www.ziyouz.com кутубхонаси
34
ошқозинида ва енгил елпи ўйнаб кулишида. Гўзал аёл ҳам ҳазин, гўзал бўлмагани ҳам. Ўз-
ўзича дардсизман дегани ҳам ҳурсанд эмас...
Ҳа, албатта барчамиз дардлимиз. Ҳаммамиз недандир ҳафа бўлиб, недандир йиғлаймиз.
Кунлик ҳаяжонлар, баҳсу талошлар, масалалар негадир ҳузур баҳш этмайди. Ажабо, нимафдан
ҳафа бўлиб, нимадан йиғлаймиз? Баъзи бўй етган қизлар, ўтириб қолишидан қўрқади. Талаба
ўқиш оҳирида синов дафтарига ёмон баҳо тушиб қолишидан. Уй бекаси жуфтига турли
егуликлар қилолмагани, меҳмонларга катта дастурҳон тузатолмагани, таклиф этилган жойга
янги кийимда боролмаганидан армонда. Ота-онасига осий қиз пўрим бўлолмагани, уйидагилар
тушунмаётганидан йўлини йўқотиб не қилишини билмаганидан пинҳон кўз ёш тўкади. Чўлоқ ва
кўр кишилар ҳам жамоатга қўшилолмай ҳижолатланиб, дард чекадилар. Ширкат соҳиби ишлар
илгарилишини, яна шундай бир ширкат тузишни, ишчилар чўнтагидан қандай уриб қолишни
ўйлаб дардлидир. Банкда миллион пули борлар ҳам буни қандай қилиб кўпайтиришни ўйлаб
дардлидирлар. Филмда иштирок этган актёр ролининг қандай чиққанини ўйлаб дардлидир. Энг
кам иш ҳақи олувчи ишчи кечқурун уйига бўш қўл билан боролмаслигини ўйлаб дардли.
Ҳуллас, ҳар ким ўзича бир сабаб туфайли дардли. Тўғри тушунинг ва сўзимизга эътибор бериб,
қулоқ солинг. Биз дардсиз инсон бўлади демоқчи эмасмиз. Дардли бўлгани ҳолда тасалли топа
оладиган, инсонлар ҳам борлиги ҳақиқат эканлигини айтмоқчимиз ҳолос. Бошқа томондан
Ислом йўлини, малҳамини тақдим этмоқ истагимизни айтмоқчимиз. Инсон ўзини Аллоҳга
бутунлай топшириши осон кечмайди. Бунинг учун вақт ва илм керак. Аллоҳга қайтмоқ
жамиятда янглиш акс эттирилмоқда. "Тонггача уҳламайди, овқатланмайди, оҳ чекади" каби
тушунчалар бор. Исломий яшаш - солиҳ амал қилиш, гуноҳ қилмаслик, гуноҳ қилса тезда тавба
қилиш. Кейинроқ тавба қиларман деб ўзини чалғитмоқ эмас. Муҳтарам биродарим! Шуни
унутмайликки, Аллоҳга қайтмасдан асло ҳузурга эришиб бўлмайди. Дард инсон учундир, инсон
бир қувватга таянмаса ҳузурли бўлолмайди. Қувват бўлиши лозим. Аллоҳга суянмоқ, Уни
севмоқ нақадар гўзал туйғу. Билаизми, инсон ҳар доим бу туйғуни ҳимоя қилолмаса ҳам вақти
вақти била шу туйғу ичига киради. Кўринки, Аллоҳдан қочганлар, Аллоҳдан узоқлашганлар бу
туйғуни танимайдилар ҳам. Бу - не ёзиқ, не аччиқ қисмат...
Сознинг муҳтасари мақбул дейишиади. Қисқаси шулки, инсон Аллоҳга қайтмагунча - ибодат
қилмагунча руҳий фароғатга асло эришолмайди, асло ғам-анду, қайғу - ғуссаларда қутула
олмайди. Дардли биродарларимизга шуни тавсия қилиш билан ҳамдардмиз. Ният - Аллоҳ
ризосидир. Бомдодга тур, таҳорат қил, намозингни ўқи биродар! Кейин қуёш чиққунича
тасбеҳда бўл. Аллоҳ сенга берган 24соатнинг бир соатини Унга бермоқдасан. Кўпми? Тилни
ишлатмасдан, овозсиз, бутун вужудинг билан Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ де... Ҳар Аллоҳ деганингда
қалбинг юмшаётганини ҳис қиласан. Бу ўлчов ИНСОН учундир. Шуни айтишим керакки,
қалбингиздаги барча бутларни, тоғутларни, ширкларни улоқтириб, кўнглингизни
тиозламасангиз, Исломни бир бутун ҳолда қабул қилмасангиз, истаганча тасбеҳ ўгиринг
фойдасиздир. Аввало Исломнинг барча амалларини қабул қилмоқ шартдир. Беш вақт намозни
ҳеч ҳам ўтказиб юборманг. Бу орада катта кичик гуноҳларга яқинлашманг. Бу вақтни Аллоҳни
танишга Исломни ўрганмоққа сарф қил. Баъзи бечоралардек, зиддиятли, мураккаб, қарама-
қарши аҳволга тушиб қолма. Исломни билим билан атни. Дардингни Исломдан нафи тегадиган
ва сенга ваъз айта оладиган кишиларга айт. Исломнинг дарди билан дардланки, ўзингни
дардларинг ўзингга дострон бўлиб келсин. Агар Исломнинг дуҳсманларининг қилиқларидан
ҳафа бўладиган бўлсанг, оёқ кийимингни йўқлиги сенга дард бўлолмайди. чунки ақлинг ва
дилингда бошқа дард бўлур. Яна ўша тавсиямизни айтамиз. Аллоҳга комил ишонмагунча,
Аллоҳни севмагунча, Унга суянмагунча, Унга қайтмагунча, оҳиратда севганлар билан бирга
бўлишга ишонмагинча бир сўз билан айтганда ДИЁНАТ билан яшамагунча изтироблардан
қутула олмайсан!!!
Тамом...
Сизга манзур бўлди деб ўйлайман.
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |