www.ziyouz.com кутубхонаси
44
- Ўн уч йилки, йиғлаган менман...
- Аммо отам ҳам йиғлаяптилар, шайтон йўлдан урган. Аммо қаранг узр сўраяптилар, аҳир,
жоҳил эркакларгина ҳам айб қиладилар, ҳам узр сўрамайдилар. Отам узр сўраяптилар.
Онажоним, бўйим ўсди. Улғайдим, лекин ҳеч шод-ҳуррам кунларни кўрмадик. Ҳўп денг онажон.
Қизим онасига ёлвараётганда мен эшик томон юрдим. Бирдан Алифнинг овозини эшитиб
севич ва ҳаяжондан қотиб қолдим.
- Қизим, бор отангни чақир, оч қолгандирлар, дастурҳон ҳозирлайлик!
АЙБДОР
У ҳавотир ва жонсарак ҳолда маҳкамада жавоб бериш учун тайёрланарди. Маҳкамада
бундай демоқчи эди:"Мен бир ишчиман... дил ҳаста... Неч йилки филмимни суратга
ололмаяпман... . Бола чақам паришон... ҳотиним ҳаста... Бу айбни мен қилмадим. . Мени қўйиб
юборинг, жаноб судъя! Беш кунлик дунёда эркин нафас олиб ўлай... "
Бўлмадош дўсти Сомий мазаҳчи бўлгани учун тирғалмай ўтолмади.
- Қани кўрамиз, биродар, Бироздан кейин назоратчилар жандармалар билан бирга келиб
сени олиб кетишади. Не ҳолинг бор кўрамиз. . Яҳшиям юрагинг ҳаста... Меники ҳам тешилса-ю,
қутулсам бу жаҳаннамдан.
Оғир-оғир қўзғалиб тўшаги остидан кўйлагини олди. У учун тўшагининг таги дазмол
вазифасини бажаради. Чунки у бой эмасди. Бой маҳкумлар пул бериб, кийимларини ташқарига
чиқариб дазмоллатардилар. У ғижимланган кўйлагини кийди. Гўё куйлак унга гапиргандай
бўлди:"Менинг ҳеч қандай ҳурматим йўқми? Нега эътибор бермайсан? "
- Эҳ, -деди Ҳорун, - маҳкамада кимга ҳурмат кўрсатардим. Ғижим кўйлагимдан мен эмас,
улар уялсин.
Шимини дазмоллаш учун қўйди. Кутиш унга машаққат... Уфлай бошлади. Ҳона деразасидан
ташқарига қарагиси келди. Аммо қаршисида одатдагидай совуқ боқувчи девор турарди. Девор
бўлмаса кўчани кўрарди. Балки бир оддий фуқаро, балки "нон келди" деб бақирган нон
фурушни кўрган бўларди. Ва у билан бир дунёда яшаёптганини ҳис этмоқчи бўлди, аммо
бўлмади. Баланд девор бу орзуни тўсарди. Маҳкумларга шуни ҳам кўп кўришарди. "Нега?
"деди. Ҳорун ўз-ўзига"Нега фақат биз бу ерда тутқундамиз, ҳолбуки кўча тўла гуноҳкор. У ёки
бу даражада айбдор... аммо нечун фақат биз бу ердамиз? " Исёни борган сайин ортиб борарди.
Ногаҳон эшик занжирларини шақир-шуқури эшитилди... гўё маҳкумлигини эсига солиш учун
бундай ёқимсиз овоз чиқарувчи занжирларни тайёрлаб ўрнатиб қўйишагндек эди. Бирдан эсига
тушди. Қишлоғида занжир бўларди. Занжир кишанлар. арқон занжирлар. Аммо бу
занжирлардек асабни эговламасди. Булар маҳсус, асдабни бузиш учун, азоб учун тайёрланган
эди. Ҳорун нафратланар, мана шу занжирларни ёмон кўрарди. Бирдан назоратчининг овози
эшитилди.
- Ҳорун Қандиллиўғли эшикка... маҳкамага борасан.
Совуқ қарашлар билан эшикка яқинлашди. Ёқимсиз, совуқ занжирларга тикилди. гўё
илондек совуқ бўлган қулф калт занжири бу... "Сенга азоб бўлсин" деётгандек. Гўё унга ўзи
тамсил қилган жойни ҳимоя қилаётгандек эди. Ҳорун 35га кирганига қарамасдан, жанжалкаш
боладек занжирларни ургиси, парчалагиси келди. Ўз-ўзига гапирмасдан ўтолмади:"Аллоҳнинг
балоси, кеч-кундуз сенинг дастингдан уйқум ўчади. Тонгларда қиёмат келгандек овоз берасан".
Жандарма овозидан ўзига келди.
- Қани, ота, қўлингни бер...
- "Олинг қўлимни кўзингизга суқинг" дегандек қўлларини унга узатди. Жандарма унинг
қўлларига кишан тақаётиб ашула айтарди... Ватан бурчи битар битмас у ерда эдим... .
Ҳорун аскарнинг юзига боқди. Минғирлагандек сўзлади:"Сен ватан қарзи битар битмас у
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |