www.ziyouz.com kutubxonasi
122
— Дўконни қурғанимизға энди ўн беш кунча бўлиб қолди. Фотиҳа ўқишға келармисиз, деб
кутдим, шу чоқғача дарагингиз бўлмади.
— Ўзингизнинг бошингиздан ўткан, уста, — деди биравнинг кафилини олғандан сўнг ишни
ташлаб чиқиш қийин, жумъанинг шарофатлари билан ошна-оғайниларникига борилмаса бошқа
иложи йўқ, ахир ўзингизнинг ҳам бошингиздан ўткан-ку.
— Йўқ-йўқ, — деб кулди уста Алим, — мен сизга ўхшаб дўконнинг устида сира тухум босқан
эмасман, симкорни кўзим қиймайдир десангиз, мен ишонар эдим.
— Бу гапингиз тўғри, — деди кулиб уста Фарфи, — жўжалари тушкир йилдан-йилга кўпайиб
борадирлар, қозонни сувга ташлаған кунимиз жанжал.
Уста Алим дастурхон ёзиш учун ҳужрасига кирганда уста Фарфи Отабекка қаради.
— Сизники қаердан, меҳмон?
— Тошканддан.
— Жуда яхши, қани юқорига чиқинг, меҳмон, — деди. Отабек раҳмат айтиб жойидан
қўзғалмади. Уста Фарфи уни яна бир қат кўздан кечириб олғач, чўк-калашини бузиб чордана
қуриб олди. Дастурхон ёзилиб, эртанги ноништа учун дамлаб қўйилған чой олиниб келинди.
Уста Алим Шокирбекни юқориға чиқишға қистаса ҳам ул кавшини ешмай эскича ўлтура берди.
Ун-дан-бундан сўзлашиб чой ичишка бошладилар. Уста Алим билан уста Фарфининг
сўзларидан илгарида бир устакор-никида ишлаганликлари, мундан йигирма кунлар бурун уста
Алимнинг устакор билан нима учундир уришканлиги ва шундан сўнг ўз уйига дўкон қуриб
ўзича ишлай бошлағанлиғи онглашилар эди. Уста Фарфи ундан аччиғланиш сабабини сўраса
ҳам ул қаноатландирарлик жавоб бермас, фақат «ёмон одам экан, тўнғиз» билан кифояланар
эди. Шу вақт Отабек қўлидағи пиёласини бўшатди-да, уста Алимга деди:
— Энди менга рухсат берасиз, уста. Мен жўнайман.
Уста Алим ажабсиниб унга қаради ва:
— Нега тағин кетмакчи бўлиб қолдингиз? Уч-тўрт кун турмоқчи эмасми эдингиз? — деб
сўради.
— Марғилондағи ишларим битиб қолди, ўзим ҳам зерикиб бошладим...
— Бўлмаса чой тугалсин, шундан сўнг сизга рухсат,— деди уста Алим ва бир пиёла чой
тўлдириб берди. Отабекнинг изн сўраши билан бўлиниб қолған саволини уста Фарфи давом
этдирди:
— Тўғрисини айтингиз-чи, уста, нима учун устакор билан ачиғлашдингиз?
— У сизга аниқ айтмадими?
— Айтмади. Сўрасам, гапни бошқа тарафка чалғи-тади.
— Имонсиз, айтишка уялған, — деди уста Алим ва кимгадир нафратланиб қарағандек
бужмайиб қўйди.
— Ҳайтовур сиз билан аччиғлашқан сабабини сўра-сам, гапни четка буради.
Уста Алим қўлидағи пиёласини қулт этиб бўшатди-да, устакори билан аччиғлашиш сабабини
сўзлаб берди:
— Мен Ҳомиднинг қайним Сайфига ёмон кўз билан қараб юрганини сал-пал сезиб юрар
эдим... Уриша-турғон кунимизнинг эрталабида Сайфини илгарироқ ишка жўнатдим-да, ўзим
нимагадир уриниб кечроқ қолиб бордим. Дарбозадан киришим билан ишхона ичидан ким-
нингдир йиғлаб-ёлборған товшини эшитиб ажабсиндим ва ишхона эшигини очиб кирсам,
имонсиз Ҳомид қай-нимға зўрлиқ қилиб турған экан. Эшик очилиш билан чўчиб Сайфини
бўшатди-да, менга қаради. Мен аччиғимдан нима дейишни билмай қолған эдим. Тўнғуз
ишхонадан чиқиб бошлаған эди: «Сен билан отангға йигирма йиллаб хизмат қилиб, ниҳоят
сендан кўрган яхшилиғим шу бўлдими?» дедим. Чурқ этмай чиқиб кетди. Нимагадир, сиз,
Карим ва Ортиқбойлар ҳам ишхонага келмаган экансизлар. Тўнғуз вақтдан фойдаланиб
Сайфига ёпишқан экан. Мана, орамиздан ўткани шул. Унинг орқасидан мен ҳам Сайфини олиб
Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий
Do'stlaringiz bilan baham: |