ҳис тўйғу ифода қилгучи байтларини 
такрор-такрор ўқиб ҳар сафар кўнглимиз сурур ва ҳаяжон билан тўлади, ҳар сафар бу олмос 
сатрларнинг янги қирраларини кашф қиламиз, янги-янги маъно товланишларини кўриб 
ҳайратланамиз. 
Навоий байтлари бизнинг ҳаётимизга болаликдан, дастлабки ўқиш китоблари билан кириб 
келади. Биз илк бор буюк шоирни донишманд муаллим сифатида таниймиз, «олим бўлсанг, 
олам сеники» деб айтган устоз сифатида ўрганамиз. Сўнг ўсмирлик, йигитлик фаслида бизга 
Навоий муҳаббат, вафо дарсини беради. 
Ёниқ ишқий байтларни ён дафтаримизга кўчириб ёзамиз, илк севги мактубларига қўшиб 
битамиз. Вақт ўтиши билан буюк Алишер кўз олдимизда файласуф сифатида намоён бўлади, 
бизга ҳаёт дарсини ўргатади, унинг севинч ва андуҳлари, завқу жафоларини сўзлаб дунё 
ҳақидаги тасаввур доирамизни кенгайтиради. 
 
Жунун водийсиға мойил кўрармен жони зоримни,
Тилармен бир йўли бузмоқ бузулғон рўзғоримни. 
Мана шу матлаъ билан бошланувчи газал ўзбекнинг хонадонида дам-бадам меҳмон бўлади. 
Уни машҳур ҳофизларимиз мақом йўлларида жуда таъсирли ижро этганлар. 
Бу ғазал дунёнинг ғаму андуҳидан зардоб бўлган шоир қалбининг афғонидир. 
Инсон юраги ва тафаккури ҳаддан зиёд севинчни ҳам, гамни ҳам қабул қилолмаслик 
хусусиятига эга. Туйғуларнинг офатли сели кишини телба қилади. Шоир ўз жонини жунун, 
яъни телбалик водийсига мойил кўради, бузулган ҳаёт-рўзғори уни ақлдан оздиргани, энди 
телбаликни бўйинга олиб дашту саҳролар кезишдан ўзга иложи қолмаганини ва
телбалик-
бузиш, вайрон қилиш экан, демак бузилган ҳаётини бир йўла вайрон қилмоқ тилагини фарёд 
билан ифшо қилади: 
Жунун водисиға мойил кўрармен жони зоримни,
Тилармен бир йўли бузмоқ бузулғон рўзғоримни.
Шоир дунёдан шунчалар кўнгли қолган, совуганки, оқибатсиз одамлардан шунчалар меҳри 
қайтганки, бу ҳаётдан ҳеч бир нишонсиз йўқ бўлиб кетинши тилайди. Инсон жисми-ку хоки 
ғубор бўлмоққа маҳкум, лекин шоир истаги —
Фалак бедодидин гарчи мани хокий ғубор ўлдум,
Тилармен, топмағайлар тўтиёликка ғуборимни. 
Яъни, золим одамлар мени тириклигимда хўрладилар, қадримга етмадилар. Вақт келарки, 
менинг одамларга кўргузган меҳру садоқатим, фидойилигим аён бўлар. Кишилар менинг 
қадримга етарлар, мозорим хокини кўзларига тўтиё қиларлар. Лекин тириклигимда бедодлик 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish