Виждон азоби. Амина Шанликўғли
www.ziyouz.com кутубхонаси
40
Ўзинг асра, Аллоҳим! Ҳаяжондан юрагом тўҳтаб қолгудай... Шу
ортада нафас ростлаб,
кейин борайин, бу ҳолда уни кўрсам бўларим бўлади, деб ўйладим. Шундай ҳаяжонда эдим.
Ўша кунлар қандай гўзал эди!
Қишлоғимизнинг фе;л атвори энг гўзал қизга ошиқ бўлгандим. "Аллоҳнинг амри билан" дея
уни отасидан сўратдим. Отаси:"У эси йўқ Аллоҳни билармидики, Аллоҳнинг
амри билан унга
қиз сўраяпсиз. Ичкиликни нима қилди? - дебди. Биринчи боришимиздаёқ бермаслигини
айтибди. Мен Алифни ололмаслигимга ичкилик сабаб бўлишини билганим кечасиёқ ичкиликни
ташладим. Иккинчи, учунчи, бешинчи марта сўратишимизга қарамасдан,
Алифнинг имом
отаси:"Аллоҳга ҳиёнат қилган қизимга ҳам ҳиёнат қилади. Бундай ароқҳўрга қизимни
беролмайман", дебди. Чидолмасдан Алифга ҳат ёздим. "Сен Аллоҳдан қўрқмайсанми Алиф?
Мен сен учун ўлиб тамом бўляпман, ҳануз ишонмайсанми? "дедим. У эса ҳатни ўқиб ортга
қайтарибди. Ҳат олиб борган элчига:"Ҳафа бўлмасин, қанча қанча севишганлар бир бирларига
етишмасдан
яшаб кетишган, у ҳам яшайди. Турмуш қуришимиз мумкин эмас,
энди бу ишдан
умидини узсин", дебди. Бу ҳабар мени тоқтимдан айирди. Ҳаёлимга илк келган нарса - ўзимни
ўлдириш бўлди. Аммо дарров ҳушимни йиғдим. Мен Алифга эришишим крак эди. Режа туздим,
уни олиб қочмоқчи бўлдим. Дарҳол унга ҳабар бердим. "Аслида ўша телбани мен ҳам севаман,
лекин турмуш қуриолмаймиз, отам буни ҳоҳламайди. Қочиш режасини эса ўлсам қабул
қилмайман", дебди. У ҳам мени севарди. Қочиш фикрини тутиб олдим. Билардимки, имомнинг
қизи ҳам мени севади. Унда ҳам кўнсил бор, аҳир. Мен учун ер юзида фақат Алиф бор эди.
Кеча-кундузим у эди...
Бир куни режамни амалга оширдим. Дўстимнинг машинасида уч киши бўлиб олиб қочдик.
Отаси даъво қилмасайди деб ҳавотирда эдим. Лекин отаси ақлли киши экан:"Шикоят
қилишнинг бирор маъноси йўқ. Агар қизим ҳоҳласа берганим бўлсин", деди. Ҳурсандчилигим
чексиз эди. Дарҳол ҳам Исломий, ҳам қонуний никоҳдан ўтдик. Ҳожаўғли қишлоғига дарҳол
қайтдик. Энди Алифимга етдим. Оч ва сувсиз қолишга ҳам рози эдим. У ҳам шод ва масъуд эди.
У ҳам мени севганини, лекин сездирмаганини айтди. "Сизга ишонолмасдим, сизда тақлид
кўрардим", - деди. Жуда баҳтиёр эдик, аммо фақирлик белимизни букар эди. Уч фарзандлик
бўлдик. Мактабга борадиган бўлсалар пул топилмас, тийин ҳам йўқ эди... . Алиф жуда фидойи
аёл эди... Жоним эди менинг... У оч қоларди-ю, менга билдирмасди. Ғуруримга тегиб кетишдан
қўрқарди. Жуда гўзал ҳулқли эди у. Фариштадай эди. Баъзан бир кунлик ишга борар, мен эса
жуда уялардим. Унга ачинардим. Бироз ҳасталансам, не қилишини
билмай бошимда
айланарди. "Сизга берадиган дардни Аллоҳ менга берсин", дерди. Намоз ўқиёлмаганим учун
жуда ҳафа бўларди. Ҳар нарсадан мени қўриқлар эди. Қайғуришимни ҳеч истамасди. Аммо
мен... Барча масала шунда эди. Мен қанчалик фидойи ва қанақа инсон эдим? Бир куни радиони
қўйдим. Қўймасам бўларди, нега қўйдим. Радио:"Олмонияга ишчилар жўнатлмоқда. Боришни
истовчилар "Иш ва ишчи" таҳскилотига мурожаат қилсинлар", деган эълонни ўқиди. Фақирлик
жонимга текканди. Севинганимдан бир жойда туролмасдим. Эшикда Алифга дуч келдим. "Йўл
бўлсин? " деди. "Олмонияга
кетяпман, Алифим, Олмонияга. Сени эл эшигидан қутқараман.
Уйимнинг маликаси бўласан", дедим. "Бу иш ёқмайди", деди. "Нега ёқтирмайсан? Келган
имкониятдан юз ўгирамизми? Жиннимисан? ", дея бақирдим унга. Кўзлари ёшланди.
- Отам Исломда эр-ҳотин ҳижрони энг кўп - 4ой дердилар. шунинг учун ҳам Расулуллоҳ с. а.
в. ҳам аскарларини 4ойда бир марта уйга боришга буюрганлар.
Сиз билан ажралишни
истамайман, бу яҳши бўлмайди, - деди.
Бошимга гурзи билан ургандай бўлди. Қотиб қолдим
- Сен кимсан-а, кимсан. Мен кетаман, ишимга аралашолмайсан, - дедим-да чиқиб кетдим...
Олмонияга ишга ёзилдим. Уч ойдан сўнг атклиф қоғози келди. Мен севинчимдан ҳотиним
эса ҳафалигидан тушмасди. Бир дўстимда қарз олиб Олмония тайёргарлигини кўрдим. Катта
йўл сумкамга нарсаларимни жойлаётган эдим. Алифнинг йиғлаётганини кўрдим. Ҳам йиғалр,
ҳам гапирар эди.