Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар
www.ziyouz.com кутубхонаси
9
тимсоллар, рамзий маъноли сўзлар ва улар заминида ётган яширин маьнолар асрори ҳамда
унинг ижоди яхлит
бир бутунликда олиб текширилиб, олам ва одам ҳақидаги мушоҳада-
мулохазалари ичида шарҳлансагина, мазмуни керакли даражада очиқ ойдинлашиши мумкин.
Масалан, қуйидаги ғазални олайлик:
Каманд учига еткурмас ғаму андеша айёри,
Вийик чокмиш магар майхона томин сунъ меъмори.
Хуморим заъфида каҳгил иси то етти маст ўлдум,
Сувалмишдур магар май лойидин майхоиа девори.
Тўла куб оғзи май, хуршидедур, гўё тенг очилмиш
Чекарди бу ики хуршид даврин сунъ паргори.
Май ичмиш хонақаҳ шайхи, харобот аҳли айш айланг,
Ки, чиқмиш баҳя урғон хирқасидин маблағи кори.
Кўринган мосиво буди эмас, балки намудидур,
Май устида ҳубобу мавж шаклининг намудори.
Ҳубобу мавж май таҳрикидин зоҳирдурур, лекин
Сукун топғон вужуди, майдин ўзга қайдадур бори?
Қуёш аксимудур ҳайвон суйида ё кўрунмишдур
Равоносо май ичра соқин гулчеҳра рухсори.
Фано дайрин кўнгул истарки, бир-бир пири дайр элга
Тутарда бода, шояд, журъае сунгай бизинг сори.
Навосидин фано чун ҳосил ўлди, қилгасен эй ишк,
Навоий риштаи жонин муганний удининг тори.
Хўш, бу ғазалда қандай ғоя ифодаланган? Май ва унинғ моҳиятларини таърифлашдан мурод
нима?
Ўз-ўзидан аёнки, Навоий зикр этган май биз тасаввур қилган ёхуд билган ичимлик эмас.
Шоир сира ҳам буни назарда тутмаган. Билъакс, ўта тақводор ва поқдомон бўлган Навоий
замонасининг ишратпараст, майхўр кишиларини қаҳру ғазаб билан танқид
остига олиб,
шаробни «уммул чабоис», яъни барча ёмонликлар, фалокатлар онаси деб эълон қилган.
«Ҳайрат-ул аброр» достонида бўлса, бадмастларнинг масхарали ҳажвий қиёфасини яратиб,
уларни элга шарманда этган. Ушбу ғазалда шоир майни илоҳий ишқ — маърифат, дониш
иштиёқининг авжи қиёми, Ёр жамоли мушоҳадасидан ошиқ дилида пайдо бўлган кучли завқ —
илҳомнинг, беҳад хурсандлик, сурурнинг рамзий ифодачиси сифатида қўллаган. Хумор бўлиш,
майпарастлик ҳам бу ерда шунга мувофиқ. Бу буюк нур чашмасидан ҳузурланиш, висол
бехудлиги, ҳаёт табиат зеболиги ҳамда ақл ва
тафаккур етмайдиган, аммо кўнгил билан ҳис
этиладиган Мутлақ руҳ мўъжизоти жилвасидан баҳрамандлик ва шунга талпиниш
сархушлигидир. Чунки Навоий эътиқод қўйган фалсафий таълимотга биноан,
олам азалий ва
абадий ягона руҳнинг ўз-ўзини севиб, ўз жамолини томоша қилиш истагидан пайдо бўлгаи
кўзгудир. Вирламчи қудрат порлашидан таралган нур бу кўзгуда акс этади, яъни моддий
Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар
Do'stlaringiz bilan baham: