Виждон азоби. Амина Шанликўғли
www.ziyouz.com кутубхонаси
1
Амина Шанликўғли
ВИЖДОН АЗОБИ
ХАТО
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман! Аллоҳга ҳамд бўлсин! Аввало севимли
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо с. а. в. га олу ашобларига салоту салом бўлсин. Сизларнинг
ҳар бирингизга ҳам алоҳида - алоҳида саломларимни йўллайман. Исмимни очиқчасига ёзишни
маъқул кўрмадим. Мен журналингизни ўқиб бораман ва жуда-жуда ёқтираман.
Модомики
ўқувчилар ибрат олсин дея "Виждон азоби" номли саҳифа бериб борар экансиз, мен ҳам
бошимдан ўтга воқеани билдирай, агар лозим топсангиз ёритарсиз. Ҳар ким ҳам мендай ҳато
қилиши мумкин. Буни ёзишимдан мақсад, бошқалар - ёшлар жоҳил мусулмонлар мен қилган
ҳатони қайтармасинлар, бу воқеадан ибрат олсинлар. Ҳали саккиз ёшга тўлмасдан - мен
эркатойини гўзал жойлар - кенгликларга қўйиб юбордилар. Лекин бу кенгликларни ўз
ваҳшийлари ва бўрилари бор экан... . Мен ҳам бир бечора қўзичоқ эдим, туркчани яҳши
билмаганим учун мени бошланғич мактабга - Туркияга жўнатдилар.
Туркияда иккинчими,
учунчими синфда ўқиётганимда олғир бўри - ҳотинбоз курдга йўлиқдим ва таландим, у менинг
норасида ва бокира дунёйимни вайрон қилиб ҳаётимдан узоқлашиб кетти. Ҳали гўдак
бўлганимдан ҳеч нарсани тушунмасдим. Орадан йиллар ўтди. Ўн олтига тўлдим. Унга бунга
ақлим ета бошлади. Ўша даҳшатли кун ёдимга тушиб докторга бордим. Мен cуҳун иснод
бўладиган ҳолни эшитиб ҳақиқатни англаб етгач:" Раббим, ўлар бўлсам ўлиб бўлдим, бундан
кўра жонимни олсайдинг, яшамасайдим!" - дедим. Кўзлаимдан ёшлар оқар, дугоналаримнинг
тасалли беришлари ҳам мени овутолмас эди. Энди уйимдагиларни юзига қандай қарайман.
Виждон
азобидан эзилар, ошкору пинҳон фарёду фиғонлар қилардим. Қиёмат куни
маҳшаргоҳда Йратган Эгам ҳузурида гуноҳларим қанча, билмайман. Айтинг, мен фоҳишаманми
ёки бечора қурбон? Ё бутоғидан юлинган айбсиз гул? Аллоҳим мени авф этармикан? Мен ўша
пайт ҳеч нарсадан ҳабарсиз, маъсум гўдак эдим, Азиз ўқувчилар, менинг бу муҳтасар, аммо
аччиқ ҳатот қиссамдан ҳисса чиқарсинлар, ибрат олсинлар, ёш фарзандларини ўзга ерларга
юбормасинлар, ёлғиз ва қаровсиз қолдирмасинлар, дейман. Менга ҳам
келажакда кимдир
турмуш қуришни яклиф этар, табиийку, унда жавобим "йўқ" бўлади. Яна сизлардан сўрайман:
энди не қиламан? Уйдагилар ҳануз аҳволимдан ҳабарсиз, билсалар қай ҳолга тушаман? Боши
берк кўчага кириб қолдим, чиқмоққа интиламан. Қутила олармиканман? Келажак наслни пок
тарбияламоқчи оналарга маслаҳатим - фарзандларингизни бу заҳарли ойнаи жаҳонда нари
тутинг, эҳтиёт қилинг! Мен олти ёшимда уйдагилар уҳлагач, экран қаршидида
ярим тунгача
ўтирар ва разолатни тасвирловчи турли филмларни томоша қилар, баъзи нарсаларни ўрганар
ва ашулачи бўлишни орзу қилардим. Уйнинг бурчагидаги бу тўртбурчак офат мени шундай
заҳарлаб қўйди. Биз ҳар кун кўрадиган ва одатда ўзига тортадиган нарсалардан ўрнак оламиз
ва оқибати шунақа ҳунук бўлиб чиқади... Гапни чўзиб бошингизни қотириб
юборганим учун
сизлардан узр сўрайман. Олмониядан, номаълум муштарийингиз Х. Ш. Алоҳ рози бўлсин.
Жавоб: Муҳатарм синглим! Мактубингизни ўқиб анча маюсландим. Бошингиздан бир бор
бундай воқеа ўтибди. Афсус буни ортга қайтариб бўлмайди.
Шундай экан, кечмишни эмас,
келажакни ўйлаш керак. Бу ҳодиса норасидаликда ўтгани учун сизнинг айбингиз йўқ, сиз ёмон
аёл ҳам эмассиз. Жоҳил жамиятнинг қурбонисиз. тортинмасдан буни онангизга тушутиринг ёки
буни бошқалар орқали буни етказинг. Сизни келинликка сўраб келганларга ҳам вазиятни очиқ
айтинг. Зотан, кечмишингизни очиқ айтишдан бошқа чора ҳам йўқ.
Бир марта бундай ишни
бошингиздан кечирганингиз ўйлаб, ўзингизни йўқотманг, энди эҳтоёт бўлинг. Бошқа
алданманг. Бундан кейинги ҳаётингизга қараб Исломни ўрганинг ва бошқаларга ҳам ўргатинг.