www.ziyouz.com кутубхонаси
12
бундай: «Хонақоҳ шайхи май ичибди, яъни унинг кўнглида илоҳий нур порлаб, бу ҳузурдан
сархуш бўлибди. Эй ошиқ хароботийлар, сиз ҳам бу хабардан хурсанд бўлиб, важд-ҳолга
тушинг. Кўрмайсизми, шайхнинг аҳволи унинг жанда тўнининг йиртиқларидан маълум бўлди,
яъни ботиний олами юзага чиқди, маърифат нури шуълаланди». Байтнинг иккинчи сатрида
сўфиларнинг ўз жамоалари мажлисида жазава хуружида рақсу самоъга тушиб, кийимларининг
чок-чокидан сўкилиб кетишига ишора бор.
Бешинчи ва олтинчи байтларда шоирона ифода-тимсоллар орқали қадимги ва ҳозирги
фалсафанинг учта муҳим категорияси тушунтирилган. Булар моҳият ва ҳодиса, мазмун ва шакл,
жузъ ва кулл (яккалик ва умумийлик) категорияларидир. Бироқ фалсафий категориялар ҳақида
гапиришдан олдин нотаниш сўзларнинг маъносини билиб олишимиз керак. Масалан, мосиво —
ғайр, ўзга, ундан бошқа деган маъноларни ифодалаб келади. Мазкур фалсафий-тасаввуфий
истилоҳнинг моадо деган иккинчи атамаси ҳам бор. Навоий девонининг биринчи ғазалида шу
сўз ишлатилган. Шарҳланаётган ғазалимизда эса, шоир мосиво деб моддий борлиқ, яъни дунёни
назарда тутган. Чунки дунё мутлақ руҳ билан инсон орасида, яъни қалб билан «у» орасида ғайр,
бегона бир тўсиқ, ўзгаликдир. Шу каби ошиқ билан маъшуқ орасида парда бўлиб турган жисм,
бадан ва унинг эҳтиёжлари ҳам ўзгадир. Шарқ шоирлари асарларида учрайдиган Рақиб —
севишганларни ажратиб турувчи шахс шу хусусиятларни ўзида жамлаган образ бўлиб
гавдаланади. Бешинчи байтдаги буд — асос, ҳақиқий мавжудликни, намуд — кўриниш, шаклий
белгиларни англатса, хубоб — сув ва бошқа суюқликлар юзасида пайдо бўладиган пуфакча. Бу
сўз мавж билан биргаликда ҳаракат, моҳиятнинг зуҳуротини билдиради. Энди бешинчи байт
мазмунини қайд этиш мумкин: «Кўзга ташланган нарсалар (ўзгаликлар) зоти азалийнинг
ҳақиқий моҳиятини англатмайди, шу сингари пуфакча ва тўлқин майнинг ўзи эмас, балки
шаклий ифодасидир»; Ёки бошқача қилиб айтсак: «Май устидаги пуфак ва мавж майнинг
моҳиятини акс эттирмаганидай, «у»дан бошқа кўринган ашёлар «у»нинг борлигини —
мавжудлигини белгиламайди, улар ташқи белгилардир, холос».
Шундай қилиб, ташқи дунё ва ундаги нарсалар моҳият эмас, балки ҳодисадир. Моҳият —
руҳи мутлақ ёки ориф кўнглидаги маърифат. Айни вақтда, моддий дунё — шакл, руҳ эса —
мазмун. Инсон ҳодиса ва шаклларга маҳлиё бўлмаслиги керак, унинг мақсади ва вазифаси
моҳият-мазмунни билишга қараб бориш. Демак, тасаввуфда дунё Мутлақ руҳ билан инсон
орасида тўсиқ деб ҳисоблансада бироқ, барибир, дунёни билиш шарт қилиб қўйилган, дунёни
билмасдан туриб, моҳиятни (ҳақни) идрок этиш мумкин эмаслиги тан олинган. Шу тариқа,
ҳодиса моҳиятни билиш йўлида имтиҳон, чунки у ранг-баранг ва хилма-хил. Шарқ
файласуфлари бу миқдорий кўпликни асмо (исмлар), ашё (нарсалар), сифот (сифатлар), имтиёз
(фарқлар), афъол (ҳаракат-фаолият), важҳ (юз, жиҳат) ва бошқа истилоҳлар воситасида тавсиф
этиб келганлар. Миқдорий хилма-хиллик, мантиқий равишда, жузъият ва куллият, яъни тур ва
жинс тушунчаларини келтириб чиқаради. Жузъият (тасаввуфчилар буни касрат ҳам деганлар)
куллиятга, яъни ваҳдатга зиддир. Шундай бўлгач, уларнинг хусусиятида ҳам қарама-қаршилик
мавжуд: ваҳдат — бирламчи қудрат, турғун, ҳаракатсиз жавҳар (субстанция) бўлса, касрат —
тафсилийлик, доимий ҳаракат, ривожланиш қонуниятига тобеъ. Демак, майнинг мавж ва
пуфакчаларини томоша қилиш, мушоҳада этиш билан чегаралаимасдан, худди ҳодисадан
моҳиятга қараб борилгандай, касратдан ваҳдатга қараб бориш ва шу асосда бирламчи қудрат
нафосатини идрок этиб, ҳузурланиш мумкин. Ғазалнинг олтинчи байтида бу фикр очиқроқ
ифодаланган (бунда таҳрик — ҳаракат, сукут — турғунлик, тиниш): «Пуфак билан тўлқин
майнинг ҳаракати, тажаллусидир. Бу ҳаракат тингач, тиниқ майнинг тоза вужудидан бошқа
нима қолади?»
Бу вужудни идрок этган киши Ёр ҳузурига мушарраф бўлиб, фано мартабасига
яқинлашдиким, ғазалнинг еттинчи байти шу хусусдадир. Ҳайвон суйи деб гўё одамзод ичганда
абадий умр топадиган афсонавий ер ости мамлакатнинг чашмасини атаганлар. Тасаввуфда у
Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар
Do'stlaringiz bilan baham: |