Ҳа ҳозир, ҳозир ойи кетяпман



Download 30,22 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi30,22 Kb.
#129511
Bog'liq
Меҳмон


Меҳмон
Дараҳтлар баргларини савалаб ёғаётган ёмғир томчиларини дераза ортидан кузатиб турган Шоҳида ҳола нималарнидир ҳаёл қилар, кўнгли алланечук ғаш эди. Дераза олдида хам узоқ туролмади, дарров дарпардаларни тортиб қўйди. Хона бурчагига ўрнатилган креслога омантгина чўккан кампир кўз қири билан ошхонада газ атрофида ўралашиб юрган келинини кўриб энсаси қотганча, ёйдек эгилган қаддини кўтарди-ю, қўлини белига тираб, хонаси томон кетди. Кампир анчадан кейин хонасидан чиқиб яна ошхонага мўралади. Музлатгич ёнидаги столда турган тортни кўриб, кўзлари билан яна нималарнидир қидира бошлади. Аммо, ошхонада янги йил дастурхони учун стол устида турган тортдан бўлак ҳеч нарса йўқ эди. Бетоқатлана бошлаган кампир ҳозиргина кўз остида ивирсиб юрган келинини чақира кетти.

  • Нозима!

  • Ҳа ҳозир, ҳозир ойи кетяпман.

Қўшни ҳонадан кўзлари қизариб, рўмолини чала ўраганча Нозима чиқиб келди.

  • Шуҳрат қани? Яна бетайин улфатлари билан кетдими?

Кампир бир-бирига туташ қошларини чимириб келинига ҳафсаласиз тикилди. Келин эрини бозорга кетганини айтишга улгурмай эшик қўнғироғи чалинди-ю, кампир келинга қараб, эшикка имо қилди. Келин эшик ортида бозорлик билан турган эрини ичкарига олди. Чарчоқдан кўзлари салқиган Шуҳрат ҳеч бир сўз демай қўлидагиларни аёлига тутқазаркан тинмай ух тортар, қизариб кетган қўлларини бир-бирига ишқалаб онасига салом бериб, кийимларини еча бошлади. Шохида ҳола ўғлининг саломига билинар-билинмас алик олганча келининг ортидан ошхонага қараб юрди. Стол устида ёйилиб ётган гўшт, мева, сабзавотларни қўллари билан кўриб чиқди ва бир нимаси йўқалган одамдай сергак тортиб, қайтадан маҳсулотларни саралаб, унга ҳайрон тикилиб турган келинига ўшқира кетди.

  • Бу қурмағур нон олиб келмапти-ку!

Келин қайнонасига беэътибор тикилиб турди-да, бозорликларни ўзи қайтадан текшириб ноннинг йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, жаҳл аралаш нажот билан унга боқиб турган қайнонасига қараб, унутгандирлар-да деди. Келинни бу гапидан сўнг Шоҳида ҳола ғазабини яшириб ўтирмай бор аламини келинига сочди.

  • Бу қандай беғам, бефаросат келин-а! Унутгандир дейди-я кўзини лўқ қилиб. Кампир сукут билан қуролланиб олган келининиг жим туришидан ғижиниб яна бир нима демоқчи бўлиб оғиз жуфтлади-ю, эшик ёнида турган набирасини кўриб, индамай чиқиб кетди.

Кечга яқин дастурҳон ёзилиб, таёрланган, барча пишириқ, салат, мевалар дастурҳонга тортилди. Телевизор қаршисида ўтирган набира ва буви ҳам олдинма – кетин дастурҳон атрофига келдилар. Шуҳрат ҳам бозордан келганидан бери энди ҳонасидан чиқиб, юз қўлини ювиб оиласига қўшилди. Янги йил келишига ҳам оз қолди.
Дастурҳон атрофида эса ўлик сукунат сузиб юрарди. Барча жим. Ҳатто бошқа вақт бижжилаб турувчи уйнинг эркатойи Сайёра ҳам чарчоқ қўзларини базўр очиб, ўқтин-ўқтин эснаб қўйярди. Шоҳида хола жонсиз нигоҳини Сайёрага қадаганча ўтирар, дайди ҳаёллари эса қайерлардадир тентираб юрарди. Жимлик ғашига теккан Нозима чуқур ҳўрсинди-да дастурҳон тўрига қўл чўзган ҳамон, эшик қўнғироғи чалинди. Меҳмон кутмаётган уй эгалари бир-бирларига ҳам ҳайрат, ҳам бегона бир севинч билан тикилиб қолишди. Нозима эрига ҳайрат билан елкасини қисиб, ўрнидан қўзғалди.

  • Қўявер ўзим қарайман... оғайниларим шекилли. Шухрат ҳотинига қўли билан ишора қилиб эшик томон кетди.

Шоҳида ҳола ўғлининг орқасидан асабий оҳангда “Оббо, Саттор ароқ келди чоғи”, - деб тўнғиллаб қўйди. Онасини гапига парво қилмай эшикни шарақлатиб очган Шуҳрат эшик ортида турган меҳмонни кўриб ранги докадек оқариб кетди. Ўрта ёшли, бўйдор, элкалари кенг бу кутилмаган меҳмон, кузлари бир нуқтада қотиб қолган Шуҳратга ўлик юз ифодаси билан тикилиб туриб, ҳудди шундай ҳиссиз оҳангда салом берди.

  • Ва а... Шуҳрат гапини ёқотиб, кўзларига ишонмай тик тураверди. Қўшни ҳонадан қаддини эгиб, қолларини белига олиб Шоҳида ҳола чиқиб келди. Ер остидан қийналибгина эшик одида турган меҳмонни қараркан, кўзлар бир сония ҳайраттан катталашди-да, қошлари кўтарилиб кулиб юборди.

  • Вой...вой... болагинам сенмисан... сен... вой турма, турма остонада кел... келақолсангчи кир ичкарига.

Кампир меҳмонни ичкарига силаб-сийпаб олиб кираркан, зимдан Шуҳратга қараб-қараб қўярди. Мехмон Шоҳида ҳола билан ҳам совуққина саломлашиб, қўлидагиларни лоқайд бир совуқлик билан узатди.

  • Булар... арзимаса ҳам совға-салом, бозорлик дегандек.

Кампир эшик олдида уларга бегоналардек тикилиб турган Нозимани чақириб, йигитнинг қўларидагиларни тутқазганча ошҳонага юборди. Шоҳида ҳола эса меҳмонни елкаларини силаб-сийпаб ичкари ҳонага олиб кирди. Меҳмон ҳам дастурҳон атрофига, Шоҳида ҳоланинг ёнига жойлашди. Бироқ энди, дастурҳон атрофидаги бироз аввалги ҳукм сураётган сукунат ва ўзига хос вазминлик бошқача кўринишда давом эта бошлаганди.
Шуҳрат қўрқув ва таажуб ифода этиб турган кўзлари билан ўғринча меҳмонга қараб қўяр, Нозима ва Сайёранинг ҳайрат тўла нигоҳи меҳмонга очиқчасига қадалган эди. Бир нималар сўрашга ботинаолмай ўтирган Шоҳида ҳола эса бир-икки оғиз жуфтлади-ю гапини айтаолмай чайналаверди.

  • Ойим ва укам салом айтиб юбордилар. Кечга яқин сизларни кўриб келишимни айтган эдилар... шунга келавердим, - деди меҳмон жимликни бузиб. Шоҳида ҳола меҳмонни елкаларини қайта силади.

  • Барака топ болам! Қизим яхшими?

  • Ҳа.

Шоҳида ҳола анчадан бери дарди тўплапниб, уни эшитувчи ва ҳал қилувчи инсон топгандай шод эди. Ҳаёллари тарқоқ Шуҳратгина ўзини узоқ ўтмиш хотираларда азобларди. Фақат угина ҳозир дастурхон атрофида эмас, балки узоқ ўтмишда.
Ўшанда ҳам қахратон қиш эди. Жуда совуқ ва рутубатли қиш. Шуҳрат иккинчи ойгда яна ишдан бошатилган эди. Бир йил бўлдики иши юришмайди. Ишга жойлашдим деганда эса бир муаммо чиқариб ҳайдаляпти. Бошини чангаллаганча оёқларига базўр таяниб уйига кириб келганида эса уйда аёли ва онасини тортишувини устидан чиқди. Бири кет деса, бири икки бола билан қайерга боришини айтиб зорланади. Ванахонадан юз қўлини ювиб чиқган Шуҳрат тортишув ҳамон давом этаётганидан асабийлашиб, ошҳонага кирди. У онасидан нима бўлганини сўрашга улгирмай, онаси маст ўғлини койишга тушиб кетди. “Ишдан бўшадим”, - деди бетоқатлик билан онасининг гапларини чўрт кесиб. Қани энди улар нега деб сўрашса. Келин ва қайнона тутоқиб унга бир йилдан буён ишсиз еканини, ҳеч бир ишга ярамаслигини айтиб койий бошлаган эди ҳамки, Шуҳрат чаққонлик билан улардан ҳали эндиги тортишувни сабабини сўраб қолди. “Кетсин тамом кетсин бу”, - деди она ўғлига бирдан, на келинини ва на ўғлини тингламай. Келин қанча кетмайман деса ҳам Шоҳида ҳола: “Буни қўли эгри мени тиллаларим қолгани йўқ, кейин ўлгудек ёлғончи”, - деб ҳўнграб йиғлаб юборди. Шуҳрат бу каби дийдийоларга кўникиб қолганиданми, онасини эшитмай юзига лоқайд тус бериб жим ўтираверди. Онаси эса бир зум тинмай давом этарди: “Олган бўлса олгандир, лекин бу шум қадам попук қизимга туҳмат қилади-я, гапирмайсанми... синглинг ўғрига чиқаряпти. Нимамиш, Хуснорахон олгандирлар дейди, бу шум қадам... гапир... нега жимсан.” Шухрат бошини кафтлари орасига олиб, онасини ҳеч бир сўзсиз тинглади. Онаси гапини тугатмасдан гапга аёли қўшилди. “Қайерга бораман, айтинг икити гўдак билан кимни эшигини қоқаман. Ота-онамни номусдан ўлдираманми. Эл орасида боши эгилади. Айтинг нима гуноҳ қилдим... мен... мен олганим йўқ ўша зормандани. Ўзимники бор бўлатуриб нега олишим керак сизникини-а?” Шуҳрат ҳотинига, унинг юзи атрофидаги кўк яраларга, кўзидаги калтак изларига нафрат аралаш ўзи ҳам тушинмайдиган бир ғазаб билан тикилди-ю: “Кет... йўқол”, - деди. Она ўғлининг сўзини илиб олди-ю, келини билагидан ўшлаб, хонасига олиб кириб тезда кетишини айтди. Шуҳрат ўша кеча ҳам, ундан олдинги кечалар ҳам ўзига ҳам нотаниш бир нафрат билан аёлини ҳайдар, у эса болалар сабабли кетмаслигини айтар эди. Табиийки бугун ҳам шу ҳол қайталанишини кутган эди, аммо йигирма дақиқа ўтмай ҳотини болаларни олиб ўйдан чиқиб кетди. Шуҳрат аввалига уларни қайтиб келади деб ўйлади, лекин орадан икки ҳафта ўти ҳам улар келмади. Қишни совуқ нафаси сусайиб, табиатга баҳор кириб келгач, Шуҳратни кўргани катта ўғли қидириб келди. У ўша пайта ҳам оғайниси билан шаробҳўлик қилиб ўтирганди уйида. Эшикка орқа ўгириб отирган Шуҳрат овозини борича нималарнидир гапирарди. Сардорнинг очиқ эшикдан кирганини отасининг майхўр биродари кўриб, лабларини қимтаб: “Ўғлинг...ўғлинг”, - деб чайнала бошлади. Ҳеч нарсани тушинмаган Шуҳрат дўстини ўзича англагадек бўлиб, гапиришда давом этди.

  • Ҳа, ўғлим... ўғилларим ҳам кетди ташлаб. Келмайди, йўқ келмайди улар энди... нега билсанми мен улардан кечдим. Ҳали кўрасан, мана шу эшикдан уччаласи ҳам итдек ҳор бўлиб қайтиб келади. Шуҳрат шундай деб қўли билан эшкни курсатиб, ортга ўгириларкан эшик олдида ғазаб билан унга тикилиб турган ўғлини кўрди.

Орадан анча вақт ўтсада ҳотиралар вақтни ҳам, узурларни ҳам тан олмас экан. Қаршисида гарчанд ўзини бепарводек кўрсатишга уринсада, қалбидаги ўтмиш ҳотираларини қўйиб юбормаган ўғли Шуҳратнинг ўтмишдаги хатоларига дашномдек кўринарди.
Ҳаёлларига чувалашиб қўлган Шуҳратнинг нимадир бўлиб қулоғига онасининг гаплари чалиниб қолди.

  • Отангни ишсиз болам, мени нафақам рўзғордан ортмайди, - кампир ўғлини жим дейишига қарамай гапида давом этаркан, уларни деярли эшитмаётган келинига олайиб, ҳиқиллаб гапини тугатди, - ўзинг кўриб турибсан уйни ҳам тамирлаш керак.

Меҳмон Шоҳида ҳолани “чурқ” этмай тинглаб бўлгач анча иккиланиб, ийманиб сўз бошлади.

  • Ундай бўлса, эртагами ё кейинги ҳафтагами... ўзларига бирор қулай кунда олдимга ўтсалар, бир яхши ва қулай иш топамиз...ойлик маоши ҳам яхши.

Ўғлининг бу гаплари Шуҳратга гўё ўзининг тилида “Кўриб қўй” дегандек бўлди. Шоҳида ҳолага эса меҳмоннинг бу гаплари ёз чилласи ёғган ёмғирдек ҳуш ёқди.
Орага бироз жимлик чўккач, Шоҳида ҳола оғзида чайнаётган луқмасини бамайлиҳотир ютиб, меҳмонга меҳрибон оҳангда гап бошлади.

  • Онанг яхшими, Санжар ўқияптими?

  • Ҳаммалари, яҳши ҳудога шукур, - деди меҳмон ғазабини яшириш учун тез ва ўзини ҳотиржам кўрсатишга уриниб.

Кампир қўлларини сочиққа артгач, фарзандини овқатлантираётган Нозимани бўшаган идишларни ювиб қўйиш баҳонаси билан ошхонага юборрди ва кўзига ёш олиб, меҳмонни қўлини ушлаб ҳиққиллай бошлади.

  • Болам, тақдир экан, тақдирга қарши бориб бўлмайди. Сизлар уйдан кетганигиздан сўнг отанг иккимизга ҳам осон бўлмади. Мен...

  • Мен бу ерга онам айтгани учунгина келдим. Ҳеч бир давосиз... кейин тақдирдан эса мен ҳам онам, укам ҳам норози эмасмиз, айтганингиздек бу тақдир, - деди меҳмон Шоҳида ҳолани гапини чўрт кесиб.

Шуҳрат омонатгина қўзғалиб, хона эшиги ёнидаги креслога ўтирди. Кампир эса кўзларини енгига артиб, гапида давом этди.

  • Онанг ҳам қайсар, турмушни муштига чидолмай кетиб қолди.

Сардор илкис Шоҳида ҳолага қараб, ҳотиржам оҳангда гапира бошлади.

  • Жидолмай кетиб қолди? Ахир, сизлармасми онамни кўчага қувган. Ақлимни таниганимдан бери бирингиз қолиб, икинчингиз онамни ҳўрлаб келдингиз...

Шоҳида ҳоланинг йирик кўзлари кичрайиб, нажот билан Шуҳратга тикилди.

  • Ахир, мен онагни олдига борганимда ўзи рози бўлмади, қайтиб келмади-ку, - Шоҳида ҳола ҳирилдоқ овозда нам кўзларини артиди, - Мен оилани сақлашга уриндим.

  • Сиз оиламизни сақлаб қоламан деб ҳаракат қилаётганингизда иккинчи келинингиз Сайёрага ҳомиладор эди.

Эшик ортида киролмай турган Нозимани кўриб, меҳмон бироз ғазабини юмшатди ва ачиниш, афсусланиш оҳангида чуқур ҳўрсиниб гапини якунлади.

  • Ҳеч қачон онамга осон тутманг!

Шоҳида ҳола лом-лум демай меҳмонни тинглаб бир нималар демоқчидай оғиз жуфтлади, бироқ айтгани ботинолмади. Кўзлари креслода кафтини пешонасига тираб, қизарган юзларини яшириб ўтирган ўғлига тушиб, ўзи ҳам бошини қуйи солганча хонадан чиқиб кетди.
Меҳмон шу ҳолатда яна бир неча сония ўтирди-ю, ёнида турган ширинликни Сайёрага яқинроқ суриб, ҳеч ким билан хайирлашмай чиқиб кетаётган эди Нозимани овози эшитилди. Сардор эшик очқични қўйиб юбормай жойида тўҳтади. Унга яқинроқ келган келин меҳмондан ҳадиксирагандек кўзларини дам ерга, дам ешик зулфига қадам гапира бошлади.

  • Биламан, бу ишларга аралашмаслигим керак, лекин... сиз... сиз нега келдингиз, бу меҳрибон ўғил ёки меҳрибон набиранинг йўқлови эмасди.

Меҳмон эшик тутқичини ташқарига сура бошлаган эди Нозима дадиллаша бошлади “Сизни тушунаман”, - деди ўзи ҳам кутмаган бир баланд аммо жуда шошқин оҳангда. Меҳмон эса аллақачон зинапоядан кейинги қаватга тушиб улгурган эди.
Шоҳида ҳола ўз ҳонасида узоқ ҳаёллар оламига шўнғиб, болишини қучганча ётар, юз ифодасида афсусланиш ва ўтган умирга ачиниш бўртиб турган Шуҳрат эса ҳамон мўк тушганча ўтмишни сарҳисоб қиларди. Ошҳона деразасидан ташқарига қараб турган Нозима эса уйдан чиқиб, машинасига ўтирган меҳмоннинг ортидан кузатиб қолди. Дастурҳон атрофида эса уйқу аралаш кўзларини уқалаб Сайёра ўтирарди.
Соат ўн иккига бонг урди. Янги йил кириб келди. Шаҳар кўчаларида мушакбозлик бошланди, одамларнинг қувонч тўла ҳайқириқлари, шодон кулгулари уйларга ҳам кириб борди. Инсонлар эзгу ниятлар, буйук мақсадлар ваъда қилиб келаётган янги йилни қарши олмақдалар.

Мафтуна Исманжонова


НамДУ Филология факултети
талабаси



Download 30,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish