Виждон азоби. Амина Шанликўғли
www.ziyouz.com кутубхонаси
36
тортадилар. Ҳа, қансдайлиги номаъмлум ишларда ишлаш аёлга бир миқдор иқтисодий ҳузур
беради, аммо ҳунинг баробарига, балки кўпроқ аёллик ҳислатларини йўқотади-ку! Мен у ер бу
ерга ўтиб нима қилишимни билмай юрардим. Шароитни кўриб қочишни ҳам, булғанмоқни ҳам
истамасдим. Эркаклар билан эркин муносабатда бўлардим. Ўзимча маданий ҳаёт кечирардим.
Улардан бирор нарса юқтирмас, улар қилаётган ишни қилмас, лекин буни инкор ҳам қилмас
эдим. Уларга бир нарса демасдим. Уларнинг иши, уларни аҳлоқсизликлари менга меёридегидек
туюла бошлаганди. Шундай аҳлоқсизлик оқимида ўзим бўлишим билан бирга синглимни ҳам
даъват этардим. Мендан тўрт тош кичик синглим онамнинг қистовлари билан Қур;он
босқичларига юборилган эди. Синглимга сал тепадан ачиниброқ қарардим. Ўзимча уни бу дунё
завқ;аридан бебаҳра деб ўйлаб, уни бу ҳолдан қутқармоқ чораларини излрдим.
Бир куни
онамнинг туғилган юртига кетгани, уйда йўқлигидан фойдаланиб босқичдан чиқариб олдим.
Ўз таъбиримча уни қутқарган эдим... .
Ҳануз ўзини янги деб ҳаракат қилган 13 ёшлик синглим ўзгача ҳайрат ичида эди. Бу
ҳолидан фойдаланиб уни кинога, театрларга, кўргазмаларга олиб борардим. Истардимки, у ҳам
мендек ҳур яшасин, диний ишонч панжараларини парчалаб ёшлардай маданий ҳаёт кечирсин.
Мен ёқлаётган ёшлар маданияти нима эди? Кўчаларда диққатни тортувчи кийимларни кийиш,
йигит қиз аралаш қуралаш ер депиниб тонггача ўйнашми? Ёки чўмилиш жойларда ярим
яланғоч чўзилиб, беорлик чўққисини эгаллашми? Ёки асл мақсад
нима эканлигини билмай
қўлларига китоб журнал ушлаб ўзларини ўқимишли қилб кўрсатишми? Ўзини ҳақиқтга
бағишламоқчи бўлган синглимни мен ана шундай виждонсизлар " маданияти" моли бўлишга
ундар эдим. Бугун шу сатрларда ёзаётган виждонсизлигимни о;ша вақтда басир кўзларим
билан кўролмаган эдим. Мен орзуйимни амалга оширишга улгурмадим. Синглим Аллоҳнинг
мадади билан онам тарафидан Исломга кўнгил қўйган йигит билан унаштирилди. Қанча
уринмасамда, синглимни қўлдан чиқариб қўйган эдим. Синглим орамиздан кетгач, онам билан
бирга қолдим. Онам ўз дардлари, ман ўз танлаган йўлим билан эдим. Бир ташкилотнинг ҳалқ
рақслари бўлимида раққос эдим. Бу ташкилотни тузганлар кўпроқ сиёсатни, коммунизмни
тарғиб ташвиқ қилишар эди. Ва шу тафайлик қамоқда ҳам ётиб чиққан ёшлар эди. Ҳаммамиз
"заковатли" ёшлардан бўлганимиз билан фаҳрланар ва ҳар ҳафта минглаб одамлар ўртасида
рақсга тушар эдик. Бу жамоатда бир "маданиятли" акамиз мен билан ўзгача муносабатда бўлар
эди. Соатлаб давом этган суҳбатларда динсизлик эмлашини ўтказар эди. Ва
албатта мени
"тузатмай" қўймасди. Заиф ишонч озгина турткидан қулайди. Улар ўзига тобеъқилиш учун
қўлларидан келганини аямасди. Бир Рамазон ойида уларнинг ҳеч қайсиси рўза тутмагн ҳолида,
мен рўза тутдим. Лекин улардан уялганимда буни билдирмадим. Кечқурун уйга қайтишда
мадомики шубҳада эканман нега тутдим деб рўзамни буздим. Ва туғилган савол жавоблар
ичида қолиб, чорани ўз-ўзимдан қочмоқда кўрдим. Қанча қочмай қуйилиб келаётган
саволларга жавоб топа оламас эдим. Маълум бир нуқтагача келар, у нуқтадан ўта олмас эдим.
У нуқта нима эди?
Шундай ўйлар ичида ёрганимда. ўл;имга Ҳакимўгли Исмоилнинг "Илмлар, шарҳлар ва
изоҳлар" китоби тушиб қолди. Тезда ўқиб чиқдим. Туғилган саволларимга янги янги жавоблар
топа бошладим. Бир Қудрат борлигига ишона бошладимки, ҳаётим ва яшашим бошқача мазмун
касб эта бошлади. Бу туйғулар билан тўлишиб борар, бу тўлишиш эса ҳали
мен билмаган
ҳидоят сари бошалрди. Энди уйғонгандим, лекин атрофимдан воз кеча олмасдим. На улар мени
тарк этишар ва на мен уалрни. Ишончимга кўра яшай оламслигим мени изтиробга соларди.
Қочгим келарди. Қочдим, атрофимдагилардан, мен билган ҳамма нарсадан қочдим. Раббимга,
мени яратган, менда ҳисоб сўровчига сиғиниб бордим. У мени кутиб олди, менга дадиллик, куч,
мадад ва ёрдам берди, Натижада мен дин душманлари қаршисида арслонга айландим. Бу гал
улар мендан қочдиларEнди бошқача ҳузур ва ҳаловат ичида эдим. Раббимни билмасдан аввал
ҳеч яшамаган экнман. Уни билганлар, топганлар, амрига итоатда бўлган қаторидаман.
Унинг
йўлида яшашни истиқбол атадим. Унинг йўлида бўй кўрсата бошладим. Ислом билан