www.ziyouz.com кутубхонаси
38
Хилъатин то айламиш жонон қизил, сориғ яшил,
Шуълайи оҳим чиқар ҳар ён қизил, сориғ, яшил.
Яъни: жононим қизил, сориғ, яшил рангли тўн киймиш, шундан бери юракдан чиқадиган
оҳим шуълалари ҳам қизил, сориг, яшил тусдадир... Хўш, шоир бунда фақат одамни кўзда
тутмоқдами? Оламни ҳам кўзда тутмаяптими? Худони-чи? Биз бугун шундоқ деб айру-айру
савол қўямиз. Лекин бу тушунчаларни Навоий бир-биридан айирмаган, унинг фалсафаси
уларни бир бутунга жамлаган, «воҳид» деб баҳолаган. Шоирнинг «жонони»да олам яшайди, у
оламда эса, қатрада қуёш акс этганидек, камолотнинг олий тимсоли бўлмиш олий хилқат, юксак
ҳақ-ҳақиқат, Аллоҳ акс этади... Ёр тўни, олам либоси, ҳақиқат манзараси ранг-баранг, бас,
уларнинг қаршисида турган Навоий ҳайратлари ҳам, шуълайи оҳу фиғонлари ҳам ранг-
барангдир... Шоир энди ана шу ранг-баранглик оҳангини ривожлантиради, ўзининг ёрга
(оламга, худога) нисбатан кечинмалари орқали маънавий сувратлар, лавҳалар чизади, кўзимиз
ўнгида руҳ китобининг ранг-баранг саҳифалари очилади:
Гулшан эттим ишқ саҳросин самуми оҳдин,
Ким эсар ул дашт аро ҳар он қизил, сориғ, яшил.
Яъни, ишқ саҳросини оҳим самуми (гармсели)дан гулшан (ранг-баранг) этдим, зеро ул дашт
аро энди қизил, сориғ, яшил шамоллар эсади... Бу шунчаки шоирона муболағами? Ҳам
муболаға, ҳам ҳақиқат. Оламни идрок этишда Навоий даражасига кўтарила олмаганлар учун бу,
шубҳасиз, муболаға. Аммо юқорида айтганимиз шоир дунёқарашига суянчиқ бўлган олам-одам
бирлиги нуқтаи назаридан эса – айни ҳақиқат. Аллоҳ одамни азизу мукаррам қилиб, оламнинг
сарвари этиб яратган, бас, унинг чеккан оҳи ишқ саҳросини гулшан этса ва ул дашт аро қизил,
сориғ, яшил шамоллар эсса не ажаб?!
Навоий энди бизни жононга бир оз яқинлаштиради, унинг орази, холи билан хатти хаёлидан
сўзлайди. Дейдики:
Орази, холинг била хаттинг хаёлидан эрур,
Кўзларимнинг олдида даврон қизил, сориғ, яшил.
Инсон камолот йўлидан юриб, олий ҳақиқатга яқинлашаркан, унинг ҳусни-талъатини аниқ
тасаввур этишга интилади, тасаввур этаркан, кўз ўнгида даврон камалакдек жимирлашиб
кўринса, не тонг?! Наинки, даврон, балки ёрнииг ҳусии гулзори ёди билан, эшик тепасидаги
туйнукдан уйга ёруғлик тушгандек, кўнгилга ҳам алвон шуълалар қуйилиб туради:
Шишадек кўнглимдадир гулзори ҳуснинг ёдидан
Тобадонинг аксидек алвон қизил, сориг, яшил...
Турфа шуълалар ила лим тўлган кўнгилнинг муроди эса — ваҳдат майидир:
Лаългун май тутқил олтин жом бирлан сабзада,
Ким булардин яхши йўк имкон қизил, сориғ, яшил.
Киши ҳали ёш (сабза) экан, олтин (асл) жомда лаългун май — ҳақиқий ишқ ва эътиқод
шаробини ичса, на хуш. Қизиллик, сориғлик, яшиллик бирикувининг бундан ҳам яхшироқ
имкони бўлурми? Бу шаробни ичганлар эса фақирлик йўлини танлаганлар. Зеро, фақирлик —
Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар
Do'stlaringiz bilan baham: |