www.ziyouz.com кутубхонаси
35
ПОВИЛЬОНГА ҚАНДАЙ ТУШИБ ҚОЛДИМ! Бу муслима аёлнинг ҳаётини ўқиндингиз.
Сизга қандай таъсир қилди. Балки олган ҳулосаларингизни биз билан ўртоқлашарсиз.
ЖОЙНАМОЗДА ЙИҒЛАГАН ҚИЗ
Литсейнинг сўнгги синфида ўқир, ётоқҳонада турар эдим. Тавҳидни англашдан ва Исломдан
узоқ, шайтоний истакалр оғушида, завқ шавқ ва кўнгилҳушликлар ичра кечаётган ҳаётимнинг
ёшлик даври эди. Ҳа, ҳануз ИСлом билан танишмаган ва таништирилмаган эдим. ЙАнги йил
кечасига бир неча кун қолганди. Барча тенгдошлар ҳаяжон ичида. Биз ҳам дугоналаримиз
билан бозорга бориб, ўша кун учун Аллоҳ таолонинг минг бир неъматларини олдик. Оқшом
бўлмасдан столларни ҳозирладик:чарос, писта, курка, шароб, шарбат, мевалар ва ҳоказо.
Кийиниб, безаниб дегандек... тайёрландик. Улакн бўлма ўқувчи ва муаллимлар билан тўлди.
Ҳамма бир-бирига ҳадялар берар. бир қисми овқатланиш, бир қисми рақс тушиш билан банд
эди. Бизлар бир-биримизга ҳадялар бериш ва рақс тушиши учун турдик. Бу орада мен изн олиб
ётоқҳонага чиқдим. Ҳонага кириб ҳайратдан қотиб қолдим. Шайтонга қулликни рад этиб,
Аллоҳга қуллик қилишга эришган, опппоқ либосларга ўранган ҳамҳонам жойнамоз устида
йиғлаб дуолар қиларди. Ҳонада ҳеч ким йўқ. Яқинл;ашиб нима учун йиғлаётганини сўрадим.
- Пастад ҳамма кўнгилҳушлик қилаётганида нима учун сен йиғалб ўтирибсан?
- Дугонажон, мени йиғлатган нарса шу, сизларни ҳолингиз эмасми? Биз нима қиляпмиз? Биз
учун бу куннинг нима аҳамияти бор? Ғарбга тақлид қилишдан бошқа нарса эмаску бу, - дея
жавоб берди.
Мен ўшанда бу сўзлар маъносини ўйламадим. Ҳамҳонамни шу ҳолда қолдириб, пастга
тушиб кетдим. Шайтоний мусиқаларга мувофиқ, ҳайвонга ўҳшаб тепиниб ўйнадик. Тонггача шу
ҳолда "кўнгилҳушлик" қилдик. Ошанда мусулмон эдим... . фақат энди мусулмон эканимни ҳис
этаётган эдим. Энди Аллоҳга таслимиятнинг шукрига эришган дорулфунун талабсиман. Ўшанда
ҳаё ва номусдан йироқ эдим. Янги йил кечасига тайёрлик қилганларни, бозорда арча
сотилаётганини кўришим билан ҳонада ҳамҳонамни изтироблар ичида ёлғиз қолдириб,
жойнамзода йиғлаб ўтирганидн кулиб, бирга йиғламаганим учун энди виждон азобида
қоврилиб азоб чекмоқдаман. Ботил кечага тайёрланадиган ёш қизларимизни ўйлашим билан
азобим янада кўпаяди. Яна бир янги йилўтказдик. Яна неча киши йиғлади экан? Неча киши
йиғлаш керак бўлган ҳолда кулди экан. Мен каби виждон азобини тортмадан уйғонишларини
Аллоҳдан сўрайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |